Муҳаммад Очил. Муолажа (ҳажвия)

Остонадан ҳатлашим биланоқ, ёзиб-чизиб, қоғоз чайнаб ўтирган дўхтир йигит кўзойнаги тагидан маънодор тикилди. — Хўш, шикоят…— Оёқдан! — дардимни далиллаш учун эгилиб почамни шимаришга тутиндим. — Мана, қаранг…— Шимни шимариш шарт эмас! — дўхтир кўзойнагини қўлига олди. — Демак, оёқ давоми…

Муҳаммад Очил. Йўли топилди (ҳажвия)

Икки ошна – Салим ва Ҳалим бозорлигини қилиш­моқда. Салим сомон тиқилган қопдек юм-юмалоқ. Ҳалим эса “ем тегмагандек” озғин ва новча. Салимнинг икки қўлтиғида харид қилинган маҳсулот-масаллиқлар. Ҳалимнинг қўлида эса бор-йўғи бир варақ қоғоз. Салим юз кўзидан шаррос қуйилаётган терни қийшайганча давоми…

Муҳаммад Очил. Бир сиқим сўз боши (ҳажвия)

…Устоз ҳажвчилар ёзишга хамиртуруш тополмай қолган кезларида, албатта, бозорга… ошиқишаркан.Аллома адиб Ғафур Ғуломни Бешёғоч бозорида бот-бот кўрганлар, бу ҳақда ёзилган ҳикоялар қанчадан-қанча. Ҳажвчилар сардори Саид Аҳмад домла эса ўз “қаҳрамонлари”ни олдин бозорда, сўнг тушида кўриб, алқисса, Дўрмондаги боғида боқарканлар.Халқ ёзувчиси давоми…

Муҳаммад Очил. “Мангу жанг” (ҳикоя)

– Майиз қанча бўлди?– Ҳеч қанча! Олдин татиб кўринг, ака… Пажалиска!– Йўқ, раҳмат. Аллергиям бор. Нархини айтинг.– Нархи арзон… Энди қўл қайтмасин, сухан синмасин… Мана шу биттагинасини… Шошманг, думчасини олиб… Ана энди “самка” бўлди! Қалай, ширинми? Ёқмаса, пулингиз ўзингизга сийлов…– давоми…

Муҳаммал Очил. Қўзига айланган қўчқор (ҳажвия)

Ичкиликни чиқарганнинг ичаги ўралсин экан-да! Агар шу касофат бўлмаганда… Хуллас, нима жин урди-ю, мўмин-қобиллиги билан ном чиқазган Қосимбой отлиғ ҳалимдеккина йигит ҳамсоясининг тўйида ичиб кайф қилгач, ёнидаги шишадош шериги Кўчимбойга калла қўйиб қолди. Шериги ҳам нимжон, чиллашир эканми, оёғи осмондан давоми…

Муҳаммад Очил. Гўшт суяксиз бўлмас (ҳажвия)

Қассоблик растаси. Қўлтиғида папка, оҳори тўкилганроқ бўлса-да шляпа кийган киши гўшт илинган чангакка яқинлашади. Халатининг устидан қора лас чопон кийган, қўш белқарс боғлаган қассоб уни кўриб қайроқ-пичоғини четга итқитади. Қўлларини икки биқинига артади, сўнг кўксига қўяди.– Келсинлар, катта… Келсинлар!– Ҳа, давоми…

Муҳаммад Очил. Қулмурод қурумсоқ ҳангомалари (ҳажвия)

ТЎЙ КЎЧИРИЛДИ Қулмурод қурумсоқнинг тўнғич фарзанди Элмурод Қорақурум қишлоғидан анча олис… шаҳардаги олий даргоҳининг тупроғини ялайди. Қурумсоқнинг ўғлидан кўнгли тўқ. Боиси, пухта-пишиқлиги худди ўзи! Ҳар ҳолда, мана тўрт йилдан ошдики, отасини безовта қилмай, яъни, пул-мул сўрамай, ярим кун сабоқда, ярим давоми…

Муҳаммад Очил. Ўйин зўр бўлди (ҳажвия)

— Кеча ўйин зўр бўлди-да! Умрим бино бўлиб ҳали бунақасини кўрмагандим.— Ҳа-ҳа, мен ҳам. Ҳақиқатдан зўр бўлди!— Зўр-р… Бундан чиқди, биродар, сиз ҳам ишқибозмисиз дейман?!— Ишқибозингиз нимаси?! Одамни хафа қилаяпсиз. Ўйин деса ўрдан, тўппи деса тепадан ташлаб юборадиганлар хилиданмиз. Аммо давоми…

Муҳаммад Очил. Реклама биздан, тоқат қилиш эса … сиздан (ҳажвия)

— Муҳтарам радио эшитувчилар! Жаноблар ва хонимлар! Авваламбор, ассалому-алайкум! Қолаверса «Хелло», «Бонжур», «Гутен морген», «Оруар»… Вообшем, привет ва ва-алайкум салом! Серсаломлигимизнинг сири шундаки, «Гар саломинг бўлмаса, икки ямлаб бир ютардим»! деб, бизни қўрқитишган, ўтмишда — халқ эртакларида. Сиз билан эса давоми…

Муҳаммад Очил. Тилидан тутишолмади (ҳажвия)

Зоотехник Замон Зоҳидов кўп аломат одам. Аломатлиги шундаки, аввало, ўз касбининг устаси. Айтайлик, қўчқорнинг кумалоғини кўриб касаллиги сабабини, совлиқнинг қорнини силаб нечта қўзилашини, сигирнинг маърашига қулоқ тутиб қанча суту, қанча қаймоқ беришини аниқ айтиб беради.Қолаверса, мол-ҳолга аралашиб юрса-да, ўзини ўта давоми…