Баҳодир Мурод Али. Оқтўш (ҳикоя)

Бостирма остида катта, қора ит олдинги оёғига жағини қўйганча ётибди. Унинг думи ва қулоқлари кесик. Тумшуғининг учи товуқлар титавериб майинлашиб кетган тупроққа ботган. Кўзлари ярим юмиқ, гўё каттароқ очишга мажоли йўқ.Ит кўринишдан ҳорғин, бепарво бўлса-да, тийрак қарайди. Унинг бутун диққати давоми…