Мунавварқори Абдурашидхонов. Ер юзи

ЕР ЮЗИ

Макотиби ибтидоиянинг 3—4-синф шогирдлари учун мўътабар китоблардан интихоб этилиб, Туркистон шеваи туркиясинда тартиб ва таҳрир ўлинмиш жуғрофия рисоласи

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

1.    Муқаддима

Жаноби Ҳақ таъолий ҳазратлари бизни ердан яратмишдур. Чунки бизим туғулодурғон, ўсадурғон, тириклик қиладурғон ҳам ўлғондин сўнгра кўмиладурғон ўрнимиз шул ердур. Бас, ер бизим онамиз ва умрлик ватанимиздур. Бир кишиға ўз уйи ва маҳалласининг аҳволини билиб турмак қандай лозим бўлса, умрлик ватан аслиси бўлғон ернинг аҳволини билмак ондан ортуғроқлозимдур. Лекин бир кишининг умри ҳар қанча узун бўлса ҳам, ер юзини тамом айланиб, кўруб билолмас. Ер юзидағи инсонларни, ҳайвонларни, ҳукуматларни, шаҳарларни, тоғларни, чўлларни, денгизларни, наҳрларни ва шуларға ўхшаш керакли нарсаларнинг барчасини кўриб, билмак бир киши учун мумкин эмасдур.
Аммо жўғрофия илмини ўқуғон кишилар бу нарсаларнинг ҳар бирини осонлик ила билурлар, шул сабабли ҳозирда болаларға жўғрофия киритмак, ибтидоийдан бошлаб ўрта ва олий мактабларғача дарс жадвалиға жўғрофия киритмак, бутун дунёдағи маданий миллатлар тарафидан қабул ўлинмишдир.

2. Ернинг суврат ва ҳаракати

Ер тарбуз ёки апельсинға ўхшаш юмалоқдир. Ер ҳеч нарсанинг  устида турмас, балки Аллоҳи таъолийнинг қудрати ила отилған тўп замбаракиға ўхшаш ҳаво орасида юруб туродир. Ернинг икки хил ҳаракати бор: бири — юмаланиш, иккинчиси — айланиш. Юмалағанда  аробанинг ғилдирағиға ўхшаб ўз ўқининг атрофида юмаланур. Ва бу ҳаракатни ҳар бир 24 соатда бир маротаба тамом қилур. Бундан бир кеча-кундуз ҳосил бўлур. Шул сабабли бу ҳаракатни ҳаракати юмия (кунлик ҳаракат) ва ҳаракати меҳвария (ўқ атрофида ҳаракат) дерлар.
Айланғонда эса қуёшнинг атрофида айланур. Бу ҳаракатини 365 кун ва олти соатда тамом қилур. Бундан йил ҳосил бўлур. Шул сабабли бу ҳаракатни ҳаракати санавия (йиллик ҳаракат) ва ҳаракати даврия (айланма ҳаракат) дерлар.

3. Асбоб ва атрофларнинг исмлари

Ернинг шакл ва сувратини тамоман чизуб кўрсатғон нарсани курраи мусаннаъ (глобус) дейилур. Юмалоқ қилунмасдан, қоғоз устиға чизилғон бўлса, курраи мастаҳа дейилур.
Ерни икки паллага бўлиб кўрсатғон, қоғазларни нисфи курра (полушария) дейилур.
Ерни қитъа ва мамлакатларға бўлуб, ҳар бирини бўлак-бўлак кўрсатған қоғазларни харита (карта) дейилур. Бир неча хариталарни йиғуб дафтар қилинғон бўлса атлас дейилур. Ернинг кун ботғанға ўхшаб кўрунғон тарафини Ғарб, кун чиққанға ўхшаб кўрунғон тарафини Шарқ дейилур. Ғарбга қараб турғон кишининг ўнг ёғини Шимол, сўл ёғини Жануб дейилур. Ғарб ила Шимол орасини Ғарби шимол, Ғарб ила Жануб орасини Ғарби жануб, Шарқ ила Шимол орасини Шарқи шимол, Шарқ ила Жануб орасини Шарқи жануб дейилур. Хариталарнинг уст ёғи Шимол, ост ёғи Жануб, ўнг ёғи Шарқ, сўл ёғи Ғарб эътибор қилинмишдур.

4. Ер юзи

Ер юзи сув ила қуруғлиқдан иборатдур. Ер юзининг тўртдан бир бўлаги қуруғлиқ ва уч бўлаги сув ила қопланмишдур. Қуруғлуқ беш парчаға бўлинур: Оврупо, Осиё, Африқо, Амриқо, Австралиё.
Буларнинг ҳар бирини қитъа дейилур. Булардан Оврупо, Осиё, Африқо қитъаларини барри аъқиқ (эски дунё) дейилур, Амриқо ва эски Австралиё қитъаларини барри жадида (янги дунё) дейилур.
Барча ёғи сув ила ўралғон қуруғлиқни ата (жазира) дейилур. Уч ёғи сув ила ўралуб, ёлғиз бир ёғи қуруғлуқға туташғон жойларни ярим ата (шаба жазира) дейилур.
Ярим атанинг қуруғлуқға туташғон тор жойини барзаҳ дейилур. Учи ингичка бўлуб, сувға узойиб чиқған жойларни бурун дейилур. Юқори кўтарулғон жойларни баланд бўлса тоғ, паст бўлса тепа дейилур. Устидан доимо тутун, олов чиқиб турадурғон тоғларни ёнар тоғ (вулқон) дейилур. Сувсиз, текис жойларни чўл, экин ўсадурғон сувлуқ жойларни дола (ува) дейилур. Тоғ ва тепалар устидағи мол ўтлайдурғон текис жойларни яйлов (қир) дейилур. Икки тоғ орасидағи тор йўлларни дарбанд (дара) дейилур. Денгиз, кўл ва наҳрларнинг бўйларини соҳил дейилур.

5. Сувлар

Ер юзини тўртдан уч бўлагини қоплағон сувлар аввало тўрт қисмга бўлинур: денгиз, кўл, наҳр, ўқёнус. Ўқёнус деб бутун қуруғлиқни ўраб олган шўр сувларни айтилур. Ўқёнус сувлари бешга бўлинур: Баҳри муҳити кабир, Баҳри муҳити атлас, Баҳри муҳити ҳинд, Баҳри муҳити шимолий, Баҳри муҳити жанубий. Баҳри муҳити шимолий ила Баҳри муҳити жанубий доимо муз ила қопланиб турғони учун Баҳри мунжамид, яъни Муз денгизи деб аталур.
Денгиз деб қуруғлиқнинг орасиға ёриб кирғон шўр сувларни айтилур. Кўл деб барча ёғи қуруғлиқ ила ўралғон сувларни айтилур. Наҳр деб тоғлардаги булоқлардан, қор ва ёмғурлардан пайдо бўлуб, бир-бириға қўшилуб, зўрай-ған сувларни айтилур. Наҳрлар кўлларға ва денгизларға бориб қуюлодурлар. Наҳрларнинг чиқодурғон ерларин манбаъ, бориб қуядурғон ерларин мансуб дейилур. Икки денгизнинг бир-бириға қўшиладурғон тор жойларини бўғоз дейилур. Инсон кучила қозилғон бўғозларни қанол дейилур. Қуруғлиқ орасиға суқулиб кирғон сувларни кўрфаз дейилур. Парахўдлар кириб турадурғон кўрфазларни лиман дейилур.

6. Оврупо қитъаси

Оврупо қитъаси Осиёнинг ғарб тарафида, Африқонинг шимол тарафида воқеъ улуғ бир ярим атадур. Бу қитъанинг шимол тарафи бутун Баҳри мунжамид, шимоли шарқ тарафи Ўрол тоғлари, Урол наҳри, Баҳри Ҳазар (Каспий денгизи) жануб тарафи Қофқоз тоғлари, Баҳри сиёҳ (Қора денгиз), Истанбул бўғози, Мармара денгизи, Дарданел (Чаноқ қалъа) бўғози, Баҳри сафид (Оқ денгиз), Сипта (Жабали ториқ) бўғози, ғарб тарафи бутун Баҳри муҳити атлас ила ўралмишдир.
Оврупо қитъаси бошқа қитъаларнинг кичиги бўлса ҳам, ўзининг ободлилиги ва халқининг маориф, ҳунар, саноат, тижорат, зироат ва сиёсатдағи тараққийсиға қарағанда, энг биринчиси ва ҳокимидир. Кенглиги 180 минг мураббаъ мил бўлиб, тўрт юз (400) милёнға яқин аҳолиси вордур. Аҳолисининг барчаси оқ жинсдан бўлуб, 25 милёнчаси мусулмон, қолғонлари христиан ва бир оз яҳудийдур.
Ер юзидағи энг зўр ҳукуматлар, мадраса ва дорилфунунлар, фабрик ва завудлар, темир йўл ва парахўдлар, шаҳар ва мамлакатлар жумласи бу қитъададур. Оврупонинг ҳавоси яхши бўлуб, ерида ҳар хил мева ва экинлар етишодур. Ер остидан олтун, кумуш, темир, кўмир каби ҳар хил фойдалик конлар чиқодур. Атрофи кирған-чиқған бўлиб, ата ва ярим аталари, кўрфаз ва лиманлари, денгиз ва бўғозлари, кўл ва наҳрлари кўпдир. Оврупода катта-кичик 21 мамлакат вордур. Ҳукуматларнинг беши шимолий Оврупода, олтиси ўрта Оврупода ва ўни жанубий Овруподадурлар. Шимолдағи ҳукуматлардан биринчиси ҳам каттаси Русия императўрлиғидур.

7. Русия императўрлиғи

Русия мамлакати ерининг кенглиғи жиҳатидан ер юзидағи мамлакатларнинг (Англатардан сўнгра) энг улуғидир. Оврупонинг ярмидан кўпроғи, Осиёнинг учдан бири Русия мулкидир. Бунға қарағанда Русия ҳукумати бутун ер юзининг (тақрибан) олтидан бир бўлагида ҳокимдур.
Русиянинг Овруподағи ерини Оврупойи Русий дейилур. Осиёдағи ерини Осиёи Русий дейилур. Оврупойи Русийнинг шимол тарафи Баҳри мунжамид, шимоли шарқ тарафи Ўрол тоғлари, Ўрол наҳри ва Баҳри Ҳазар, жануб тарафи Қофқоз тоғлари, Қора денгиз, Туна шаҳри, Румония ҳукумати, ғарб тарафи Австриё ҳукумати, Гермония (Олмониё) ҳукумати, Болтиқ денгизи, Исвеч, Нурвеж ҳукуматидур. Кенглиғи (100000) юз минг мураббаъ милдур. Аҳолиси юз ўн милёнча бўлуб, тўқсон (90) милёни руслар, қолғонлари мусулмон, поляк, яҳудий, армани каби турли миллатлардан иборатдур.

8. Денгиз, кўрфаз, кўл ва наҳрлари

Оврупойи Русийнинг шимол тарафида Баҳри мунжамиди шимолий ва бундан пайдо бўлғон Абиз денгизи ҳам Печуро ва шимолий Руйна наҳрлари вор. Печуро Баҳри мунжамиди шимолийға, шимолий Руйна Абиз  денгизиға қуйилур.
Ғарб тарафида Болтиқденгизи ва бундан чиқғон Бутани, Финланда ва Риға кўрфазлари ҳам Нева ва ғарбий Руйна наҳрлари вор. Нева наҳри Финланда кўрфазина, ғарбий Руйна Риға кўрфазина қуйиладур. Жануб тарафинда Қора денгиз ва бундан пайдо бўлғон Азоқ денгизи ҳам Дўн, Днепр ва Днестр наҳрлари вор. Дўн наҳри Азоқ денгизина, Днепр ва Днестр наҳрлари Қора денгизга қуйилодур. Шарқ тарафинда Баҳри ҳазар ва бунға қуйиладурғон Волға ҳам Ўрол наҳрлари вор.

9. Идора ва шаҳарлари

Русия ҳукумати ерининг кенглиги, аҳолисининг кўплиғи ва қувваи аскариясиға қарағанда Оврупо ҳукуматлари орасинда биринчи даражада ҳисоб қилинса ҳам, мамлакатининг ободлиғи ва аҳолисининг илм-маърифат, ҳунар ва саноатдаги тараққийсиға 3-нчи даражада санолур.
Мамлакат низомларини қарамак учун Государственний дума (Мажлиси мабъусон) ва Государственний совет (Мажлиси аъён) исмли маҳкамалари вор. Бунга қарағанда идораси машрутадур.
Русия ҳукумат тили русча, ҳукумат мазҳаби проваславнийдур. Шундай бўлса ҳам ислом, яҳудий, маъжусий, қатўлик, лутеран мазҳаблари ила амал қилғувчилар, туркча, форсча, полакча, арманича каби ҳар хил тиллар ила сўйлашадурғон кишилар кўпдур. Баҳри мунжамиди шимолийдағи «Зомбили жадид», Қўлқуеф ва Вайғач аталари ҳам Русияға тобеъдур.
Русия императўрлиғининг пойтахти Петроғрад шаҳридур. Бу шаҳарни 1703 йилда Пётр Великий Финланда кўрфазиға яқин ерида Нева шаҳрининг бўйиға бино қилмишдур. Шул сабабли тижорат ва аскарий жиҳатдан Русиянинг биринчи шаҳридур. Бир ярим милён аҳолиси вордур. Русиянинг эски пойтахти Масков шаҳридур. Бу шаҳарнинг аҳолиси бир милён олти юз минг бўлуб, тижорат ва саноат жиҳатинча Петроғраддан қолишмайдур. Булардан сўнгра Варшава, Киеф, Харкуф шаҳарлари, Қора денгиз бўйнида Адеса ҳам Севастопўл шаҳарлари, Дўн наҳри бўйинда Ростўф шаҳри ва Вўлға наҳри бўйинда Астрахан, Саратов, Самара, Симбир, Қозон, Екатиринбурғ, Кострўма ва Ярослав шаҳарлари, Ўрол наҳри бўйинда Ўренбурғ шаҳ-ри, шимолий Руйно бўйинда Архангелски ҳам Волуғда шаҳарлари машҳурдир.

10. Финланда

Оврупойи Русийнинг шимолий қисмида, Болтиқ денгизи соҳилида мухторият  (автономия) бир вилоятдир. Ҳозирча бу мамлакатнинг ўзига махсус темир йўллари, парахўд ва дорилфунунлари, телеғром ва телефунлари, ўз исмиға ясағон чақа тангалари ва мамлакатни идора қиладурғон мажлиси мабъусонлари (сеймолари) вордур. Бутун мамлакатнинг кулли идоралари ўз қўл ва ихтиёрлариндадур. Марказ идораси Ғелсинфорғс шаҳри бўлиб, Виборғ, Обо шаҳарлари машҳур шаҳарлардур. Аҳолиси фин ва шведлар бўлуб, барчаси 2 милёндур. Маориф ва маданият жиҳатидан руслардан қолишмайлар, балки баъзи ахлоқ-одоб хусусларидан неча мартаба ортуқдурлар. Мазҳаблари лутеран.

11. Исвеч-Нурвеж қироллиғлари

Шимолий Овруподағи ҳукуматларнинг иккинчиси Исвеч (Швеция), учинчиси Нурвеж (Норвегия) қироллиғларидур. Бу ҳукуматлар Исқандинавиё ярим атасинда бўлуб, шимолий тарафи Баҳри мунжамиди шимолий, ғарб тарафи — Баҳри муҳити атлас, жануб тарафи — Сунд бўғози, Йсқажароҳ бўғози ва Болтиқ денгизи, шарқ тарафи — Болтиқ денгизи ва Русия ҳукумати ила ўролмишдур.
Аввалда Исвеч ва Нурвеж бир ҳукумат бўлса ҳам, ҳозир бир-бирисидан тамом айрилғон ва ҳар бирининг ўзига махсус мажлиси мабъусони ҳам қироли вор. Исвечнинг аҳолиси 4 милёнча бўлиб, пойтахти Истуқулм шаҳридур. Нурвежнинг аҳолиси 3 милёнча бўлуб, пойтахти Христониё шаҳридур. Машҳур шаҳарлари: Ғутбурғ, Малму, Вопса шаҳарларидур. Иккисининг идораси ҳам машрута. Мазҳаби — протестант ватили шведчадур. Машҳур Исқандинавиё тоғлари ила Винар, Витар ва Мулар кўллари бу мамлакатдадур.

12. Англтара қироллиғи

Шимолий Овруподағи ҳукуматларнингтўртинчиси Англтара қироллиғидур. Бу мамлакат Баҳри муҳити атласда Британиё, Ирландиё ва Шотландиё каби бир неча аталардан иборатдур. Аҳолиси 42 милён бўлуб, аксари протестант мазҳаби ила амал қилур. Пойтахти Лўндўн шаҳридур. Машҳур шаҳарлари: Ливерпул, Бермингем, Ғласқу ва Дублин шаҳарларидур. Идораси: машрута, тили инглизчадур. Оқ денгиздағи Малта ва Қибрис аталари ҳам Англтараға тобеъдур. Машҳур Таймс наҳри бу мамлакатда, Лўндўн шаҳ-ридан ўтадур.

13. Донимарқа қироллиғи

Шимолий Овруподағи ҳукуматларнинг бешинчиси Донимарқа (Дания) қироллиғидур. Бу мамлакат Болтиқ ва шимол денгизлари орасинда Исланда, Фивний, Лоланда, Фолстр, Бурнҳўлм исмлик бир неча аталар ила Жўкланда ярим атасиндан иборатдур. Аҳолиси икки ярим милёнча (2500000) бўлиб, аксари протестант мазҳабиндадур.
Пойтахти Исланда  атасинда Кўпенхоғ шаҳридур. Машҳур шаҳарлари: Алсинур, Авдонис, Ғорхус, Вибурғ ва Олбурғ шаҳарларидур. Идораси машрутадур. Баҳри муҳити атлас ила Баҳри мунжамиди шимолий орасиндағи Исланда атаси ҳам бу ҳукуматға тобеъдур. Машҳур Ҳақла ёнар тоғи (вулқони) Исланда атасиндадур.

14. Олмония императўрлиғи

Ўрта Овруподағи ҳукуматларнинг биринчиси Олмония (Германия) императўрлиғидур. Бу ҳукуматнинг шимолий тарафи Шимол денгизи, Донимарқа ҳукумати ва Болтиқ денгизи, шарқ тарафи Русия ҳукумати ва жануб тарафи Австрия ва Исвечра ҳукуматлари, ғарб тарафи Франсия, Белчиқо ва Фламанг ҳукуматларидур. Аҳолиси олтмиш милёнча (60000000) бўлуб, аксари катўлик ва протестант мазҳаблариндандур. Пойтахти Берлин шаҳридур. Машҳур шаҳарлари: Франқфурт, Мийунхин, Штутхардт, Дармштатд ва Ҳамбурғ шаҳарларидур. Идораси машрутадур, тили немисчадур. Олмониянинг жанубида машҳур Кира ўрмон тоғлари ва бу тоғлардан чиқуб, Қора денгизға қуйиладурғон машҳур Туна — Дунай наҳри вордур. Шимол тарафинда Болтиқ денгизина қуйиладурғон Висла ва Одер наҳрлари, шимол денгизина қуйиладурғон Элба, Визир наҳрлари вордур.

15. Франсия жумҳурияти

2 нчиси Франсия жумҳуриятидур. Бу мамлакат шимолий тарафи Шимол денгизи, Подокла бўғози ва Манш денгизи, ғарб тарафи Баҳри муҳити атлас, Ғосқония (Босқой) кўрфази, жануб тарафи: Франсияни Испаниядан айирған Пирана тоғлари, Оқ денгиз, шарқ тарафи Италиё, Исвечра, Олмониё ва Белчиқо ҳукуматларидур. Аҳолиси 39 милёнча бўлуб, катўлик мазҳабиға амал қилурлар.
Пойтахти Париж . Машҳур шаҳарлари: Лион, Бўрду, Марселиё, Шарбурғ, Ҳовр, Кола ва Руан шаҳарларидур. Идораси: жумҳурият, тили франсузчадур .
Оқ денгиздағи Кўрсика атаси Баҳри муҳити атласида Олорун, Рей, Хилил, Ғурдо, Сен ва Удасасон аталари Франсияға тобеъдур. Франсиядан чиқуб, Париждан ўтатурғон машҳур Сен наҳри Манш денгизина қуйиладур. Лура, Жирандо наҳрлари Ғосқониё кўрфазина, Руна наҳри Оқ денгиздағи Лион кўрфазина қуйиладур.

Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.