Ўктам Мирзаёр. Завол (ҳикоя)

1 Қишлоқда эри ҳақида урчиб қолган узунқулоқ гап­лар ёдига тушди дегунча Хадича тутақа бошлайди. “Ўз кўзим билан кўрсайдим жувонмаргни…” Уни жиловлаб турган истиҳола мана шу. Аммо… шу кунларда хаёлида эри билан ўша номаълум аёлнинг турли ҳолатларда намоён бўлаётган аксларини ўнгида давоми…

Ўктам Мирзаёр. Cаккизу ўн уч (ҳажвия)

Шанба куни олти ойдан бери хабар олинмаётган дала ҳовлимизга борадиган бўлдик. Ўғлим бўйнидан боғлагандек ортимдан эргашди. Беш яшар неварам Баҳромбек эса учишга қанот тополмай қолди. Ош-овқатдан тортиб то ток қайчи-ю, супургигача оливолдик. Кийимларимиз ҳам алламбало — эгнимда спортчилар кийими. Бошимда давоми…

Ўктам Мирзаёр. Ор (ҳикоя)

Нурбойга бу исмни раҳматли отаси Холбой бува қўйган.У бўй торта бошлаган тўнғичининг бошини силаб, бот-бот: “Бор умидим сендан, болам, мен бу дунёда яккаю ёлғиз ўсдим, ёлғизликқурсин, укаларингга, сингилларингга бош бўл, дўсту ёрларингдан айрилма”, дер эди. Холбой бува саккиз ўғил, икки давоми…

Ўктам Мирзаёр. Соврин (ҳикоя)

Тешавойнинг оби-дийдаси Нортожининг жигарини эзиб юборди. Икки куннинг бирида шу аҳвол — каллайи саҳарлаб шилқиллаганича остонада пайдо бўлади.— Нор ака, нима қилай? Айтинг, нима қилай, тентак бўлиб қолмасмикан-а?! — дейди зорланиб. Нортожи уни нима деб юпатишниям билмайди. Шўрликни бағрига босиб, давоми…

Ўктам Мирзаёр. Ямоқ (ҳажвия)

Нозимхон тўра уч сотихли ҳовлисининг деворига пешонаси урилишидан қўрққандек ўртада туриб, чойхона ҳиди унниққан, ёғ ва тердан ялтираб кетган каллапўшини бошидан олиб, куракдай кафтига бир-икки урди-да, қайта кийди. «Хўш», – деди у. Сўнг отаси қачонлардир думбаси тоғарадай-тоғарадай қўй боқа¬диган, эндиликда давоми…

Ўктам Мирзаёр. Ҳийла (ҳажвия)

Тулкилар ўқимасин Меҳриддин полвон катак қурди. Ҳафта ўтиб бозордан бешта товуқ сотиб олди. Катта ҳовлида товуқлар яйраб қолди. Меҳриддин полвоннинг дас–турхонига барака кирди. Ҳар куни уч-тўртта тухум дегандай…Хонадонда қари кўппак Чўммоқнинг ташвиши кўпайганини айтмаса, ҳамма иш жойида эди. Чўммоқ ҳовли давоми…

Ўктам Мирзаёр. Гурунг (ҳикоя)

Туну куни баробар бўлиб қолган Мулла Пирназарнинг анча вақтдан бери ким биландир мириқиб суҳбатлашгиси келиб юрувди. Буни қаранг, ана шу суҳбат ойда-йилда бир кўриниш берадиган тўнғичи — Қодирбойга насиб қилди. Вақт алламаҳал бўлиб, укалар уй-уйига тарқалишгач, ота-бола ёлғиз қолишди. Қодирбой давоми…

Ўктам Мирзаёр. Куёв (ҳикоя)

Зафархўжаев домла тилидан илинди. Ўзимизга ўхшаган-да. Хотини Флорахоним билан суҳбатлашиб ўтириб, бир-икки шогирдини мақтаб қолди:– Бунақа шогирдлар ҳеч кимда бўлмаган, улар ишимнинг давомчилари, шу пайтгача ўттиз нафар шогирд тарбияладим, аммо булар бошқача-миллатимиз бойлиги! Ҳар бири икки, уч хорижий тилни билади. давоми…

Ўктам Мирзаёр. Совға (ҳикоя)

1 Икки букланган лўлаболишга ёнбошлаган кўйи бир лаҳза хаёлга  берилган Бардамқулнинг маънисиз нигоҳи хотинининг шарбати сўрилган ҳусайнидек буришган бармоқларига тушиб, тўхтаб қолди. Ҳар икки куннинг бирида болаларнинг кирини  чангаллайвериб оқем бўлган бармоқлар пиёлани қимтинибгина тутиб турарди.«Ўл-а, хотинни абгор қипсан-ку» деган давоми…

Ўктам Мирзаёр. Тупроқ ҳиди (ҳикоя)

— Истам, ҳо, Истам,— деган овоз эшитилди.Қорнини ерга бериб китоб ўқиётган Истам “Оббо, яна ким келди”, дегандек, бошини бир зум кўтариб, овоз келган томонга қулоқ солиб турди.— Истамбой!Отасининг хириллаган овози. Дик этиб ўрнидан турди. Қўлидаги китобини ўнгири сал осилган эшик давоми…