Ҳамрохон Мусурмонова. Қир гули (ҳикоя)

Тонгги ҳаводан кўксини тўлдириб нафас олган Сарвар қишлоғининг қир-адирларини эсларкан, юраги соғинчдан ҳаприқиб кетди. Унинг одати шунақа, кўклам кириб, оғочларда куртаклар лаб ёра бошладими шаҳарга сиғмай қолади. Қирларни, тошдан-тошга урилиб оқаётган сойларни қўмсайди.«Қирлар бойчечакка тўлиб кетгандир», деб ўйлади йигит энтикиб.Болалигида давоми…

Ҳамрохон Мусурмонова. Илинчак боғлар таровати (ҳикоя)

Машинанинг орқа ўриндиғида хаёл суриб бораётган Зумрад йўл четида ўтган-кетган машиналарга қўл кўтараётган аёлни кўриб, ўғлининг елкасига қўлини қўйди:— Улуғбек болам, машинангни тўхтат!Йигит елкаси оша онасига бир қараб қўйгач, тормозни босди.— Тинчликми, ая, йўловчи олишни ёқтирмасдингиз-ку.Зумрад ўғлининг саволини жавобсиз қолдириб, давоми…

Ҳамрохон Мусурмонова. Шабнам соясидаги муҳаббат (ҳикоя)

Тоҳирнинг ғалати одати бор. Баҳордан кеч кузгача ҳар куни эрталаб қуёш чиқмасидан аввал туриб, ҳовлидаги майсалар устида ялангоёқ юради. Муздек шудрингдан танаси яйрайди. Ҳовлисидагиям-яшил майсаларни кунда-кунора суғоради. Димоғига ўт-ўлан ҳиди урилиб, ҳузур қилади. Бугун ҳам ўрнидан турдию юз-қўлини ювиб, майсаларга давоми…

Ҳамрохон Мусурмонова. Дийдор қўшиғи (ҳикоя)

Бу атрофда унинг олдига тушадиган тулпор йўқ эди. Уни етаклаб, кўчадан савлат билан бораётган Бахтиёр чавандозга ҳамманинг ҳаваси келарди. Чунки Оққашқа улоқ-кўпкариларга тулпорларнинг сардори бўлиб кирарди. Қоп-қора ёлларини ҳилпиратиб, майдонга чопиб кирганда ҳар қандай зўр чавандознинг ҳам юраги алғов-далғов бўлмай давоми…

Ҳамрохон Мусурмонова. Келинчак (ҳикоя)

Эрталаб бувим негадир нонуштага чиқмади. Дадам ичкарига безовталаниб қараб қўяр, биз эса ундан олдин дастурхонга қўл чўзишга одатланмаганимиз боис бетоқатланиб ўтирардик. – Аям нима қиляпти?  – деди дадам.– Эрталабдан сандиқ очибдилар, латта-путталарни саралаб ўтирибдилар, менсиз чой ичишаверсин, деяптилар. – Тинчликми, давоми…

Ҳамрохон Мусурмонова. Қиёфа (ҳикоя)

Ерга гиламдек тўшалган хазонларни бир-бир босиб бораётган Гулсумнинг хаёли паришон эди. Нохуш ўйлардан халос бўлишга урингани сайин, руҳиятида саросар кезаётган эзгинлик уни кўпроқ маҳв этарди. Дугонаси Нигина пластик операция қилдиргунига қадар у ҳам бошқалардек хуш хандон юрар, ўз қиёфаси ҳақида давоми…


Мақолалар мундарижаси