Абдунаби Ҳамро. Ертўладаги умр (қисса)

Оллоҳнинг изну иродасисиз ҳеч бир жон мўмин бўла олмас. Қуръони карим, “Юнус” сураси * * * Бу бедаво дард унга қаердан ёпиша қолди ўзи? Чинордай йигит, мингта тегирмондан бутун чиққан одам, мана, тўшакка сингиб кетгудай бўлиб ётибди. Ҳарқалай, “мия ўсмаси” давоми…

Абдунаби Ҳамро. Меҳмон (ҳикоя)

Меҳмон деганиям ҳаддидан ошмаса яхши экан-да. Келди-кетдининг меъёрини билса, олдига қўйганингни еса, икки кун, боринг ана, уч кун тургач, қўлгинасини кўксига қўйиб, «Хўп, бўлмаса, чироғим, энди бизга рухсат, ҳурмат-иззат учун кўп раҳмат», деса. Бу меҳмонимиз эса, садағаси бўлай, кетиш ҳақида давоми…

Абдунаби Ҳамро. Мусо раис (ҳикоя)

Кундузи чироқ ёқиб, бутун Олотни қидириб чиқсангиз ҳам Мусо раисга ўхшаган кишини тополмайсиз. Қиладиган қилиқлари атторнинг қутисидаям йўқ. Бўй-басти пачаққина, тил-забони аччиқ. Айрим ишларию гап-сўзларига қараб, уни кимга менгзашниям билмай қолади киши. Таги-зотидан гап очилса гоҳ ўзини ожизу нотавон қилиб давоми…

Абдунаби Ҳамро. Шоирнинг жанозаси (ҳикоя)

Ёмғир эрталабдан бери тинмаётганди. Оёқ остидаги олтинранг хазонлар ерга қапишди. Одамлар орасида жимгина турган аспирант йигитга гўё осмон ҳам марҳум Шоирга аза тутаётгандек туюларди.“Тиригида йўқламаганларнинг энди бўзрайиб туришларини қаранг! – дея хаёлидан ўтказди у. – Бечорани итдан хор қилишди-я… Ҳатто давоми…

Абдунаби Ҳамро. Олотнинг одамлари (ҳикоя)

– Қумми полвонга олиб боринг бу кишини, чўпонларнинг зўри Қумми бова! – дедилар ҳоким бизга. “Гап йўқ, ҳоким бова, – дедик қуллиқ қилиб, – бир оғиз сўзингиз… Мошин масаласи…”– Мошин тайёр. Ана, бизнинг “уазик” бекор ётибди, ўшани мининглар. Келишдикми, мухбир давоми…

Абдунаби Ҳамро. Қирқ йиллик қасос (ҳикоя)

Махсум қилдек бўйни устида ликиллаб турган муштдеккина бошини тўхтовсиз силкий бошлади. Гўё шундай қилса, дахшатли туш таъсиридан қутиладигандек эди. Аммо бу туш деганлари хира пашшадек нуқул айланар, ҳар сафар янги-янги тафсилотлар келиб қўшиларди.Чол инқиллаганча тўрта тахтадан қўпол ясалиб, остига саккизта давоми…

Абдунаби Ҳамро. Избоқ (ҳикоя)

Душманнинг келаётгани аниқ эди. Сардор Шамолқоя остида кенгаш гулхани ёқишни буюрди. Коҳиннинг минғирлаганига эътибор бермай, қабила аҳлини тўплади. Жангчилар, оқсоқоллар, аёллар, болалар гулхан олдида қомат кериб турган Сардорнинг оғзига тикилдилар.– Қарлонлар келяпти, – деди у жангчиларга бир-бир син соларкан, – давоми…


Мақолалар мундарижаси