Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон. Шу ерлик киши (қисса)

Ота юртим, болалигимнинг ғаройиб дамлари кечган қадрдон қишлогим! Киндик қоним томган муқаддас тупроғингни кўзларимга суртайин-а! Қатронтоғим – дов-дарахт тугул, ҳатто гиёҳдан ҳам қатрон бўлган бағрикуйигим! Гарчи Одам билмас замонлардаёқ қарғиш еган бўлсанг-да, ер юзида бўлак бирорта манзилгоҳ йўқки, у менга давоми…

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон. Чилла (ҳикоя)

Болаларимнинг онасига ва барча ичкаридагиларга бағишладим. Яссилик Қул Хожа Аҳмад олтмиш уч ёшида ертагига кириб кетган бўлса, шу ишни У қирқдан ошар-ошмас қилди. Сабабини тушунтириб беролмайди, лекин бирдан ерустидан чарчади: бир куни уйқудан уйғондию ўзини юмронқозиқ ҳис этди, олд оёқлари давоми…

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон. Оддий ҳақиқат (ҳангома)

…одамлар қайнаган катта шаҳардаодамларни соғиниб юрсанг.Шавкат Раҳмон Бир ажиб ҳол: миш-мишларга боқсам, чеврада кўзга илинарли одам қолмабди. Тасаввур қиляпсизми, одам йўқ! Сув бўлмаса, қурғоқчилик бўлади, нарса бўлмаса, йўқчилик бўлади, пул бўлмаса, камбағалчилик бўлади, емак бўлмаса, очарчилик бўлади, Одам бўлмаса-чи?! Ҳамма давоми…

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон. Пуфак (ҳангома)

Ҳар гал ой бошида фабрика уч-тўрт кун оёқ-қўлини ёйиб, тин олволади. Ҳозир шунақа палла. Куни кеча диконглаб юрганлар бугун минг қўйли бойдек хотиржам қадам ташлайди. Куни кеча буткул дунёни унутганлар бугун фабрика ҳовлисидаги гулзорни томоша қилади. Осмонга қарайди, ўтган-кетганга салом давоми…

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон. Кунлардан бир кун (ҳикоя)

Катта қора пашша тинимсиз ғинғиллаб дераза ойналарига ўзини уради, хона торлик қилаётгандек, ёруғ дунёга чиқиб кетмоқчи бўлади, бетоқат ғинғиллайди, қанотларини визиллатиб яна ойнага ёпишади, яна ғинғиллайди…Деразанинг тагида ётган уста Собитали туш кўрарди. Тушида бундан эллик йиллар чамаси наридаги – йигирма давоми…

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон. Кўзгу (ҳикоя)

Кеча у кўл бўйида Тамара деган қиз билан танишиб қолди.Аввалига сезмабди – ёнма-ён ётган эканлар, қирғоқда. Уларнинг бош томонидан бир тўда бола қувлашиб ўтди ва кимдир «Вой-й!» дея қичқириб юборди. Овоз кутилмаганда, шундоққина биқинидан чиққани учун у бир сапчиб тушди. давоми…

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон. Уй (ҳикоя)

Сеники аталар шу ер, шу замин…А. Орипов Хуллас, қишлоқ бузиладиган бўлди.Қўрғончада алмисоқдан қолган бир бино бўларди. Биладиганларнинг гувоҳлик беришича, қишлоқда яккахўжаликлар тугатилиб, «колхоз-колхоз» бўлаётган даврлар улуснинг йиғинлари тез-тез шу бинода ўтказиб турлар экан, кейинчалик, алғов-далғовлар сал босилиб, мусичалар шифтга бемалол давоми…

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон. Дунё кенг (ҳикоя)

«Ҳў, бола боқмай балога йўлиққур! Узинг тарбия кўрмагансан-да, боланг ҳам бола эмас, бало! Шилпиқлигинг етмагандай, энди болангга гап ўргатадиган бўлдингми?.. Одамларда инсоф деган савил қолмади, онасидан тортиб боласигача худо урган-а… Ҳў, эзма деган тилингга тирсаккина чиқсин! Шошмай тур ҳали, шундай давоми…

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон. Ютуқ (ҳикоя)

Ер юзида Шўрариқ деган қишлоқ бино бўлгандан бери бу ерлик биронта одам Жўравойчалик севинмаган бўлса, эҳтимол…Қишлоқ Қатронтоғ этагига ёйилган, ёнидан буралиббуралиб катта сой – Шўрариқ ўтади. Сойнинг бошланишида, ҳув тоғларнинг ичкарисида, анча бўлди, улкан сув омбори қуриляпти. Жўравой ўзининг ўн давоми…

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон. Оқ бино оқшомлари (ҳикоя)

Ҳафизаларнинг уйи Туюлнинг чиқаверишида, Жалойирнинг кираверишида жойлашганидан бу уйдагилар иккала қишлоққа ҳам бирдай эди. Тўйгами, маъракагами — иккала ёққа ҳам бораверишар, бегонасирашмас эди. Қолаверса, бу қишлоқларнинг оти бўлак, мактаби бўлак, холос, қабристони қарийб бир-бирига уланиб кетган.