Абдулатиф Абдуллаев. Илинж (ҳикоя)

Қишлоқдан қайтдиму ниманидир унутиб қолдиргандай бўлавердим. Аммо йўл бўйи эслолмадим. Назаримда, онамнинг нигоҳи ўша ниманидир эслатмоқчи бўлган, йўлга чиққунимга қадар атрофимда парвона эди…Бу нарса онам билан боғлиқ эканини идрок қила бошладим. Хунобим тарқамади. Олиб кетган озгина ва олиб келган кўпгина давоми…

Абдулатиф Абдуллаев. Хумор (ҳикоя)

Мамасодиқ боши оғриб уйғонди. Кун қиёмга келган, далага экилган қовун-тарвузни суғориш ҳам қолиб кетганди. Кеча миробнинг «Пешинда сув узилади», деганини эслаб кўнгли ғашланди:— Онаси, ҳоо онаси.— Ҳааа, — оғил томондан хотинининг асабий овози эшитилди.— Буёққа кел.— Ҳозиир, бузоқ ўлгур ушлатмаяпти.Мамасодиқни давоми…

Абдулатиф Абдуллаев. Ҳамён (ҳикоя)

Яқинда туғиши кутилаётган биттаю битта сигирга ҳовли этагидан ўтган ариқ ичида ўт юлаётган Ҳикматни онаси ҳаяжонли овозда чақирди:—Ҳикматжоон! Ҳиикмаат! Буёққа кел ўғлим. Тезроқ бўл… Юлган ўтларини орқалаб келган Ҳикматни онаси шоширди:—Ўтингни қўй ўғлим, мана буни ўқи!…—Н…ннима экан у?—Ўзинг ўқийқол!Мактубда унинг давоми…

Абдулатиф Абдуллаев. Фронтовик (ҳикоя)

Ҳар йили май ойи мактабимизда уюштириладиган йиғинда қишлоқнинг энг кекса икки уруш қатнашчиси иштирок этар, қулоғи батамом битган Худоёр бобо келиши билан пинакка кетар, назаримда у буни атайдан қилар, шу зайл ўзича ривояти оғир бўлган хотираларга берилишдан тийиларди. Уруш воқеаларини давоми…

Абдулатиф Абдуллаев. Ота ва бола (ҳикоя)

Чигирткалар чириллайди, қурбақалар қуриллайди. Оғил тарафдан тўйиб ётиб олган сигирнинг инқиллаши, байталнинг пишқириғи эшитилади. Ота ва бола ёзнинг фарахли кечасида, очиқ осмон остида, шифер томли уйнинг олдига тушган супада юлдузларга термулиб ётибди. Бола тўлай деб қолган ойга тез тез қараб давоми…

Абдулатиф Абдуллаев. Овуллик (ҳикоя)

Баҳор осмони. На қуёшда ва на булутда тутуриқ бор. Бир қарашда улар нарса талашаётган болакайларга ўхшаб кетади. Барибир булут устунлик қилиб, кўкни қамраб олди. Момақалдироқ қаттиқ гумбурлаб, университет биносининг дераза ойналарини зириллатди. Шундай жала ёғдики, бешинчи қаватдаги файедан ташқарига термулиб давоми…

Абдулатиф Абдуллаев. Марварид донаси (ҳикоя)

Эрталабдан кўнгли ғашланди. Ҳолбуки, бугун яхшигина мукофотга лойиқ топилганди. Ҳамкасблар, таниш-билишлар қутлашар, уларга минғирлаб, мужмал жавоб қайтарарди. Совринни кабинетининг бир чеккасига қўйди. Очиб кўрмади ҳам. Қаердандир кўнглига ёпирилиб кирган дилхиралик тарқамаётганди. Кечга бориб бетоқат бўла бошлади. Қишлоққа – отасига қўнғироқ давоми…

Абдулатиф Абдуллаев. Қўнғиз бекача (ҳикоя)

Оғилда маъраётган қўйларнинг овозини ўчирмасдан туриб оқшомги мултьфилмни кўриш йўқ. Бунга ака изн бермайди. Бир икки марта қилинган қайсарлик юзида «шовла» қайнаши билан якун топган. Шунинг учун бола кенг ҳовли адоғидаги бедапояда ошиғич йўнғичқа ўради. Ҳатто шошганидан чап оёғининг бош давоми…

Абдулатиф Абдуллаев. Игнабоғич (ҳикоя)

Ёшим етиб, мактабга қатнай бошладим. Ҳар тонг ажиб завқ билан уйғонаман. Чой ичаётиб лабларимни куйдириб оламан. Шундай шошиламанки, соатга қараш хаёлимга келмайди. Мактабга етай деганда катта серқатнов йўлни кесиб ўтиш керак. Бу ердан ҳатто узоқларга кетадиган юк машиналар ҳам қаттиқ давоми…