Назар Эшонқул. Бепоён осмон (ҳикоя)

Хат қисқа ва зардали эди — “Ойтўлди энанг оғир ётибди. Жони узилмасдан кел!”— бунақа дағал жумлаларни фақат аммам ёздириши мумкин, бошқа ҳеч ким. Пашшанинг қанотидай келадиган шу бир парча қоғозда ҳам Ойтўлди энамга нисбатан бир умр тарк этмаган таъна-ю дашномини, давоми…

Назар Эшонқул. Сибизға воласи (миф-ҳикоя)

Қамишлар шовурига қулоқ тут! Гўё ўз қилмишларини қуёшдан яширмоқчидай қалқонлари билан юзларини офтобдан тўсганча найзаларини қуёш нурида ялтиллатиб, шаҳарнинг тош кўчаларини худди ноғора чалишаётгандай бир маромда ҳарбийчасига тўқиллатганча эринчоқлик билан келаётган учта соқчи ва оқсоқ дарбон аллазамонлардан бери сарой учун давоми…

Назар Эшонқул. Шарпа (ҳикоя)

Хонангдаги шарпани сезиб қолганингга  анча бўлди. Унинг шарпа эканига энди иймонинг комил эди. У гоҳ ғуслхонада, гоҳ китоб ўқиб ўтирганингда, гоҳ хаёл суриб ётганингда шундай ёнингда пайдо бўлар, совуқ кўзларини сенга тикиб турганини сезиб қолардинг. Дастлаб мен шундай туюлаяпти деб, давоми…

Назар Эшонқул. Истило (ҳикоя)

Сен бу дунёга халоскор ўлганкуни келган эдинг… У уч кундан бери туз тотмаган, тобора ҳолсизланар, кўнгли айнимоқда эди. Сўл хиёбондаги таъқибдан сўнг баттар тинкаси қуриб, юришга ҳам мадори қолмаган, ўпкаси куйиб кетаётгандай ачишар, гарчи таъқиб этувчиларни бир соатча олдин чалғитиб давоми…

Назар Эшонқул. Баҳовиддиннинг ити (ҳикоя)

«…Шайх у гўзалнинг жамолини кўриш умидида ёркўчасидаги итлар орасига қўшилди…»«Мантиқ ут-тайр» Ҳаммасига муҳаррирнинг инжиқлиги сабаб бўлди. Аслида ташқи овозлар-у шовирларсиз ҳам радиопеса тузуккина чиққанди. Унга актёрлар билан ойлаб сайқал берган, бастакор атайлаб песа учун мусиқа ёзган, мен ва ёрдамчим олти давоми…

Назар Эшонқул. Қултой (ҳикоя)

…Кетсин мендан оҳу войим,Обод бўлсин мазгил жойим,Дуо қилган, қиблагойим,Отам Қултой, хуш қол энди…«Алпомиш» достонидан Алпомиш сўзи Юзи аралаш тушган қамчидан сўнг орқасидан тепки еди — кўпкариларда ўзларига йўл очиш учун олдини тўсган отларнинг биқинига тепиб ўрганган қайнилар бу барзанги ва давоми…