Миркарим Осим. Нур ва зулмат (қисса)

1. ЖАҲОН ОТИН

Йўлнинг икки томонндаги қатор теракларга қўниб олган зарғалдоқлар сарой соқчиларидек ўқтин-ўқтин бир-бирларшш чақириб, қандайдир нохуш аҳволдан хабардор қилаётгандек эдилар.
Кечки пайт. Дарахтларнинг сояси узунлашиб, боққа салқин тушган. Зарбоф, парча, шойи тўн кийган сарой амалдорлари, беклар гердайиб, боғ ўртасидаги хиёбондан кўча томон йўл олмоқдалар. Худди шундай пайтда эски паранжили бир аёл баланд девор билан ўралган ўрда боғнинг нақшинкор дарвозаси олдига келиб, сарой боғига кирмоқчи бўлди.
— Ҳой, кампир, орқага қайт. Не қилиб тентираб юрибсан бул ерда? Рухсати олий бўлмаса, ҳеч ким саройга киритилмайдур! — деб бақирди ағдарма этик кийган хуш мўйловли қоровул йигит, қиличини ярим белигача суғуриб.
— Қўрқма, темиртагингни қинига солиб қўй. Калламни олишдан бурун арзимни эшит, қоровул бола,— деди аёл истеҳзо аралаш. Унинг дўқ-пўписадан қўрқмайдиган ўктам аёллардан эканлиги кўриниб турар эди.
— Кеч бўп қолди, ишинг бўлса эртага келарсан.
— Қачон келишим билан сенинг ишинг бўлмасин. Мен амирулмўъмипин ҳузурларига кирмоқчимен.
— Онҳазратнинг олдилариға? — шошиб сўради йигит кўзларини ола-кула қилиб. — Ўзлари ким бўладурлар?
— Нима қиласан кимлигимни суриштириб? Хўжайиннинг қоровул бегини чақир!
Йигит дарвозахонага кириб кетди-да, чорпаҳилдан келган, ўрта ёшли, мис камарига қилич осган бир кишини бошлаб чиқди.
— Хўш, нима хизмат билан келдилар?— деб сўради у қовоғини солиб.
— Онҳазратнинг ҳузурларига кирмоқ ниятидадурмен.
— Бунинг иложи йўқ. Алар аёлларни қабул қилмайдурлар. Ҳарамхонаға кирмоқчи бўлсангиз — унинг йўли бошқа. Ўшанда ҳам чақирилғон бўлсангиз. Қўлингизда ташрифнома борми?
— Йўқ… ҳа, бор, мана!— Аёл паранжиси ичидан шалдироқ қоғозга ёзилган сўнгги ғазалини — арзи ҳолини чиқариб, қоровул бегига узатди.— Югурдакларингиздан бирига буюринг, буни ҳарамхопага олиб кириб, Моҳлар ойимнинг қўллариға топширсин.
Қоровул беги қоғозни олиб ичкари кириб кетди-да, орадан чорак соат ўтар-ўтмас югуриб чиқиб, таъзим қилди.
— Марҳамат қилсинлар. Сизни бу йигит пойи остонағача кузатиб борғай,— деди юзида бир туки йўқ, аёл башара эроний қул йигитни кўрсатиб.
Сўник кўзлари мўлтираб турган, ҳар бир буйруқни сўзсиз бажарувчи йигит қадам ташлашидан ёш жувонга ўхшаган жулдур паранжили аёлни сарой томон бошлади. Улар хиёбондан юриб, кошинлари йилтираб турган сернақш сарой томон йўл олдилар, икки ёнида қуролли йигитлар турган дарвозадан ўтиб, катта қўра орқасидаги ҳарамхонага етиб келдилар. Ҳарамхона ҳовлисига чорбурчак ғишт ётқизилган, тўрт томондаги иморатларнинг деворлари нақшинкор, кошинлари йилтираб кўзни яшпатар эди. Меҳмон аёл чачвонини кўтариб, деворлардаги нақшларни томоша қилаётган эди, чиройли бир канизак югуриб келиб, унинг бошидан эски паранжини олди-ю, жамолини кўриб қотиб қолди. Унинг рўпарасида чамаси йнгирма уч-йигирма тўрт ёшга қадам қўйган қора қошли, оқ юзли моҳрўй бир аёл қоматини тик тутиб, кулимсираб турарди. III у пайт жиякли атлас кўйлак устидан бахмал нимча кийган ёшгина Моҳлар ойим югуриб келиб, у билан қучоқлашиб кўришди.
— Сизни кўрадигон бахтли кун ҳам бор экан, Жаҳон опа! Кслишингиздан бир-икки кун илгарироқ бизни огоҳлантирмайсизми? Пешвоз чиқиб, сарой ташқарисида сизни кутиб олар эдик,— деди у севинч аралаш гинахонлик билан.
— Сизни овора қилишни истамадпм. Ўз оёғи билап келган мсҳмон атойи худо, дейдурлар. Марғилон борғон баъзи аёллардан мени кўриш орзусида эканлигингизни эшитдим, ўзим ҳам жамолингизга тўйиб, суҳбатингизни олишни истаб юрардим. Вақти-соати етган экан, сафар отига миндиму Қўқон сари равона бўлдим.
— Кўнгилдагидек иш бўлибдур, опа. Сизни кўргим келганда ғазалларингизни ўқиб юраман. Буни қаранг, ёзган шеърларингиз ўзингиз каби гўзал, йиллар ўтган сари ҳуснингнзга ҳусн қўшилиб, чиройингиз очилади-я!
Юзидан нур ёғилиб турган қора қош сарой бекаси азиз меҳмон билан учрашганидан беҳад шодон эди.
Улар уч-тўрт йил илгари, Умарбек Марғилон ҳокими бўлиб турган вақтда ўрдада учрашиб турардилар. Увайсий тахаллуси билан ном чиқарган Жаҳонойнинг ғазалларини ўқиб завқланган ёш ҳоким иштиёқ билан шеър ёза бошлаган рафиқаси Моҳлар ойимга илми аруздан дарс бериш учун уни ўрдага чақиртирган эди. Акаси Олим золим ўлдирилгандан кейин Қўқонга кўчиб бориб, тахтга ўтирган Умархон давлат ишларини тартибга солиш билан овора бўлиб, уни эсдан чиқарган эди. Сарой шоирлари ва шоиралари даврасига келиб қўшилишни орзу қилиб юрган Увайсий ўз ташаббуси билан бу даргоҳга етиб келди.
Шодлигидан чеҳраси яшнаб кетган Моҳлар ойим азиз меҳмон атрофида парвона бўлиб, уни меҳмонхонага бошлади.
Ганч билан сувалган, мунаққаш токчаларига тилла, кумуш асбоблар, хитой чиннилари териб қўйилган айвондаги бахмал кўрпача устида ёши ўттизларга бориб қолган тўлагина кўҳлик бир аёл — ҳарамнинг бош ходимаси Хушҳол биби чордана қуриб ўтирарди. Уй бекаси билан меҳмон аёлнинг яқинлашиб келаётганларини кўргач, муштини ерга тираб, ўрнидан турмоқчи бўлди.
— Ўтираверинг, овора бўлманг, опа,— деди Жаҳон отин югуриб бориб у билан кўришар экан.— Соғ-саломат юрибдурларми ўғил, қизлар?
— Худоға шукр, ҳаммаси соғ-саломат… Хуш келибдилар, қани, юқорига…
Ўтирганларидан кейин Хушҳол биби қўл очиб, ҳурматли меҳмонга соғлиқ, бахт-саодат тилаб, дуо ўқиди; улар яна ҳол-аҳвол сўраша бошлашди. Кейин ходима ҳовлининг бир чеккасида қўл қовуштириб турган дуркунгина канизакни кўриб, бир имо қилган эди, у хиёл ўтмай, елкасида сочиқ, қўлида дастшу ва қумғон билан келиб, ўтирганлар қўлига сув қуйди, кейин дастурхон ёзди. Меҳмон ва мезбонлар у ёқдан-бу ёқдан гаплашиб ўтириб, чой ичдилар. Ниҳоят, Жаҳон отин уй бекасига юзланиб, дилида ардоқлаб юрган гапни ўртага солди.
— Мен кўпдан буён Қўқон шаҳрига тўпланган нозимларнинг мушоираларида иштирок этмоқ орзусида юрар эдим, мана энди шу улуғ бўсағада турибмен.
— Шоир ва шоиралар даврасида сизнинг ўрнингиз бўш турар эди. Келганингизни билиб Онҳазрат ҳам шод бўлғусидурлар.
— Шуни билганим учун тап тортмай келавердим-да.
Сиз Марғилондан кетганингиздан кейин шаҳримиз булбули учиб кетган бўстонға ўхшаб қолғон эди…
Мавзу шеър ва нафосат устига кўчганидан кейин улар роҳат қилиб суҳбатлашиб ўтирдилар. Дастурхонга фотиҳа ўқилгандан сўнг Хушҳол биби кулимсираб:
— Онҳазрат ҳозир хонаи хосларида бир неча шоир билан суҳбат қуриб ўтирибдилар. Бўшаганларидан кейин келганингизни билдириб суюнчи олиш керак, — деди.
— Агар ҳузурларига кириб, салом берсам-да, мушоирага қатнашсам, сўнгги ғазалимни уларнинг муҳокамасига ташласам…
— Номаҳрам бир аёлнинг тўсатдан эркаклар орасиға кириб бориши уларда қандай таассурот қолдирар экан, билмадим,— деди Хушҳол биби қалин қошларини чимириб.
— Хусусан, мавлоно Фазлий норози бўлиб: «Заифалар шариат аҳкомидин четга чиқмасликлари лозим, уларга пўшидалиғ муносиб», демасмикинлар?— деб гапга аралашди уй бекаси.
— Мана, шариат ҳукми!— деб Жаҳон отин бошидаги эски ипак рўмоли билан оппоқ томоғию сочлари, қулоқларини ўраб боғлади, енгини тушириб, кумуш билагузук таққан билагини беркитди.
— Энди номаҳрамга кўринсангиз ҳам бўлаверади,— деб кулди Хушҳол биби.— Ҳеч ким, ҳатто феъли тор қози калон ҳам сизга тирғила олмайди, асли шариатнинг ҳукми шу!
Иккиланишни билмайдиган ўктам Жаҳон отин эшикда пойлаб турган эроний қул йигит билан бирга ҳарамхонадан чиқиб, маҳкамаи олий томон дадил қадам ташлади. Эроний йигит шоиранинг қўлидан олган қоғоз билан хосхонага кириб кетиб, бир неча дақиқадан сўнг қайтиб чиқди-да; кулимсираб бош ирғаб қўйди.
— Ассалому алайкум,— деб ўн бир ёғочли кенг-мўл машварат хонага дадил кириб борди Жаҳон отин.

Қиссанинг тўлиқ матнини PDF форматда сақлаб олинг