Жўрабек Рамазонов. Шайтондара (ҳикоя)

I Хуфтон маҳали дарвозани тамбалаганимдан сўнг ҳеч қанча вақт ўтмай кимдир кўчадан туриб чақира бошлади. Овозидан танидим – участка нозири.– Салом, инспектор соҳиб! – дедим одатий ҳазил билан.Унинг ёнида жингалак сочли, юзлари тилинган, кўринишидан бу атроф одамига ўхшамайдиган нусха безовта давоми…

Жўрабек Рамазонов. Телба дунё (ҳикоя)

Оқиш осмон остидаги оқшом секин қорайиб борарди. Шафақнинг қизил ранглари ҳам қуюқлашар, умуман, оқ, қизил ва қора ранг қориша бошлаган эди осмонда.Сумбула тинмай гапирар, мен эса кетиш лозимлигини айтишга ботинолмасдим. Ҳа, унга қизиғи йўқ – кечанинг ҳам, куннинг ҳам. Қолаверса, давоми…

Жўрабек Рамазонов. Қасос (мистик ҳикоя)

Мен хотинимни севмайман! Отам шунчаки номардлик қилди: сўнгги нафасида «Шарифага уйланмасанг рози эмасман», деди. Тўғри, бояқиш ёмон қиз эмас, уйни чиннидек ораста тутади, бир кунда ўн марталаб соч тарашга ҳам эринмайди. Аммо менга бу қорамағиз қизнинг кўзлари ёқмас эди. Унинг давоми…

Жўрабек Рамазонов. Қора бахт (ҳикоя)

Ишга келишим билан муҳаррир хонасига чақиртирди. – П. қишлоғига жўнайсиз, – деди салом-аликдан сўнг. – Итлар қутураётган эмиш. Тегишли ташкилотдан одамлар бориб, тозалаш, эмлаш тадбирларини ўтказишади. Сиз эса ҳаммасини аниқлаб, одамларни ҳушёрликка чақирадиган мақола тайёрлайсиз.Бу қишлоқ шаҳардан ўн икки чақирим давоми…

Жўрабек Рамазонов. Кечиккан бахт (ҳикоя)

Алишерни кеча учинчи операцияга киритишди. Унинг мажруҳ бўлиб қолиши ҳақидаги тахминдан кейин Гулрухсор ўзини тамомила йўқотиб қўйди. Бир томондан, касалманд эрининг ҳар қанақа кутилмаган дардга чалиниши мумкинлигини билади. Лекин баъзан ҳафтада бир қозон қайнамайдиган уйда ногирон эр билан яшашни кўз давоми…

Жўрабек Рамазонов. Гаров (ҳикоя)

Умиднинг кечаги ишидан теримга сиғмай кетдим. Мен ўшанда энг яқин дўстим ўз обрўсини бир пул қилаётгани ҳақида эмас, балки Сурайёнинг қалбида унга нисбатан туғилажак нафрат ва ўзимнинг фаришта бўлиб кўринишим хусусида ўйлардим. Назаримда, ҳаммаси кўнгилдагидек кечди: керагича отиб олган Умид давоми…

Жўрабек Рамазонов. Абадият афсонаси (ҳикоя)

“Унинг қалби севишга қодир, ўзи эса севилишга муносиб эди. Малика учун ҳаёт ҳамма йўлларини бекитиб қўйган, у боши берк кўчада ўзи сезмаган ҳолда қувноқ ва бепарво яшарди. Лекин унинг кўксидаги юрак лоқайдликни билмайди, дуч келгандан меҳр кутаверади. Бу юракка ёвузлик давоми…