Наби Жалолиддин. Мажнун (қисса)

– Маши скалад, Сервисбой, – деди дўкончи қинғир-қийшиқ тахталардан қилинган беўхшов эшикни ғийқиллатиб очиб, ичкари кираркан. – Анови лаш-лушларни бир томонга тахлаб, тагини тозалаб берасиз. Хизмат ҳақи нақд – уч минг.Сервисбой ҳеч нарса демади. Паришон кўзларини ғалати пирпиратиб қўйди-да, ишга давоми…

Наби Жалолиддин. Тўрт томон қибла (ҳикоя)

Ёзувчи Баҳодир Мурод Алига бағишлайман. Шом намозини тугатгач, “Ё Оллоҳ!” дея қийналиб ўрнидан турди. Жойнамози — чакмонини ердан олиб, базўр қоқди-да, “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм” деб кийди…Осмоннинг қонталаш чети қимтилаётган лаб каби кичрайиб боради. Осмонга туташиб кетган адоғсиз даштнинг ўт-ўланлари қизғиш давоми…

Наби Жалолиддин. Даюс (ҳикоя)

Уч-тўрт тўрғам суви қочган уй нонию яримта булка билан нонушта қилишди. Нонни асосан болалари еди, хотини эса номигагина татиниб ўтирди. У бўлса, бир пиёла чой ичди, холос. Болаларининг иккитаси мол боққани, яна бири ўт қилгани чиқиб кетишган, хотини булканинг ушоғи давоми…

Наби Жалолиддин. Бекат (ҳикоя)

Бекат. Устида мовий гумбази бор. Ихчам шийпончасининг икки томонида биттдана жимжимадор кичкина дўкон. Ўнг томондагиси ҳозир берк. Чапдагиси эса очиқ. Пештахталари анвойи ширинлигу тамакиларга тўла. У ердан сўзларини тушуниб бўлмас замонавий қўшиқ таралади. Дўкон ичида ўтирган, бошига қимматбаҳо телпак кийган давоми…

Наби Жалолиддин. Интибоҳ (ҳикоя)

Муқаддима У ўз аҳволини англамасди. Кунларини сархушдай ўтказар, не юмуш ила банд бўлмасин, ўша ишни қилаётганлигини сезиб турса-да, ўзи бошқа бир маъволарда кезиб юргандай… Шу туриши, юриши, юмуши, сўзи ва ҳатто ютаётган нафаси омонатдай эди. Бағрида таърифсиз бир соғинч бино давоми…

Наби Жалолиддин. Аё, ишқ!.. (ҳикоя)

Одатда якшанба кунлари алламаҳалгача ухлардим. Бу сафар негадир эрта уйғониб кетдим. Тонг ёришган бўлса-да, ҳали қуёш кўтарилмаганидан уй ичи ним қоронғу, лекин кичкина деразадан кўкиш-оқ осмон кўнгилга ажиб ойдинлик бахш этиб, жилмайиб тургандай. Бу ерга келганимга бир ҳафта бўлганига қарамай, давоми…

Наби Жалолиддин. Айрилиқ (ҳикоя)

Тўртинчи куни одам анча сепкилди. У эртасига эртамандаёқ опаси билан синглисини ўз уйига ҳайдади — «Бориб, бола-чақаларингнинг иссиқ-совуғини қилларинг», деди. Бўлмасам, опаси билан синглиси, онасининг қирқини ўтказиб, кейин кетамиз , деб туришувди-я. Таомилиям шунақа шекилли-да — марҳумнинг қизлари қирқ кун давоми…

Наби Жалолиддин. Очиқ қолган кўзлар (ҳикоя)

У қаттиқ бир силкиниб, ёнбошига ағдарилди…Мен чўчиб кетдим. Қўлимдаги яроғимни ташлаб, довдираб бориб, елкасидан кўтардим. Тилимга сўз келмади, гапиришни унутиб қўйгандек эдим. Кўзларимга ёш тўлганди, кўзларим аччиғини ҳеч қачон ҳис қилмаган ёш.Ўқ унинг кўксига текканди. У силтаниб-силтаниб зўрға нафас олар, давоми…

Наби Жалолиддин. Эркаги бор уй (ҳикоя)

Дарвозахонадан ирғишлаб кириб келган болакай уй ёнида тарвақайлаб ўсиб, том устигача шохлаб кетган каттакон ўрикнинг остида эринчоқлик билан тимирскиланиб юрган тарғил мушукни кўриб, бир тўхталиб олди. Кейин қўлидаги сумкасини гўё мушукнинг устига ирғитаётгандек қаттиқ силтади ва шу силташ асносида оғзидан давоми…