Назар Эшонқул. Фаришта (ҳикоя)

I Аяган кўзга чўп тушар деганларидай, қўярга жой топмай, еру кўкка ишонмай юрган келинидан туғилган мушук боласидай бир ҳовуч бўлиб ётган набирасига мулла Раҳмон катта умидлар билан қўйган туппа-тузук «Бойқул» исми ўрнига тенг-тўши, уйли-жойли бўлиб кетса ҳам, тўқайда ёш болалар давоми…

Назар Эшонқул. Ҳайкал (ҳикоя)

Мақолаларда тилга олинган одамларнинг ўзларига тақсимланса ҳам етмай қоладиган нусхада чоп этиладиган нашрларда ўзи каби унутишга маҳкум этилган тенгдошларидан биронтасининг қачонлардир кўрилган алоқ-чалоқ тушлари каби дориламон даврларни қўмсаб айтилган суҳбатида ёки бугунги олатасир даврнинг шиддати ичида йўл четида ўтирган тиланчичалик давоми…

Назар Эшонқул. Қўл (ҳикоя)

Салом тегирмончи қўлни ҳаммадан олдин пайқади. Агар унинг оиласи жўжабирдай жон, устига устак, оз-моз хасислиги бўлмаганда, ҳар бир тийинни худди жонини олишаётгандай бахиллик билан ишлатмаганда, эҳтимол, қўлни сезмаган ҳам бўларди: лекин унинг оиласи катта бўлиб, тегирмондан тушгани оила боқишга етмагани давоми…

Назар Эшонқул. Зулмат салтанатига саёҳат (ҳикоя)

Менга машҳур адиб М. ҳақида мақола ёзиш топширилганда ишни нимадан бошлашни билмай каловланиб қолдим. М. бугунги кунда унутилган ёзувчига айланган бўлса-да, ҳали ҳам кўплар у ҳақида бирон жиддий хулоса айтишдан қўрқишар, ўша – олис йиллар ортида унга адабиёт фахри сифатида давоми…

Назар Эшонқул. Хаёл тузоғи (ҳикоя)

«Ўлим ҳам сени севиб қолибди…» «Ромео ва Жульетта» Воқифнинг изсиз йўқолгани ҳақидаги хабар мени бирдан эсанкиратиб қўйди; икки йиллик сафардан сўнг шаҳарга қайтиб келгач, биринчи қизиққан ва батафсил ўргана бошлаган ҳодисам ҳам унинг бедарак йўқолиши сабабларини аниқлашдан иборат бўлди. Орадан давоми…

Назар Эшонқул. Автопортрет (ҳикоя)

Қасос туғлари қачон кўтарилди, алам калхатлари қачон устимизда уча бошлади, кин жосуслари қачон ичимизга кирди, адоват қиличи қачон қайрала бошлади? Биз қачон бир-биримизга тоқат қилолмайдиган хунхор душманларга айландик? Кудурат қачон кўнглимиз меҳробига ўтириб олди, нафрат ҳиди бизни қачон маст қила давоми…

Назар Эшонқул. Очилмаган эшик (ҳикоя)

Сенга қандай жаннат яратиб берардим, билмайсан. Ф.М.Достоевский Келинчак ўз эрини мураккаб ва сийқа бир китобни ўқиётгандай машаққат билан, баъзан адашиб, гумонсираб, рашк қилиб ўқирди. Бироқ охир-оқибатда ҳаммасига қўл силтаб лоқайд ва бепарво бўлиб қоларди: эрини энди кўнгли истамай, минг марта давоми…

Назар Эшонқул. Бевақт чалинган бонг (ҳикоя)

I Посёлкада биринчи марта пайдо бўлганда унинг юзида ҳали навқиронлик даври шамлари ўчмаган, бадани ва серажин бўйнига чириган ёғоч иси ўтиришиб қолган, димоғидан ёқимли тамаки ҳиди келиб турар, гарчи ўткир ва азобли кўзларидаги ёввойи мушукдек ёт мунг уни одамлардан четга давоми…

Назар Эшонқул. Муолажа (ҳикоя)

Рўзномачи йигитнинг ёзганлари Қаршингизда учта касал турибди, — деди профессор. — Яхшилаб разм солсангиз, бу уч одамда кўпгина ўхшаш жиҳатларни кўрасиз; зеро, касалликнинг ушбу уч ҳолати ҳозир тиббиётнинг энг муаммоли ва мунозарали қисмларидан биридир. Бу уч одам касалликнинг муолажа босқичларига давоми…

Назар Эшонқул. Бепоён осмон (ҳикоя)

Хат қисқа ва зардали эди — “Ойтўлди энанг оғир ётибди. Жони узилмасдан кел!”— бунақа дағал жумлаларни фақат аммам ёздириши мумкин, бошқа ҳеч ким. Пашшанинг қанотидай келадиган шу бир парча қоғозда ҳам Ойтўлди энамга нисбатан бир умр тарк этмаган таъна-ю дашномини, давоми…


Мақолалар мундарижаси