Дилмурод Содиқов. Устоз ўкинчи (ҳикоя)

Панжи муаллим қош қорайган маҳал уйига қайтди. Лой кўчанинг бошига келиб, сумкасини қултиғига сиқди, эгилиб балоғини этик қўнжига тиқди. Сўнг олди-ортига қаради, ҳеч ким кўринмади, секин ёнидан папирос олиб тутатди ва жадаллаб юрди. Шу пайт орқадан “Панжи муаллим”, деган овоз давоми…

Дилмурод Содиқов. Умр чироғи (ҳикоя)

Эштурдибой элликларга кирган, новчадан келган, қорамағиз одам. Аммо соч-соқоли оппоқ, гавдаси чолларникидай букик. Ҳаёт уни кўп синаган. Етимлик, кейинги алғов-далғов йиллар, тирноққа муштоқлик. Буларнинг бари бесамар кетмади. Оқибат Эштурдибойнинг қаддини дол қилди.У бурноғи йили она қишлоғидан кўчди. Одамларнинг гапидан безиб давоми…

Дилмурод Содиқов. Нажот дарахти (ҳикоя)

Ўн беш ёшар бола эдим. Шапоқ лақабли эшагимни (бир кўзини оқ қоплаган эди) миниб, Сангардак шаршарасига йўл олдим. Шаршара Хонжизадан икки чақиримлар нарида. Қўёш олов пўрқайди. Кўннинг иссигига элиб, бошимни қўмнинг* устига қўйиб олганман. Энди кўзим илинган экан, қалин арчазордан давоми…

Дилмурод Содиқов. Изтироб (ҳикоя)

Ёзни санаторийда ўтказдим. Биринчи ҳафта икки кишилик торкунжак хонада тоза зерикдим. Устига-устак атрофимдагиларнинг бари қариялар – улар билан ниманиям гаплашардим. “Бундан кўра уйда, оёқни чўзиб ўтирганим яхши эди”, деган хаёлга бордим. Начора, даволанишим керак. Бироқ, вақт ўтган сайин кўнглим суҳбатдош давоми…

Дилмурод Содиқов. Дунётепа соғинчи (ҳикоя)

Азонда Дунётепани сел ютди. Тўпалангдарё аввал-бошдан шўх эди, лекин бунчалик ҳаддидан ошмаганди. Сув терак бўйи кўтарилиб пишқирди, гумбурлади ва қабатидаги тепани ютиб кетди. Одамлар ашқол-дашқолини елкалаб, илла, қочиб-қутулди. Бир нечови оқибам кетди…Жала тонгда тинди. Қарашса, улкан тепалик ўрнида қип-қизил бўтана давоми…

Дилмурод Содиқов. Болалик соғинчи (ҳикоя)

Саратоннинг иссиғи жизиллайди. Тол тагидаги кучук ичини уриб нафас олди. Унга сўналар бири қўйиб, бири ёпишди. Охири чидолмади, шинғиллаб, бошини силкиди. Оёғи билан тумшуғини, чаккасини қашлади. Шунда оёғи ерга тап-тап этиб тегди. Ёнғоқнинг соясидаги супада мудраб ётган Маматқулбой секин кўзини давоми…

Дилмурод Содиқов. Балиқ бола (ҳикоя)

Кўчадан жарчининг жанозага чақирган товуши келди. Марҳум ким — эшитолмадим, чақириқ тракторнинг бўғиқ овози билан қоришиб кетганди. Шуниси ҳам маъқул, марҳумнинг кимлигини билсам уч-тўрт кун беҳузур, кўнглим бузилиб юраман. Тўғри, бугун бўлмаса эртага эшитаман, лекин инсон қайғудан бир дақиқа бўлсин давоми…

Дилмурод Содиқов. Ўзидан қочаётган одам (ҳикоя)

Боботоққа пода ҳайдаб кетаётувдик. Манзилга етмасимиздан кун бота бошлади. Қуёш қизғиш тус олди. Осмон тоқидаги парқу булутлар нимпушти рангга кирди. Тоғнинг ғадир-будир чўққилари, бепоён адир ҳамда этакда сочилиб ётган қишлоқлар устида шафақ бижирлади. Қуёш осмонни тарк этди, бироқ қутб қонга давоми…