Манзура Абдуллаева. Бешик (ҳикоя)

– Исматвой, ҳо-й-й Исматвой! Субҳи азон кўча томондан келган чақириқ бешиксоз устага одатдагидек ёқимли эшитилмади. Шошиб овоз бериш ўрнига уй ичидаги диванда биқиниб ётганича бошидан чойшабни сидириб, кўзларини аранг-аранг очди. Чуқур “уф”лади. Юраги сиқилди. Яна юзларини ёпиб, ёнбошига ағдарилди. Аксига давоми…

Туробжон Мақсудов. Дунё кимники (ҳикоя)

Бу воқеа рус императори мустамлака ерларини кенгайтириб бориб Марказий Осиёга яғмо қилишга тайёрланаётган бир пайтда рўй берган эди… Икки навкар қўриқлаб бораётган карета рўпарадан келаётган шовқин-суронли лўлилар тўдаси ёнида тўхтади, йўловчилар чакана одамлар эмаслигини пайқаган лўлилар атрофни ўраб олдилар; улар давоми…

Суннатулла Анорбоев. Сталинчи бобо (ҳикоя)

— … Қўйинг-эй, интизом бўш. Ҳамма оғзиминан юрадиган бўп қолди!.. — Тангриқул ака чимирилиб, қирқ-эллик йил бурунги гапга тушиб кетди. — Сталинди давридачи, мен сизга айтсам… Маъракага келганлар тарқаб, меҳмонхонада уй эгаси, мен, Тангриқул ака учовимиз қолганимизда у киши чойнакни давоми…

Нормурод Норқобилов. Капалак (ҳикоя)

Ота болакайни шаҳарга олиб кетиш учун келган куни ошхона томида биринчи қизғалдоқ очилган эди. Қип-қизил… Болакай улоқчадай ўйноқлаб кўчага отилди, жўраларига мақтанди… Қўрадаги жажжи қўзичоқлар, куни кеча туғилган тарғил бузоқча ҳам унинг эртанги сафаридан “бехабар” қолмади. Кейин томга чиқиб, қизғалдоққа давоми…

Баҳодир Қобул. Тановор (ҳикоя)

1-дафтар Иссиқ-совуқнинг дамини, тўртта ёмғирнинг намини, бир парча булутнинг ғамини кўтаролмай, бўлар-бўлмасга ҳовлиқиб, ҳишмаланиб, оғзи кўпириб келадиган довдир сел Аймоқ қалъасида Македония подшоси Файлакуснинг ўғли Искандардан қолган манжаниқнинг бутини айириб қўйнига солгандаям, Чингизхон Сартюзи қўрғонига узунасига экиб кетган учи айри давоми…

Муҳаммад Шодий. Ёмғирдан сўнг (ҳикоя)

Алламаҳал. Ўғлини ўйлаб, набираси билан ётган мўйсафиднинг уйқуси қочган. Ўзини ўзанда қолган балиқдай ҳис этяпти. “Сени шу умид билан катта қилдимми? Шу умид билан ўқитдимми? Шунча гапларим – насиҳатларим ҳавога учганмиди, болам? Сен шу ишни раво кўрсанг, тарбиянгни олган зурриёд давоми…

Собир Ўнар. Юк (эртак-ҳикоя)

Султон ғаройиб тушлар кўрар эди. Мисол, кўпинча дадасининг ва ойисининг елкасига кимдир миниб олганини кўрар, бу гал яланг оёқли икки одам икковининг елкасида ўтирганини кўриб, бирданига бу мен эмасманми, деб юборди. У энди тук боса бошлаган оёқларни таниган эди. Уйғониб давоми…

Ўктам Ҳакимали. Мудҳиш олов (ҳикоя)

Олам бугун хазон рангида товланарди. Дарахтларнинг пастки шохлари япроқларини тўкиб улгурган, юқори қисмидаги япроқлар эса чирт-чирт узилиб, оғир ҳавони ҳадеганда ёриб ўтолмай липиллаб сарғайиб сўлган ўт-ўланлар устига аста қўнади. Сарғайиб сўлган ўт-ўланлар ва тинимсиз тўкилаётган хазонлар табиатнинг тўрт фаслидан иборат давоми…

Муҳаммад Салом. Табиат оҳи (ҳикоя)

Ҳусния эшикни очдию димоғига урилган таниш ҳидни туйиб жилмайди: «Палов! Нечук, менга айтишмовди-ку?» Очиғи, Ҳусния паловни унчалик хуш кўрмайди. Ошқозони боис ўзини ҳам, атрофидагиларни ҳам шунга ишонтиришга уринади. Айниқса ўзи пиширган ошдан иштаҳа билан еёлмайди: ҳидидан «тўядими», шоша-пиша тайёрлаб, маромига давоми…

Фарид Усмон. Жони битта одам (ҳикоя)

Бу уста барча замондошларимиз каби орзу-ҳавасларга қалби лиммо-лим тўла инсон. Шунинг учун ҳам ким билан сўрашса тиржайиб туриб кўришади. Катта, бодроқ кўзларини қитмирона ўйнатиб туриб, кўзини сиздан тезроқ олиб қочади. Ё ерга қарайди, ё бепарво атрофга боқади. Ўзини хотиржам кўрсатади. давоми…