Маъсума Аҳмедова. Яшил пальто (ҳикоя)

Отам Тўхтамурод Аҳмедов хотирасига бағишлайман Нимадир керак бўлиб, эски қутиларни титкилади. Шу маҳал қути ичи аралаш-қуралаш бўлиб, бир нарса гиламга тушиб, юмалади. У эгилиб, қўлига олди: ялтироқ, яшил тугма. Кўнгли ёришди. Беихтиёр ёдига беғубор талабалик йиллари, олис етмишинчи йиллар ортида давоми…

Маъсума Аҳмедова. Шудрингли туйғулар (ҳикоялар)

ХОТИРЛАШ Шом кирди. Бутун кун дарвозада ўтирган ҳассакашлар жойларини тарк этдилар. Дарвозага туташ илиққина ҳужрага кирдилар. Мотамдор хотинларнинг йиғи-айтимлари ҳам тинди. Ҳовлига осойишталик чўкди. – Бугун чакана совуқ бўлмади-я! – Чилла, қишнинг чилласи-да! Ҳассакашлар ҳозир бугунги мотамни унутгандай бўлдилар, об-ҳаводан давоми…

Маъсума Аҳмедова. Ҳамдардлик (ҳикоя)

Неча кундан бери ичи ғаш. “Нима қилсам экан?” – деган савол уни қанча вақтдан бери қийнайди. Эрталаб уйдан қандай чиққанини билмади. Эри кеча оқшом ҳам уйга келмади. Ўғли шамоллаб қолган чоғи, қув-қув йўталди, овқатдан номига тотинган бўлиб, беҳол ётиб олди. давоми…

Маъсума Аҳмедова. Марказдаги қиз (ҳикоя)

— Рисол, ҳайронман, нега бундай бўлди? — Гулнозанинг фиғони ошди. — Кунига икки юз марталаб қўнғироқ қилавериб, жонга тегарди. Энди бўлса, жим. Тавба… Рисолат дугонасининг йигитини билади — рассом. Эсида, қайсидир рассомнинг шахсий кўргазмасига боришганида кўрган, улар билан бир даврада давоми…

Маъсума Аҳмедова. Алам (ҳикоя)

Ўзи нима бўлди? Кўчада уни кўриб қолди. Кўрса нима бўпти? Нима бўпти эмиш, ахир у бошқа бир қиз билан кетаётган эди-да. Бўлгани шуми? Шу кичкина гапми? Уни бошқа қиз билан бирга кўрди-ю, куйиб кетди. Шундоқ метрога тушиб кетаверишда. Улар шундай давоми…

Маъсума Аҳмедова. Жўнатилмаган мактуб (ҳикоя)

Менинг ўзимга холи, тинч тураржой топиш ҳақидаги орзуим ва ниҳоят амалга ошадиган бўлди. Кутилмаганда ишдан қайтиш олдидан ҳамкурсим Шавкат қўнғироқ қилиб қолди:— Бир эрийсан энди, оғайни. Худди кўнглингдагидай жой топдим. Марказдан ҳам узоқ эмас. Бир хонали квартира, керакли асбоб-анжомлари, муҳими, давоми…

Маъсума Аҳмедова. Навбатчиликда (ҳикоя)

Тиббиёт коллежидан чиққанида кун пешиндан ўтган эди. Амалиётни касалхонанинг травматология бўлимида ўташяпти. Дугоналарига бу бўлим ёқмаяпти. Палаталар автомобиль ва бошқа хил ҳалокатига йўлиққан, йиқилган-сурилган дардмандларга тўла. Кимнидир қўли синган, кимнидир оёғи… “Дурустроқ манзарани кўрмайсан. Юракларинг сиқилиб кетади…” Анора шундай дейди. давоми…

Маъсума Аҳмедова. Тожи опанинг тугуни (ҳикоя)

— Қўлингиздан қўйсангиз-чи Тожи опанинг тугунини, — синглим жаҳл билан қўлимдан қўймай ўтирган тугунни юлқиб олди.Беихтиёр кулдим. Шунда кўз ўнгимда олис болалик жонланди. Синглимга ҳозир хаёлимдан кечганларни сўйлаб бермоқчи бўлдим… * * *             Кечаси билан ёғиб чиққан қор давоми…

Маъсума Аҳмедова. Ёмғирда… (ҳикоя)

Ҳаводан ёмғир иси келди. Осмон бирдан шарақлаб кетди: тепаликлар ортида чақин чақди. Телба шамол дорда ёйиғлиқ кирларни олиб бориб токлар устига ёпди. Дераза-эшиклар тарақлаб очилиб ёпилди. Куни кечагина туғилган улоқлар зорланиб маъради. Ёмғир шовуллаб кетди. Кўчаларни тўлдириб сув оқди. — давоми…


Мақолалар мундарижаси