Ашурали Жўраев. Оқсоқол (ҳикоя)

Фидоий инсон Бобоқул Турдиевнинг порлоқ хотирасига бағишлайман Дарвоза бугун ҳам тонг отар-отмасдан тақиллади. Аллақачон уйқудан уйғониб покланиб, калима қайтариб ўтирган Бекназар тоға оёғига калишини илиб, дарвозахона томон илдам юрди. — Кираверинг, дарвоза очиқ, — деди у. Ҳақиқатан дарвоза очиқ эди. давоми…

Ашурали Жўраев. Дўпписи йўқ дунё (чимдим ҳикоялар)

ЯХШИ ХОТИН – Мухторжон, нима гап? Уйда жанжал бўлдими, дейман?– Хотин билан яна озгина жанжаллашдик-да, оқсоқол.– Жанжал қилдингми ё келинни урдингми?– Шу, тили чаён. Гап қайтарганида оғзи ёпилмайди. Шунга урдим.– Урганингда хотининг кўчага қочдими ё уйга кирдими?– Ўзини дарров уйга давоми…

Ашурали Жўраев. Шошаётган одам (эссе-монолог)

Азиз инсон, сенга нима керак?Қайларга шошасан, қайда манзилинг?Асқад Мухтор Ҳар қадамда шошаётган, шошилаётган одамга дуч келасиз. Рўпарангиздан нуқул қаёққадир шошаётган ё шошилишга шай турган одам чиқиб қолаверади, қолаверади… У шошиб ёнингиздан ўтаверади, ўтаверади… Сиз эса ҳайрон бўлиб тураверасиз, тураверасиз… Қай давоми…

Ашурали Жўраев. Ширин пахта (ҳикоя)

– Ширин пахта! Ширин пахталар келди! Кимга ширин пахта?!Бу овоз ҳовлида ўйнаб юрган катта-кичик болаларга асалдай ёқади. Ширинлик ҳақидаги бу хушхабарни эшитиб, улар турган жойида қотади. Ҳатто ухлаб ётган болалар ҳам уйғониб кетиб “ширин пахта”, деб йиғлайди. Ширин пахтанинг мазасини давоми…

Ашурали Жўраев. Кичик Ватан (ҳикоя)

Ўшанда тўртинчи синфда ўқирдим. Оиламиз бош¬қа қишлоққа кўчадиган бўлди. Кўчишдан бир кун олдин акам билан отам молларни ҳайдаб янги уйимизга кетишди. Уларга итимиз ҳам эргашди. Кўчамиз, деган кундан бошлаб бобом қандайдир безовталаниб келди. Ранг-рўйи ўзгариб, нигоҳларига ғамгинлик инди. Хушчақчақ бобом давоми…

Ашурали Жўраев. Чўз, ҳо чўз! (ҳажвий монолог)

Ҳе, чўзмай кет! Чўзмай ҳар бало бўлгур! Илоё, чўзмай чўзилгур! Нима қилардинг чўзиб-чўзиб, нима қилардинг чўзишга ўргатиб? Охир-оқибат ўзинг ҳам чўзилдинг, чўздириш касалига йўлиққан чўзмачи бошлиқни ҳам ўлик илондай чўздинг. Шу чўзилганича чўзилиб ётибди чўзилгур!Чўзиш ҳам касаллик, чўздириш ҳам. Биров давоми…

Ашурали Жўраев. Қармоқ (ҳажвий монолог)

Ҳе, қуриб, чириб кетгур қармоқ, ярамас қармоқ, келиб-келиб… Илоё, ўтга тушгур қармоқ, куйиб кул бўлгур қармоқ, келиб-келиб… Ҳаҳ, тиғинг тошга урилгур қармоқ, пайинг узилиб кетгур қармоқ, келиб-келиб… Илоё, занглаб кетгур қармоқ, йитиб-йўқолиб кетгур қармоқ, келиб-келиб…Сенга улкан кўлларда, катта-катта дарёларда, қанча-қанча давоми…

Ашурали Жўраев. Гапсотар (ҳажвий монолог)

Ҳой, гапсотар, гапсотар, айт, қачон жағинг қотар? Тиним билмай сайрайсан, бунча жағинг қайрайсан. Бир нафас тин олсанг-чи, гапдан сал-пал қолсанг-чи. Иш деса гап сотасан, гапдан қачон ортасан? Гап сотиш ёмон иллат, бундан юрак ейди лат.Ҳой, гапсотар, гапсотар, айт, қачон гапинг давоми…

Ашурали Жўраев. Ғусса (ҳикоя)

Беш ойдирки, Роҳила каллаи саҳарлаб туради. Аввал кўрган узуқ-юлуқ тушини эсламоқчи бўлади. Лекин эслолмайди. Сўнг тўзғиган, ок толалари кун сайин кўпайиб бораётган сочларини тузатади. Кейин ёнгинасида пишиллаб ухлаб ётган, юзлари кир-чир болаларига термуладию юраги эзилиб кетади. Чуқур хўрсиниб, эрталабки нонуштага давоми…

Ашурали Жўраев. Кетмон юзидаги ой (ҳикоя)

Кетмоннинг юзига ойнинг акси тушмай қўйди. Юзи кичрайиб, хира тортиб, занг босиб бораётган кетмон эса ойни жудаям соғинган эди. Ой унинг эски дилдоши, дарддоши ва ушалиб-ушалмаган орзу, армонлари эди. Афсуски, кетмон туш кўрмайди. Боши банд, хотираси ёғочга айланган. Агар у давоми…