Исажон Султон. Қисматга қарата ҳайқириқ (ҳикоя)

Ёши катта одамнинг ҳайқирганини биров кўрганми? Йўқ, суюниб ёки кимнидир чақириб қичқиришини назарда тутмаяпман. Ғалаба ҳайқириғи ҳам эмас, чунки умрим давомида зафар ҳайқириқларини эшитмадим. Кўзлаган мақсадига эришган инсонлар эса… тўсатдан кўзларидан ёши дувиллаб оқиб, “Ўзингга шукр” дея пичирлашларинию дуога қўл давоми…

Исажон Султон. Қорақуш юлдузининг сири (ҳикоя)

Ёмғирли, лой кун эди. Қашқарнинг Сажия ва Ҳамидия мадрасалари қаршисида ҳунармандлар, бўзчилар, мокичилар, тақачилар йиғилишган, кимдир бошига бир сават патир кўтариб тирикчилик важҳи сотишга йўл олган, бошқаси рутубатдан намланган арпа тўла қоплар олдида ўтирар, от минган ёки яёв, найза-ю қилич давоми…

Исажон Султон. Мега-интеллект (ҳикоя)

Бир неча кундан бери сафардаман. Ҳаво исиб кетди. Юмушларимни битириб бугун уйимга қайтмоқдаман. Тонг саҳардан ёмғир ёғиб, теваракни топ-тоза қилиб ювиб қўйди. Гилос билан ўрикнинг етилмаган оч-яшил мевалари йилтираб товланади. Уйимни, болаларимни соғинганман. Ҳар куни телефонда гаплашамизу бир нимамни йўқотиб давоми…

Исажон Султон. Мен, Онам ва Ўрта Ер денгизи (ҳикоя)

Онам билан Ўрта Ер денгизи соҳилидамиз. Поёни кўринмас яшилтоб сувлар тинмай долғаланади. Чағалайлар чийиллаб учишади. Узоқларда оппоқ яхта кўпикли из қолдириб сузиб бормоқда. Чап томонимизда сув қаъридан бош кўтарган кичик тоғлар кўзга ташланади. Устида сийрак арчалар ўсган, ораларида оқиш қоялар давоми…

Исажон Султон. Ёғоч кавуш (ҳикоя)

Бу воқеа узоқ йиллар аввал, Хитой императорларининг Тан сулоласи замонида, яъни бундан бир минг уч юз йил олдин рўй берган. Бу – ҳаёт шафқатсизлиги ҳамда меҳрибон ота ҳақидаги ҳузунли бир ҳикоядир. Ронзян деб аталмиш қишлоқда бир одам яшар эди. У давоми…

Исажон Султон. Тош келинчак (ҳикоя)

Бизлардан бир-икки ёш катта Назар бақувват, чайир, қуюқ қошлари чимирилган, қора кўзларида ўт чақнаб турадиган шижоатли йигитча эди. У жўрабошимиз бўлиб, ҳаммамиз нима деса итоат қилардик. Чунки ақлда ҳам, кучда ҳам бир поғона баланд турарди-да. Бизлар чиқолмайдиган дарахтлар устига бирпасда давоми…

Исажон Султон. Бир томоша тарихи (ҳикоя)

– Муҳтарам дўстлар, томошамизни бошлаймиз! – дея тантанали эълон қилди бўйнига қизил рангли латта боғлаб, кўкрак чўнтагига ҳам шу рангдаги атиргул тақиб олган ўртакаш. Шундай дейиши билан шодон мусиқа янгради. Уни саҳна ортидаги ҳовуздай чуқурда ўтирган ўн чоғли мусиқачи чалмоқда давоми…

Исажон Султон. Онаизорим (қисса)

Ўлмасой опамнинг  азиз хотирасига бағишлайман Муқаддима Баҳор тоғларнинг устларидан то нигоҳ етмас олислардаги яйловларгача ястаниб кетган бепоён кенгликларни саноқсиз рангу тус, шаклу қиёфадаги анвойи гул-чечаклар билан безайди, шамоллар қатида исларини, гулчангларини ва уруғларини кўтариб учиб, бошқа ерларга сочади, турли-туман қушлар давоми…

Исажон Султон. Узук (ҳикоя)

(Шоир Аъзам Ўктам хотирасига) “Ҳикоя ёзиш осонми, қийинми?” Тўғрисини айтсам, ҳалигача шу саволга жўялироқ жавоб бера олмайман. Мана, бир неча кундирки, туғилган кунида қизимга совға қилганим узук хаёлимдан кетмайди. Ингичка, нозик, кўкиш-яшил тошчали зийнат уни қувонтирди, соф нигоҳида севинч порлаб давоми…

Исажон Султон. Менинг гулим (ҳикоя)

Эрта баҳор эди. Кўнгил боғимдан бир ниҳол униб чиқди. Намхуш, қорамтир тупроқдан ипдайгина бўлиб осмонга – булутлар диёрига бўй чўзмоққа чоғланган бу жажжи жонга аввал-бошда кўп эътибор қилганим йўқ. Боғ катта, гуллар кўп, шу ожиз вужуднинг ёнгинасида карнайгул тарвақайлаган, унинг нарёғида ёшли давоми…


Мақолалар мундарижаси