Исажон Султон. Бўри (ҳикоя)

(Маъруфжонга) Болам, қишнинг изғиринли кечаларида кимсасиз далаларда гала-гала бўлиб изғиган дайди итларни бўри деб ўйлаганингни гапириб бердинг-а? Ҳа, дала-тузнинг тупроғу кесакларини ҳам музлатадиган совуқларда кучуклар ўшанақа тўпланиб олишади. Аммо сен кўрганинг оддий гала холос-да. Истасанг, сенга бўри ҳақида гапириб берақолай. давоми…

Исажон Султон. Она юрт (ҳикоя)

Бу ҳикоя – одамлар, воқеалар, ҳодисалар ҳақида эмас.Бу ҳикоянинг қаҳрамони – қишлоқ. Ҳа, айнан қишлоқ. У нозланади, чаппар уради, бағрида борини муҳайё қилади, гоҳо тўрсайиб-хўмраяди, хуллас, бир тирик жонзот нимаики қила олса, барини у ҳам қилади. Авваллари унинг ўз феъл-атвори, давоми…

Исажон Султон. Отамга нимадир бўлди… (ҳикоя)

Мен жудаям кичкина боламан. Бўйим эндигина отамнинг тиззасига етган. Отам жуда қувватли, кафтлари улкан-улкан. Йўғон бармоқларидан тутиб, отамга бошимни буриб қарайман. Мевалар пишса, елкасига чиқиб оламан, дарахтнинг ҳўв учидагиларгаям қўлим етадиган бўпқолади. Тунги юлдузлар бодроқдай сочилган. Отамнинг елкасига чиқиб олсаму давоми…

Исажон Султон. Ўрмондаги кулба (ҳикоя)

Эй руҳ, фитратининг ўрмонларидаКезинган, эзилган, озурда эй руҳ!Заҳмат сойларининг ҳовурлариюҒусса водийларин шовурларидаБир ўзи йиғлаган,ўксиган, куйган,Ҳасрат ёмғирининг куюкларидаИлма-тешик бўлибИзиллаб турган!Эски зиндонингдан бир зум чиқақол!.. МУҚАДДИМА Ўғил Шабада эсмас, аммо ўрмон турли товушларга тўла эди. Сарвлар, қайрағочлару арчалар баланд ўсган, ўтларнинг поялари давоми…

Исажон Султон. Ҳазрати Мажоз (ҳикоя)

Улкан ўзгаришлар палласига кириб бораётгани сезилиб турадиган, муҳташам мумтоз адабиётимизнинг зилол булоқларидан сув ичган ва авлодларининг ҳар бири алоҳида ҳаётбахш тўлқин пайдо қилган адабиётимиз ҳақида гап кетганида, асарлардан ҳам кўра кўпроқ ижод жараёни ҳақида ўйлаб қоламан. Донишмандлар айтадиларки, оламда фақат давоми…

Исажон Султон. Оғриқ тоғи (ҳикоя)

“…У тоғ тарафларга боришни анча йиллардан бери орзулаган бўлсам-да, шу маҳалгача сира насиб қилмаган эди. Қаерлардадир, жануби-шарқда эканини билардим. Табиийки, кўриниши, набототи ва унда ўсадиган дов-дарахт ҳақида сира тасаввурим йўқ, билганим – ўзимизнинг азалий виқор тўкиб турадиган Тиёншон, Чотқолу Олой, давоми…

Исажон Султон. Сувдаги коса (ҳикоя)

…Шамол парпираги, айлан тинмасдан! Олис-олислардаги бегона диёрлардан эсувчи тўлқинлар сени ҳам мен каби айлантирсин! …Болалигимдан бери денгизга, денгиз бўйида яшовчи кишиларга ҳавас қилардим. Ўкириб-пишқирган, теваракни қарсиллаган кучли садоларга тўлдириб мавж урган тўлқинларни, денгиз узра шитоб билан тўпланувчи булутларнию уларнинг ораларида давоми…

Исажон Султон. Ҳазрати Ҳизр изидан (ҳикоя)

Қурғоқ дашт шамоли пайдар-пай эсар, ҳар ер-ҳар ерда ўсган дарахтларнинг қуриган япроқларини банд-бандидан узиб учирар ва оёғим остига тўзон қилиб урар эди. Даштнинг сариқ ўтлари чучмал ис таратарди. Ҳаво иссиқ бўлса-да, узоқ-узоқларда нима учундир сийрак туманга ўралиб олган кўкимтир тоғлар давоми…


Мақолалар мундарижаси