Гулчеҳра Асронова. Масофа (ҳикоя)

Муҳташам хонага қалбинг тўлқинланиб кириб келдинг. Энди у – сеники. Барча жиҳозлари, дабдабали қиёфаси, бор жозибаси билан сенгагина тегишли. Лабингдаги ним табассумни ёйилиб кетишдан тийганча, барра майсадек юмшоқ гиламни ҳузур билан босиб тўрга ўтдинг. Бир пайтлар кўзингга кўк тоқидаги юлдуздек давоми…

Гулчеҳра Асронова. Таътил арафасида (ҳикоя)

Чала қолдирган шеърини тонгда тугаллаб, устидан бир ўқиб кўнгли тўлган шоирдан бахтлироқ одам топилмаса керак. Дамир сўнгги мисрани субҳидамда кашф қилди. Тўғри, у шоир эмас. Лекин у — ошиқ. Ахир ҳамма ошиқ — шоир, ҳамма шоир ошиқ эмасми? Бу ҳолига давоми…

Гулчеҳра Асронова. Тоғлар бағрида (ҳикоя)

Ёз жуда иссиқ келди. Дадамнинг тоғлик эски қадрдони бўларди, ўша кишининг ўғли сурувга қўшган жонлиқларидан хабар олгани икки кунга кетаётган экан, бизни ҳам йўл бошлаб тоққа таклиф қилибди. Сафар тадоригини кўра бошладик. Озиқ-овқат ҳақида оғиз очгандим, опам малол олди:— Сен давоми…

Гулчеҳра Асронова. Ватан (ҳикоя)

Илёс шоиртабиат йигит. Шу феъли зўр келиб, бир пайтлар қоғоз қоралаб ҳам юрган. Шоир-ку бўлмади, лекин адабиётга ихлоси сабабидан китоблар билан кўпроқ танишди ва… яхшигина ўқитувчи бўлиб етишди. Эртага ўз синфининг ўқувчиларига дарси бор. Янги чорак бўлгани учун адабиётда “Ватан давоми…

Гулчеҳра Асронова. Йўлда (ҳикоя)

Меҳмондорчиликка отланган аёлнинг уйидан чиқишидай қийин иш йўқ. Айниқса, узоқроққа жўнамоқчи бўлсангиз ва йўлакда аллақачон кийиниб олган турмуш ўртоғингиз икки қўлини чўнтакка солганча, остонага оёқ тираб, “бўлингча-бўлинг” деб турган бўлса. Кеч қолиш ҳам, муҳим нарсангизни унутишингиз ҳам аниқ. Кимдир шошилтиргани давоми…

Гулчеҳра Асронова. Устун (ҳикоя)

– Эртага тонгда уйда бўламан. Тайёргарлигингни кўравер!Марям ҳаяжонини аранг босиб хайрлашди-да, ёш боладай ирғишлаганича телефонни бағрига босди. “Эртага! Эртага тонгда!” Хорижга ишлагани кетган эрининг шу сўзларини икки йилдан ортиқроқ кутди. Ўғилчаси югуриб юрибди, ҳали отасини кўрмаган. Тўйларидан кейин роса бир давоми…

Гулчеҳра Асронова. Бешинчи фасл (ҳикоя)

Кунларнинг бирида, тонгда чоғи, умри муҳаббат аталмиш буюк туйғудан бебаҳра ўтганини англаб қолди. Ҳа, бу фавқулодда ажойиб севги қиссасини ўқиб тугатган кечанинг охирида содир бўлди. Аллақачон қирқни қоралаб қўйган аёл учун бу ғалати, нотабиий ҳолат эди. Ҳар нечук, Шамсия ўша давоми…

Гулчеҳра Асронова. Палаҳмон тоши (ҳикоя)

Одам учса ғалати бўларкан. Тахмина катта йўлда бораётиб, бирдан уча бошлади. Йўқ, қанот битмади унга. Қулочини ёйди-ю, учи-иб кетди. Бунинг шунчалик осонлигини билганида-ку… Баланд-паст уйлар, узун-қисқа кўчалар, адиру боғлар узра сокин, бир маромда учаверди. Ота уйи томон. Бу ҳақда ўйлагани давоми…

Гулчеҳра Асронова. Дардисар (ҳикоя)

Шом пардаси қуюқлашгани сари чолнинг кўнгли қоронғилашади. Ҳайҳотдек уйда бир ўзи, ҳатто мушукнинг ҳам қораси кўринмасди. Ташқарида қоронғилик ғира-шира, ичкари эса зимистон. Ўтирган жойида шом намозини ўқиб олгач, чироқни ёқишга уриниб кўрсамми деди-ю, фикридан қайтди. Нима кераги бор? Барибир, дили давоми…

Гулчеҳра Асронова. Ёруғлик (ҳикоя)

Бектемир ота кўзини истамайгина очиб, деразага қаради. Элас-элас тонг оқариб келарди. Ташқарига қулоқ тутди: жимжитлик. Анчагача қадам товушларими, эшиқ ғичиллашими – бирон сас-садога интиқ ётди. Кейин жудоликдан хаста кўнгилга анчадан бери мўралаётган шубҳалар бостириб кела бошлади: “Ана, айтганимдек, шаҳарлик келин давоми…