Асад Асил. Ташналик (ҳикоя)

Арслон чол бир кам саксонга борганида кампири бандаликни бажо келтирди. Кутилмаган бу кулфат, бемаврид жудолик ўн йигитга ўрнини бермай юрган қарияни довдиратиб қўйди. Отанинг назарида гўё ўзи қатнашиб юрган давралардан бирдан файз кетди, бу олам ҳувиллаб бўшаб қолди. У уйдан давоми…

Асад Асил. “Осмон”дан тушган ош (ҳикоя)

Йилнинг сўнгги ойи эди. Кутилмаганда номаълум бир касаллик қаттиқ хуруж қилиб қолди. Дўхтирларнинг айтишича, бу дард аллергиянинг бир тури эмиш. “Тез ёрдам” ғирра бориб олиб келдию ташлади-кетди. Бир кишилик палатага жойлаштиришди. Хотиним ҳам қаттиқ шамоллаган, бечора хайҳотдай ҳовлида ёлғиз ўзи давоми…

Асад Асил. Айиқ билан беллашган полвон (ҳикоя)

Қундуз тоғани саксон билан тўқсон орасида десангиз, ҳеч ким ишонмайди. Жуда дароз эканлигига қарамай суяги енгил бу одам бир жойда ўтиролмайди, сою қирлар, ҳатто тоғу тошларгаям чиқиб тушаверади. Чилланинг айни жазирама палласида тупроқли кўчаларни попиллатиб ялангоёқ кезгани кезган. “Азиз жонни давоми…

Асад Асил. Ёлғиз учаётган кабутар (ҳикоя)

Лайлакқор эринибгина ёғар, Ортиқали иккимиз катта-катта одим ташлаб, бир маромда кетиб борардик. Баланд бўйли, чайир ва кўркам гавдали бу йигитнинг ота-бобоси мерган ўтган, ўзи ҳам табиатнинг танти ўғли эди. Милтиқ кўтариб далагами ё тоққа чиқса, унинг ови ўнгидан келмаган кун давоми…

Асад Асил. Сиртлон (ҳикоя)

Йил жуда оғир келган эди. Қиш яримламасдан ем-хашак тугади. Чорвадорлар қамиш, ажриқ илдизи, янтоқ қидиришиб, ҳар куни изғиб юришарди. Шермат ака ҳам шуларнинг бири эди. У ўшанда тентирай-тентирай, тунга қолиб кетди. Энди қўрага тезроқ қайтиш керак: очқаб юрган йиртқичлар қўйларни давоми…

Асад Асил. Тарғил олма (ҳикоя)

Тақдиримдан нолимайман. Диёримиз марказида чиқадиган, жамики ижодкорлар орзусидаги мўътабар даргоҳларда масъул вазифаларда меҳнат қилдим. Бахтимизга электр поезди бор экан, азонда жўнайман, кечга томон яна иккинчи вагонда қайтаман. Дилтортар одамлар уюшиб, давра ташкил этган эканлар, шуларга қўшилиб олганман. Файзулла ака даврабоши. давоми…

Асад Асил. Тулки боласи (ҳикоя)

Ўрмон мерган кўзи илиндими-йўқми, тонг бўзара бошлаганини кўра солиб ўрнидан туриб кетди. Ўғилчасининг ҳарорати баланд, туни билан инграб чиққан эди. Уйқуга қонмаган овчининг боши сирқираб оғрийди, кўнгли ғаш. Бунинг устига, кеч куз ҳавоси эмасми, қибладан изғирин аралаш совуқ туман ёпирилиб давоми…

Асад Асил. Уккибой отанинг охирги ови (ҳикоя)

Машҳур мерганлар ҳақида антиқа ривоятлар эшитганмиз, кўпларининг уй-жойларида бўлиб, тонготар суҳбатларини олганмиз. Ўзимиз ҳам ёшликда овчиликнинг кўчасидан ўтган эдик-да…Қадимда кўпчилик ўз подасини ўзи боқарди. Ўн-ўн бир ёшга тўлган пайтларим. Қўй-эчкиларимни қори эриб кетган кунгай қияликларда айлантириб келаман. Бир кун обдан давоми…

Асад Асил. Охирги илинж (ҳикоя)

Дадажоним-эй, сиз бу аҳволда туриб, мен қандай қилиб?… Йўқ! Мен тўйни тўхтатаман!!.Шашқатор ёшлари гулюзларини жаладай ювиб бораётган, қалин сочлари тўзғиб кетган Ойгул аҳволи ночор отаси кўксига бош қўйганча фарёд уриб йиғларди. Шу дамларгача боши ёстиққа тегмаган, ҳеч нарсадан тап тортмайдиган давоми…

Асад Асил. Уч оғиз сўз (ҳикоя)

Қиз анчадан бери юрагида сақлаб, ўзини қийнаб юрган гапларини йигитнинг бетига очиқ айтолмади-ю, яқин дугонасидан мактуб орқали жўнатди. Тоғ ёнбағрида ёнариқ кавлаб, боғ яратаётган йигит ҳориб-толиб уйи томон келаётганда жини суймайдиган қиз йўлини тўсиб чиқди. — Машкурахон бериб юборди, — давоми…