Ҳулкар Тўйманова. Кўнгил (ҳикоя)

Муҳаббатнинг кўзи кўр, деган ақида ҳаётимни бутунлай ўзгартириб юборишини билмасдим. Бошга тушганини кўз кўрар, деганлари шу, шекилли? Феъл-атворимда қандайдир ўзгариш бўлаётганини ён-атрофимдагилар ҳам сеза бошлашди. Шўх-шаддод, шеър-қўшиқ айтиб даврани гуллатадиган қиз бирданига камгап, сипо бўлиб қоладими? Менга нималар бўляпти ўзи? давоми…

Ҳулкар Тўйманова. Бола (ҳикоя)

Уч-қуйруғи йўқ, деб таърифланадиган бу шаҳарнинг чекка мавзеларидан биридаги кўп қаватли уйлар худди эгизаклардек бир-бирига ўхшаш. Бола бу уйларнинг қанчалик даражада оқилона тиклангани ҳақида кўп марта хаёлга берилар, аммо ўйлаб ўйининг тагига етолмасди. Қувурлардан оқувчи иссиқ ва совуқ сувнинг эҳтиёжга давоми…

Ҳулкар Тўйманова. Аросатдаги аёл (ҳикоя)

Худо ҳақидаги азалий баҳс-мунозара унга ҳам тинчлик бермасди. «Ҳа, тангри бор. У бутун борлиқнинг эгаси», деган жўнгина иқрорга негадир бўйин ёр бермайди. Ҳеч қандай илоҳият йўқ, деб ёшлигиданоқ уқдирилган тушунча барибир хирагина бўлиб бунга соя ташлаб турарди. Муаллима ўзи каби давоми…

Ҳулкар Тўйманова. Муаллима (ҳикоя)

— Зулхумор, йиғиштирсанг-чи шу ишингни? Етти ёт бегона боллар ўқишга кирса, сенга шаҳар олиб берармиди? Ишим битди, эшагим сувдан ўтди деб кетади бари, сенга шу керакми?Бу — бўлар-бўлмасга жаврайверадиган эри, кунда-кунаро “чақиб” турмаса кўнгли жойига тушмайди. Зулхумор айвонда босар-тусарини билмай давоми…