Ғафур Шермуҳаммад. Фахрий ёзувчи (ҳикоя)

Хонанда қизнинг чучмал муҳаббати ҳақидаги ёстиқдай роман қўлёзмасининг “сувини сиқиб” ўтирган эдим, ички телефон жиринглади. – Ҳозироқ олдимга киринг, – деди нашриётимиз директори тантанавор оҳангда. – Сизга зўр янгилигим бор! Қанақа янгилик? Яхши ишлаганим учун мукофот бермоқчими? Шошма… Мени бош давоми…

Ғафур Шермуҳаммад. Қўшалоқ даҳмаза (ҳикоя)

Иссиққина сандалда ўтириб нонушта қилаётган эдим. Кутилмаганда эшик шарақлаб очилиб, хотин ҳовлиққанча уйга бостириб кирди. Унинг қўлидаги қурум босган тандир косовни кўриб, шошиб қолганимдан пиёладаги қайноқ чойни тўкиб юборай дедим. – Тез ташқарига чиқинг! – деди у. – Итимиз қутурибди. давоми…

Ғафур Шермуҳаммад. Юқумли одат (ҳикоя)

Нормурод ҳам кўп қатори ичиб туради. Лекин кишини хурсанд қиладигани, у баъзиларга ўхшаб “ўчиб” қолмайди. Давраларда ўтириб қолса, шерикларини бирма-бир йиқитиб, ҳеч нарса кўрмагандай туриб кетаверади. Шунга яраша эл-улуснинг орасида ҳурмати баланд. Баъзи хотинлар маст бўлавериб безор қилиб юборган эрини: давоми…

Ғафур Шермуҳаммад. Лангартоғ йўлида (қисса)

Четан девор билан ўралган узумзор боғ ёнида ўн ёшлар чамасидаги уч болакай ўзаро можаро қи­лишарди.– Тўра буванинг боғидан Сортепагача сенинг нав­батинг-ку! Нимага ғирромлик қиласан? – деб Салим қў­лидаги қора папкани қаршисида хўмрайиб турган Эшқулга узатди. – Ма, ушла!– Энди мен давоми…

Ғафур Шермуҳаммад. Қудуқ (қисса)

Кўклам қурғоқ келган. Савр чиқиб улгурмаган бўлса-да, атрофда ястаниб ётган қир-адирларнинг майсаси қовжираб, борлиқ сарғиш тусга кириб улгурган. Тиккага келган офтоб қовжироқ хас-хашакни ёндиришга қасд қилгандек дала-даштга тинимсиз олов пуркайди. Адоқ тарафдаги тепаликда кўзга ташланиб турган чўпон кулбаси ва каттагина давоми…

Ғафур Шермуҳаммад. Баракасини берсин (қисса)

Туни билан диққинафас катакда беғам ялпайиб ётган бир гала макиённинг орасида тоқати тоқ бўлган бабоқ хўроз ниҳоят, чўзиб-чўзиб қичқирди. Унинг ғазабидан қўрқиб, бир чеккада қунишибгина тонг оттирган жўжахўроз ҳам узуқ-юлуқ товушда унга жўр бўлди. Аммо бабоқнинг адоватли қанот қоққанча ўзига давоми…

Ғафур Шермуҳаммад. Саман той (қисса)

Яшил майса билан қопланган кенг дала. Узоқда қорли тоғлар кўзга ташланади.Тошмурод полвон чиройли саман той етаклаб келяпти. Юришлари виқорли.  Саман тойнинг пешонасидаги оппоқ қашқаси гўё юлдуздек чарақлайди, майин ёлию узун думларини шамол ҳилпиратиб ўйнайди.Тошмурод полвоннинг чеҳрасида қувонч, ғурур акс этган. давоми…


Мақолалар мундарижаси