Абдуқаюм Йўлдошев. Само элчиси (ҳикоя)

Кўкда сузиб юрган ўзга сайёраликларнинг учар ликопчаси шиддат билан учиб келиб шаҳар ҳовлилардан бирига қўнди. Ликопчадан тушган ўзга сайёралик атрофга аланглади ва қўлидаги пульт тугмачасини босиб, учар ликопчасини кўринмас ҳолга келтирганидан сўнг аста қадам ташлаб, хоналардан бирига кирди. Хонада эса давоми…

Абдуқаюм Йўлдошев. Оловиддиннинг саргузашти (ҳикоя)

Оловиддин истироҳат боғидан ўтиб бораётган маҳали улкан эман тагида ётган эски чироқни кўриб қолди. Болакай чироқни олиб, унинг нақшларини томоша қилган бўлди. Сўнг, анча хира тортган жойини яхшироқ кўриш учун кафтида артди. Бирдан чироқ ичи ғалаёнга келди, тутун ва олов давоми…

Абдуқаюм Йўлдошев. Айбдор (ҳикоя)

Дўстим Ғозиқул Раббим ўғли хотирасига I Азроилнинг қўлига тушганимизни эшитган юқори курсдагилар “чуқур таъзия” ва “ҳамдардлик” изҳор этишиб, далда беришмоқчидай елкамизга қоқиб-қоқиб қўйишди-да, қўшни бригадага ўтиб кетишди.Биз – рўй берган воқеадан гангиб, ҳали ўзимизга келмаган биринчи курс талабалари – қудуқ давоми…

Абдуқаюм Йўлдошев. Қудуқ (ҳикоя)

I Ҳаётда нималар бўлмайди дейсиз.Ўзбековуллик Тиркаш муаллим ғунчадай беш яшар қизчасидан айрилиб қолди. Бола – бола-да, ён ҳовлида гуриллаб ишлаётган насоснинг товушига қизиқиб борган-у…Кўзлари киртайиб, ранг-рўйи бир ҳолга келиб қолган муаллимни уч кундан сўнг милицияга чақиришди. У хушмўйлов лейтенантнинг турли-туман давоми…

Абдуқаюм Йўлдошев. Муаммо (ҳикоя)

Худо “Ол, қулим!” деб турган эканми, Икром компьютер дастурчилари танловида ютиб чиқди-ю, Европа мамлакатлардан бирига саёҳат йўлланмасига эга бўлди! Бориш-келиш, яшаш, овқатланиш, қўйингки, ҳамма харажатлар ташкилотчилар зиммасида экан! Қувончдан Икромнинг боши осмонга етди. * * * …Ҳаммаёқ ям-яшил. Йўллар ойнадай давоми…

Абдуқаюм Йўлдошев. “Бўлиши мумкин эмас!” (ҳикоя)

5-синф ўқувчилари жисмоний тарбия дарсида юз метрга югуриш синовидан ўтадиган бўлишди. Мамасоли ака болаларни стадионга олиб чиқди. “Старт” деб ёзилган чизиққа тўрт ўқувчи қўйилди. Уларнинг орасида синф чопағони Носир ҳам бор эди. Қолган болалар билан “Финиш” деб ёзилган чизиқ ёнида давоми…

Абдуқаюм Йўлдошев. Мих (ҳикоя)

I Ўзбековуллик Беркин носфурушнинг тўнғичи то “Элмурод домла” бўлиб танилгунига қадар кўп қийинчиликларни бошдан ўтказди. Болапақир вилоят марказидаги ўзи тугаллаган институтда иш бошлаганида, кўпи билан тўрт йилда номзодлигимни ҳимоя қилиб оламан, деб мўлжаллаганди. Бироқ бу муддат нақ тўққиз йилга чўзилиб давоми…

Абдуқаюм Йўлдошев. Бой (ҳикоя)

I Оддийгина кўклам кунларидан бирида Ўзбековул чўпонсиз қолди. Гап шундаки, йигирма йил мобайнида бу касбни ҳалол ва беминнат адо этиб келган Норбой бобо туман ижтимоий таъминот бўлимига қатнай-қатнай, ахийри бир амаллаб қарилик нафақасини тўғрилаб олди-ю, ўзининг ҳам роса жонига тегиб давоми…

Абдуқаюм Йўлдошев. Банди (ҳикоя)

Асрорқул у ёқда-ю, бу ерда уйдагиларининг бў­лари бўлди. Болалар номус қилганларидан етти маҳалла наридаги мактабга қатнай бошлашди. Муниса маҳалла-кўйга аралашмай қўйди. Шу оила қийналиб қолди, моддий ёрдам берайлик, деб маҳалла оқсоқоли уч-тўрт марта одам юборди, лекин Муниса бирон марта идорага давоми…

Абдуқаюм Йўлдошев. Дилноза (ҳикоя)

Яна мукофот ёзишмабди. Буям камдай, ҳафталаб қорасини кўрсатмай, маош бериладиган куни келиб, сақичини чапиллатганча кассир ёнидан жилмай ўтирадиган касаба уюшма раисаси Назокат опа қарғадай қағиллаб ҳақини юлиб қолди: бу ойда бирмас, икки ходим туғилган экан. Тўрт ойдан бери ваъда қилинаётган давоми…