Муҳаммад Шариф. С.А. хотиралари (қисса)

Туркман чўлида қулоқчўзма 1986 йилнинг 18 апрели эди. Бизни Косонсой тумани ҳарбий чақирув бўлинмасида сафга тизиб, номма-ном йўқловдан ўтказгач, автобусларга чиқаришди ва Наманган вилояти марказига йўл олдик. Шаҳарга қишлоғимиздан ўтиб кетиларди. Ҳовлимиз катта йўлдан кўриниб туради. Автобус ойнасидан қараб илғаб давоми…

Муҳаммад Шариф. «Уолл Стрит» (ҳикоя)

– Войдод, вой ўлай! Болта кўтариб келаётганмиш! Энди нима қиламиз? — Ўттизга ўрлаб қўйган жувон темир дарвозани даранглатиб ёпиб кирди-да, қўлидаги чўлтоқ супургини четга улоқтириб, катта даҳага кирган қуртдек пишиллаб ётган эрини титраб-қақшаганча уйғотишга тушди. – Войдод! Турсангиз-чи ғафлат босмай! давоми…

Муҳаммад Шариф. Немис (ҳикоя)

У тушган машина Қамчиқ довонидаги чегара назорат нуқтасига етиб келганида маълум бўлдики, тоғ йўли ёпиқ экан. Кеча туни билан қор ёққан, довонда йўлни тозалаш ишлари ҳали тугамабди. Орадан бирор соат ўтмай йўлда машиналар турнақатор бўлди, бир зумда қурут, писта, қўқонпатир, давоми…

Муҳаммад Шариф. Менинг қирғизим (ҳикоя)

Нафасим бўғзимга тиқилгандек бўлди. Рақибим ҳам толиққан шекилли: икковимиз бирдек ҳарсиллаб, пишқириб, каллама-калла тиралишиб қолдик. Миямда фақат бир хаёл чарх уради: қанийди ҳаммаси тезроқ тугай қолса… Пайт пойлаб, ярим қадам ортимга силтандиму кўкрагини мўлжаллаб калла қўйдим. Вой аблаҳ-эй! Ғирт тошнинг давоми…

Муҳаммад Шариф. Жазо (ҳикоя)

— Қўрбоши, Қўрбоши! — Лаббай Мерган! — Жиноятчини тутиб келдик, қандай жазо берамиз? — Нима гуноҳ қилган экан? — Жанг майдонини ташлаб қочган. — Оббо хунаса! Бизга обдон ва хўп хоинлик қилибди-ку. Қадимда бошқаларга ўрнак бўлсин деб бундайлар қозиққа ўтқазилган. давоми…

Муҳаммад Шариф. Толкўприк (ҳикоя)

Толкўприкдан ўтаётган бу одамлар қаерга шошяпти? Қай манзил, қай мақсадни кўзлаган? Баҳайбат калласининг қоқ ўртасидаги ўпқондек қоп-қора коваги тобора кенгайиб, чириндига тўлиб, мунғайиб қолган тол одамларнинг оғирлигини кўтариб ўрганган. Лекин йиллар давомида уни тепкилаб ўтган, йўғон шохлари учига чиқиб сувга давоми…

Муҳаммад Шариф. Сафар дафтаридан ҳангомалар

ЎЗБЕКИСТОН ҚАЙДАДУР? Лондонга келганимдан кейин дастлаб қиладиган ишим банкка бориб ҳисоб рақами очиш эди, шу сабаб эрта турдим. Меҳмонхонанинг чоғроқ ошхонасида нонушта қилиш учун ҳаммадан биринчи бўлиб тушибман. Йўқ, бу китобларда ўқиганим, киноларда кўрганим анъанавий инглиз нонуштаси эмасди: столда инглизлар давоми…

Муҳаммад Шариф. Парвоз (ҳикоя)

– Айбланувчи Бозоров Адҳам, ўрнингиздан туринг! Марҳамат, ўзингизни судга таништиринг: қачон, қаерда туғилгансиз, касбингиз нима? Ҳозир ўқиб эшиттирилган айбловномадаги жиноятга нега қўл урганингиз, яъни самолётни қандай қилиб ва нима мақсадда олиб қочганингиз ҳақида батафсил гапириб беринг. – Қирра бурун, тиканак давоми…

Муҳаммад Шариф. Ҳадик (ҳикоя)

Ким бўлди экан тонг саҳарда безовта қилган?! Намунча дағдаға қилмаса?! Қуёш ҳали бош кўтардими йўқми ўзи?! Ёзнинг бунақанги узун кунларида қуёш соат саккиздан кейин, кунчиқардаги икки қаватли уйнинг томи оша унинг ҳовлисига мўралайди. Бунга қадар унинг серсоя ҳовлиси тонгги сокинлик давоми…

Муҳаммад Шариф. Кулдиргич (ҳикоя)

– Қанча бўлди касал бўлганингга, Кулдиргич?– Уч йил. – Биринчи касал бўлган кунинг зўр-а!? Ҳамма сени кўргани келади!– Ҳа, ҳақиқатан ҳам, зўр бўлади… роса кўпчилик келади биринчи кунлари. Сендаям шунақа бўлганми, Бойбўта? – Ҳа, шунақа бўлган, ҳамма қариндошларимиз келган. Бир давоми…