Фарид Усмон. Юк (ҳикоя)

Унинг қиёфаси ҳаётда бор одамларнинг қиёфасидан унча фарқ қилмайди. Лекин ўзига хос жиҳатлари ҳам бор. Жуда кекса бўлмаса-да, ёши бир жойга бориб қолган одамларга ўхшаб кетади. Ҳаёт машаққатлари уни ғижимлаб ташлаган. Ориқ жисмига монанд елкалари уни янада озғин кўрсатади. Катак, давоми…

Фарид Усмон. Кўникиш (қатра)

Янгалар кетишди. Келин бугун эрталаб ҳовлига ўзи танҳо чиқди. Ҳайҳотдай бегона ҳовлига синчковлик билан кўз югуртирди. Ўртасидан бир ариқ сув шовуллаб оқиб ётган ҳовли шу қадар кенг эдики, ҳайрон қолди. Этакда бостирма. Бостирма тагида тандир, тандир ёнида қўш ўчоқ.Келин шуларни давоми…

Фарид Усмон. Қабзият (қатра)

Катта йўл бўйидаги соя жойга оппоқ “Нексия” тўхтаб, ундан эллик ёшлар чамасидаги икки оғайни тушди. Улар гулзор ёқалаб марказий хиёбонга ўтишди. Замонавий бинолар, рангин тошйўлаклар, виқорли ганч-устунларни кўриб баҳри-диллари очилди. Ҳали одамлар тўлдириб улгурмаган йўлакларда, қуёшнинг нимжон нурларида, икки томонда давоми…

Фарид Усмон. Бир пиёла сув (қатра)

Чол қотиб кетган болишга тирсагини тираб ўтирди. Оёқларини кўрпачадан чиқариб узатаркан, чуқур “уҳ” тортди. Қўли билан пайпаслаб, кўрпача тагига қистирилган дастрўмолни олиб, ёшланган нурсиз кўзларини артди. Пахмоқ соқолини силар экан, кўнгли ўртанаётганини ҳис қилди. Кўз олдига муздеккина, қип-қизил бир тилик давоми…

Фарид Усмон. Фаррош ва мудроқ (ҳикоя)

Миродил ҳар куни сал кам бир чақирим йўл осади. Ишхонасига эрталаб ғира-ширада, шошиб, катта йўл бўйлаб келади. Онда-сонда ёнидан визиллаб ўтган енгил автомашиналарга қараб ҳам қўймайди. Бир хил қиёфада, бир хил кўринишда, елкасини у ёққа бу ёққа ташлаб, гоҳ супургиси давоми…

Фарид Усмон. Қулоқсиз ёнғоқ (ҳикоя)

Қуёшнинг нурлари пахса деворлардан ошиб ўтиб, боғнинг этакларигача ёритиб юборди. Эрталабки тиниқлик девор, дарахт ҳатто ҳов дўмликларда ўз ифодасини топди. Олам чароғон тусга кирди. Кеч кузнинг тонги ана шундай нурли ва ёқимли эди.Худди шу пайт ҳовли этагида савлат тўкиб турган давоми…

Фарид Усмон. Сигарета (ҳикоя)

Йигитнинг қадди қомати келишган. Елкалари текис. Бўйинлари тўла. Юзлари оқишдан келган. Бош яланг. Оппоқ чеҳрасига ярашиб турган қиртишланмаган соқоллари юзига муносиб, кўрган одамнинг ғашини келтирмайди. Эгнида оппоқ футболка. Жуда ҳам оппоқ. Унинг оппоқлигини кийиб олган қора шалвари яна ҳам бўрттириб давоми…

Фарид Усмон. Сабаби — тирикчилик (ҳикоя)

Тўдада саф тортиб юриш жонига теккан чумоли ўзини оқсоқлаганга солди-да, секингина четга чиқди. Ўнгга бурилди, шоҳ-шаббалар ости билан сарғайиб тўкилган баргларни четлаб дўмликка чиқди. Бу ердан ҳов узоқлар ҳам кафтдек кўзга ташланади. Унга одам уймаланиб юрган жой қизиқарли туюлди. Ҳа давоми…

Фарид Усмон. Иблиснинг қайтиши (ҳикоя)

Ўша воқеага ҳам мана юз йилдан ўтибди. Айтишга осон. Коинот учун бир дақиқадай кечган бўлсада, инсоният кўп-азоб уқубатларни бошидан ўтказган давр…Иблис бундан юз йил аввал Максим Горькийнинг “Ҳаётнинг хўжайинлари” номли ҳикоясида келган эди. Унда “юр мен билан” деб одамга мурожаат давоми…

Фарид Усмон. Мени сев (ҳикоя)

Ўша кун ёдимда. Куз  эди. Ёмғир шориллатиб қуярди. Ёмғиркўш остида иккимиз бошларимизни бир  биримизга суяб асфалтда оқаётган ёмғир сувларига тикилганча тек  қотган эдик. Майин, совуқ ҳаво гўё  иккимизни бир-биримизга чирмар эди. Оёқларимиз тиззаларимизгача хўл  бўлсада вужудларимизда олов ёнарди. Нафис крепдешин давоми…