Нодир Норматов. Гулдурак даштларида (ҳикоя)

Барчин момо урчуқ йигиришдан тўхтади, супа четига келиб ўтирган ўғлига кўз остидан қараб қўйди. Титилиб, чуйкаланган жунни тиззасидан олиб, рўмолига сола бошлади. Бу ҳаракатларни бажараркан, кампирнинг қўллари билинар-билинмас қалтираб кетди. Жонмуроднинг бунга кўзи тушди, энди аниқ сезди — ҳозир онаси давоми…

Нодир Норматов. Кўча эшикнинг нақшин гуллари (ҳикоя)

Кампир ҳар галгидек пайшанба куни эрталабдан мис қозон осди, ўзига сув иситди. Кейин уйига кириб олиб ювинди. Афтидан, у ҳеч кимни кўргиси йўқ эди, шу боис ҳатто кичкинагина даҳлиз эшигини ҳам занжирлаб олган эди. Келини қайнонасига ёрдами тегар деб тўнғичи давоми…

Нодир Норматов. Ойтош (ҳикоя)

Уйғонганимда хона нимқоронғи, ҳавоси мўътадил бўлишига қарамай, жиққа терга ботиб кетган эдим (балки устимга ёпилган чойшабнинг ҳаво ўтказмаслиги боисми ёки тушимда мени бир қора одам қўлида пичоқ билан қувлаганлиги учунми, билмадим), қулоғим тагида сирена тинимсиз чийилларди. Бироздан сўнг овоз тинчиди. давоми…

Нодир Норматов. Бир куни чумоли бўлиб… (ҳикоя)

«Сиз нега касалхонада ётибсиз», дейсизми? Дўхтирлар ошқозонинг заҳарланган дейишди. Нега, қандай қилиб — ҳайронман. Очиғини айтганда, мен табиатан зиёфатлардан қочиб, нафсига қаноат қилиб юрадиганларданман. Ўша куни бор-йўғи бир бўлак қотган нон еган эдим. Балки, ўша, гиёҳи беҳиштни кидираман деб, бўлак давоми…