Абдулла Аҳмад. Ёт (ҳикоя)

Ҳожал буви ётиб қолди. Боши айланиб, кўзи тинади… Шу маҳал бувининг кўнглидан нималар ўтмайди… Келин бўлиб тушибдики, тинганини билмайди. Турмуш ўртоғи Элмурод ака хўжаликда бригадир эди. Эрининг ёнига кириб, ғўза чопди, сув тутди. Пиллачилик звеносини бошқарди. Рўзғор бутунчилигини кўзлаб, ўзини давоми…

Абдулла Аҳмад. Умид чироғи (ҳикоя)

Қурбонни тун сокинлигида хаёл дарёси олисларга оқизиб кетди. Кечани бедор ўтказди. Ҳар замон-ҳар замонда ёнгинасида пишиллаб ухлаб ётган ўғли Собир билан қизи Гулноранинг устини ёпиб қўяр, сўнг жой четида ўй сурганча ўтирарди. Нима қилсайикин? Манови икки болани боқиш керак. Овқат давоми…

Абдулла Аҳмад. Дард (ҳикоя)

Ўтириш айни авжига чиққанида хона эшиги қия очилиб, дастёр йигит Шойимқулни имлади. Қўлидаги рюмкани дастурхонга қўйиб, ташқарига чиққан эди, йўлакда қўшниси Собиржонга дуч келди. Ранги қув учиб кетган.— Тинчликми? — хавотирланиб сўради Шойимқул.— Кеннойимнинг тоби қочиб қолди, тезроқ бормасангиз бўлмайди. давоми…

Абдулла Аҳмад. Кафил бўлма, хотин (ҳажвия)

Қўрғонбой Тўлғанбоев савобталаб одам. Куну тун бировнинг мушкулини осон қилишни ўйлайди. Биров қарз оладими, ишга жойлашадими, Қўрғонбой кафил. Унга илтижо қилган мўминнинг юмуши битмай қолмайди. Тунов кун котиба дамлаган чойни мириқиб ичиб ўтирса, Зуннунбой келиб қолди.— Ассалому алайкум, хўжайин!— Кел, давоми…

Абдулла Аҳмад. Мажлис тугади (ҳажвия)

Жамоада йиғилиш борарди. Аввал бошлиқ, кейин ўринбосарлар, сўнг бош ҳисобчи ва ҳоказо-ҳоказолар куйиб-пишиб сўзлашди. Нима ҳақда денг? Пул топиш керак. Даромаднинг чўғи паст. Униси ундоқ деса, буниси бундоқ деди. Аммо ҳеч биридан жўяли гап чиқмади. Орага оғир сукунат чўкди. Ҳамма давоми…

Абдулла Аҳмад. Тўй кимники? (ҳажвия)

Маслаҳат яхши-да. Нега дейсизми? Оббо, ўжар одамга ўхшайсиз-ку! Ахир, маслаҳат хом ишни пишитади. Ками-кўстни тўлдиради. Гапнинг ўғил боласини айтайми? Ҳеч ким лўнда қилиб маслаҳат беришда Тўзғанбойнинг олдига тушолмайди. У шундоғам фойдали маслаҳатлар берадики, битмаган ишингиз битгандай, тақа-тақ тўхтаган юмушингиз юришгандай, давоми…

Абдулла Аҳмад. Исмини бошқача қўймоқчи (ҳажвия) (ҳажвия)

Жонига тўзим берсин-ғей Овчибекнинг. Не бир азобларга дош бериб, бировлар шивир-шивирига қулоқ тутади. Кимдир пана-пастқамда туриб, бошлиқни ёмонлайди. “Ўлгудай очофат, жамоадаги бор нарсани юлиб-юлқиб битирди. Яқин орада қийшайиб-қинграйиб турган идора чордевориниям ямлаб ютса ажаб эмас” дейди.Биласиз, қоровулхона гапхонанинг уяси. Овчибек давоми…

Абдулла Аҳмад. Мирҳобид (ҳажвия)

Маҳаллада энг ўқимишли одам Мирҳобид. Ёлғони йўқ, бемалол ишонаверинг. Газета-журналсиз юрганини умрида биров кўрмаган. Ҳатто бузоқ суғорсаям бир қўлида пақир, бир қўлида газета.Тунов куни Мирҳобид бир ўлимдан қолди. Мол-да, мол. Олдинга сув қўйгандан сўнг хўриллатиб ичавер, эгангнинг қўлидаги газета билан давоми…

Абдулла Аҳмад. Юракдаги исм (ҳикоя)

Элёрга сафарга жўнашини айтишди. Қаерга денг? Ойтўғонга! У Ойтўғонни эсладию кўз ўнгидан қадрдон қишлоқнинг ширин-шарбатли боғлари, қадди дол, уззукун елкасидан кетмон тушмайдиган Хонимқул ота, қалбига битмас армон ташлаб кетган Гулсун ўтди.Ойтўғон дашт бағридан узилган парча ер. Саҳро кўксидаги бу мўъжаз давоми…


Мақолалар мундарижаси