Иброҳим Раҳим. Ишбилармон қисмати (қисса)

Қувада бир ажойиб одам бор. Унинг хусусида турли афсоналар юради. Сиртдан қараганда ҳамма қатори бир одам, андак оқсоқланиб, ҳассага суяниб юришини айтмаса ҳеч кимсадан аъло жойи йўқ: паст бўйли, ихчам жуссали, ўртамиёна одам. Бошқалардан фарқ қиладиган хусусияти ҳам сезилмайди: йиғинларда, тўй-маъракаларда эл қатори одобу иффат ила ўтириб-турадиган, ҳеч кимдан салом-алигини узмайдиган, ёқасига чанг юқтирмай оппоқ кийиниб юрадиган ҳокисор бир инсон. Чекиб, ичиб юрганини ҳам биров кўрган эмас. Аммо уни танимаганлар Қувада топилмас, музофотда эса, камдан кам бўлса керак, деб таърифлайдилар.
Бу сипо киши ҳақида орқаворотдан турли-туман гаплар юради. Биров уни «қўйнинг оғзидан чўп олмаган киши» деса, бошқаси «Юлдузни нарвонсиз урадиган» олғирлар қаторида санайди.
Баъзилар: «Ўтирган жойида иш юритиб, кесакдан олов, сувдан аланга чиқаради. Бир қўлида товуққа дон бериб, иккинчи қўлида тухумини олади, деб мақтайди. «Бирни икки қилмаган куни ухламай бедор чиқади…»
Бу гапларга гоҳ ишониб, гоҳ ишонмай юрардим. Онда-сонда кўришиб қолсам ҳам унга гўё бир жумбоқ деб қарар, шунчаки бир салом-алик, хайр-хўш билан кифояланардим.
Замона чархпалак бўлиб, «бозор иқтисодиёти» барчани баббаравар ўз гирдобига тортаётган кунларда, жамиятда «Ишбилармонлар қайдасан?» деган савол берилаётган пайтда ўша «Юлдузни нарвонсиз урадиган», «Ўтирган жойида иш юритиб, кесакдан олов, сувдан аланга чиқарадиган», «Бирни икки қилмаса бедор тун ўтказадиган қувалик»ни эсладим.
Эсладим-у, албатта у билан учрашиб, ўша афсонавий жасорат бўлиб кўринган «ишбилармонлик сирлари»ни билишга ошиқдим.
Манзилга етгунча йўл-йўлакай қувалик бир гуруҳ донолар билан учрашдим. Уларнинг фикри мен учун бебаҳо топилдиқ бўлди.
Йўлимдаги биринчи бекат — Бекат қишлоғи эди. Бу ерда замонавий деҳқончиликнинг отахони Мусажон Шербўтаев яшарди ва Катта жамоа рўзғорини моҳирона тебратиб, мингқулоқлик қозонни усталик билан қайнатарди. Бу соҳада Мусажон эл оғзига тушган маслаҳатгўй одам эди.
Мусажон Шербўтаевни одам таниган ва одам танийдиган доно оқсоқол деб таърифлайдилар: «Кўчадан ўтиб бораётган кимсанинг кадам ташлашига қараб туриб, унинг белида қанча пули борлигини билади. Нотаниш кишининг ишига қараб туриб, ўзи қандай инсон эканлигини ғойибдан бехато тасвирлаб беради», дейдилар. Мен сўраб билмоқчи бўлган одам тўғрисида эса, Мусажон Шербўта ўғли минг йиллик таниш ва синашта кишидай ҳикоя қилди.
— Жамият тегирмонини ана шундай кишилар юрғиза олади. Уларнинг даври энди кетди, — деди Шербўтаев.
— Эй, аввал сиз унинг қўйнига қўл солиб кўринг,— деди ёш бўлса ҳам туманда бир юз қирқ минг кишнга бош бўлиб турган Муҳаммаджон Носиров. — Ичи тўла дард, тарихни тилга киритади.
Ёшлар нима дер эканлар? Уларнинг ҳам фикрини билгим келдн. Фарғона вилоят комсомолларининг собиқ раҳбзрларидан бири Абдуҳалил учраб қолди. Сўрасам, «Ҳозирги пшбилармонларнииг отаси ўша киши бўладилар, — деди у. — Кўрган кўргуликларию тортган азоб-уқубатлари ҳам бир дунё! Тўғрисини айтсам, ҳозирги кун адабиётига қаҳрамон керак бўлса, бундан бошқасини қидирманг! Шўро замонига хос жами керакли хислату зиддиятли қисматни бошидан ўтказган шахс шу киши бўладилар. У кишининг жумбоқларини ҳали биров ечгани ва сир дафтарини ҳоч ким очгани йўқ. Сизга очилармикин-а?…
Ниҳоят, у киши билан учрашдим. Исми Иброҳимжон. Отасининг исми Мирза Карим. Ҳамма уни Каримов дейди.
Каримовнинг дафтари менга очилармикин?
Терговчилару прокурорлар уни тилга киритолмаганлар, сенга чикора. Ўйчи ўйга етгунча таваккалчи манзилга етибди. Бахташ таваккал.
Каримовнинг идораси Қува шаҳар маркази билан темирйўл бекати ўртасида Тош йўл бўйидаги кенг майдонга кошона қилиб қурилганди. Узоқдан худди денгиздаги ёлғиз кемадай гердайиб кўринади. Олди гулзор.
Дарвоза ёнида беқасам тўнли, бошида марғилон дўппили, ҳром этик кийган, аммо, яхшида яроқ йўқ, дегандай қуролсиз соқчи, қўллари кўксида, табассум билан келди-кеттига парвона эди. У мени ҳам таъзим билан бошлиғи ҳузурига бошлаб кирди.
Каримовнинг кабинети юмуш билан келган одамга тўла эди. Аммо ҳеч қандай гап-сўзсиз иш битарди. Коғоз узатилади. Қўл қўйилади. Баъзи ишлар кўз уриштириш билан ҳал бўляпти.
Кабинетга ёшгина, келишган, башанг йигит кирдию қўл қовуштирди, Каримов «бўпти» деб қўйди — унинг ҳам иши битди. Нима иш, қандай ҳал бўлди — ўзларига маълум. Телефонда ҳам гапи қисқа: Ҳа… йўқ… Кирди-чиқдининг кети узилмасди. Ҳа деганда менга навбат келавермади. Шу пайт Абдухалилнинг гапи ёдимга тушди: «У кишининг жумбоқларини ҳали биров ечгани ва сир дафтарини ҳеч ким очгани йўқ. Сизга очармикин?» «Наҳот шундай бўлса?» У мен билан ҳам имо-ишорада иш битирса муродга етолмаслигимдан хавфсираб ўтирдим.
Ниҳоят, Каримов менга юзланди-да, гап қотди:
— Ичкарига кира қолайлнк.
Дам олиш хонасини босиб ўтиб, мажлислар залига кирганимизда Каримов котибасига «мен йўқман, кабинетда ҳам, телефонда ҳам», деди-да, шоферини ўз уйида кутишнн буюрди. Ичидан қулфлаб қўйилган хонада иккимиз қолдик.
— Шу ерда хотиржам гаплашайлик…
Каримов хона деворига қатор териб қўйилган стулларнинг бирданига иккитасини банд қилиб оқсоқ оёғини синоқта ҳассасига тираб олди. (У дардманд оёғига дам бериш учун шундай қиларди.) Бир қўлида дўпписини бошига қулайроқ ўрнаштириб босиб қўйди-да, майин гап бошлади:
— Ақлимни танибманки, тиним йўқ, тинчлик йўқ. Ҳозирда эса, айниқса, қийинлашиб кетди.
— Масалан?
Каримов қошини чимириб қўйди.
— Э, сиз сўраманг, мен айтмайин. Айтсам адо бўлмайди, дафтарингизга сиғмайди бу дунёнинг ишлари…
Каримов ихчам ўтириб олди.
— Одам боши тошдап қаттиқ деганларича бор экан. Буни ўз қисматимда синадим. Не-неларни кўрмади бу сўққа бошим. Ўтда ёнди, куйди, аммо кул бўлмади. Сувда ғарқ бўлди, аммо чўкмади, иўқс.а наҳангларга ем бўлиш ҳеч гап эмасди. Кайғудан, аламдан эзилди юрак. Лекин қон бўлиб кетмади. Бўйним эгилди, букилди, бироқ синмади. Қанча-қанча фисқу фасот, иғво, маломатларга қолдим, лекин тушкун бўлмадим.
Ҳаёт қарама-қаршиликлардан, курашлардан иборат деганлари ҳақиқат экан.
Ниҳоят Каримовнинг сир дафтари варақма-варақ очилди. Мен уни оққа кўчирдим, холос.
Бу ажиб воқеалар баёнини қисқа бошласам бўлардию, лекин мен уни бир бошдан, воқеаю воқеликларга тўла бўлган ҳаётим қай ҳолатда кечганини айггиб ўтгим келяпти. Майлими?

Қиссанинг тўлиқ матнини PDF форматда сақлаб олинг