Гўзалой Матёқубова. Ғолиба (ҳикоя)

— Ё, мадад!Зарифанинг овози даврадан эшитилаётган «Ҳа, ҳа баракалла, бўшашма», каби ҳайқириқлардан фарқли ўлароқ, гулдуракдек янгради. Одатда, у кескин ҳаракат қилмасидан олдин шундай дерди. Бу сафар ҳам шундай деди-ю, рақибасини елкаси оша кўтариб, чирпирак қилиб, ерга урди. Унинг гурсиллашига ҳамоҳанг давоми…

Гўзалой Матёқубова. Шаҳарлик қиз (ҳикоя)

Пешин. Ҳали баҳорнинг бир неча кунлик ҳақи бўлишига қарамай ҳаводан ёз нафаси келади. Қайрағоч тагидаги сўрида онам кўрпа қавияпти. Уй биқинида олапар итимиз тил осилтириб мудраяпти. Ўзи қоп-қораю, негадир унга отам олапар деб ном берган, биз ҳам шунга ўрганганмиз. Бир давоми…

Гўзалой Матёқубова. Бахт (ҳикоя)

Ниманингдир товушидан чўчиб уйғониб кетдим. Кўча томонга қараган ғира-шира ёруғ тушиб турган дераза тез-тез, қаттиқ-қаттиқ чертилар, “Қизлар, эшикни очинглар”, деган овоз келарди. Онгим кеча қариндошиникига кетган дугонам эканлигини идрок этгач, ўгирилиб ҳамхонамга қарадим. Унда қимир этган ҳаракатни кўрмагач, истамайгина ўрнимдан давоми…

Гўзалой Матёқубова. Элдор (ҳикоя)

Айни саратон вақти, ғир этган шабада йўқ. Қуёш ёндираман дейди. Элдор энди сигирларни тўранғилар соясига боғлайман, деб турганида арқонлар эскилигидан узилиб, сигирлар шаталоқ отиб, ҳар томонга тарқаб кетишди. Уларни тутиб боғлайман, дегунча ҳолдан тойди. Дармони қуриб, оёқларини зўрға судраб уйига давоми…