Анвар Намозов. Учрашув (қиссадан парча)

Фахриддин билан учрашдим. У Зиннура айтиб берганидек, жингалаксоч, биққигина йигит экан. Бир ўзи келишга қўрққанми, учта оғайнисини эргаштириб олибди. Мен уни аввалига четдан туриб кузатдим, сўнг оддий йўловчилар каби орқасидан яқинлашдим-у, елкасига енгилгина битта урдим. Фахриддин чўчиб кетиб, менга ўгирилди. давоми…

Собир Ўнар. Сариштали одамлар (ҳикоя)

Муртоз ака – акамнинг ошнаси бўлса ҳам менга кўпроқ ёвуқми – баъзан билмай қоламан: акам билан синфдош бўлгани билан менга кўнгилсозлиги бор. Бунинг сабаби менга ноаён десам, катта гапирган, балки олифталик қилган бўламан. Чунки Муртоз ака қишлоқда туғилиб вояга етгани давоми…

Акбар Мирзо. Зилзила (ҳикоя)

1966 йилнинг 26 апрелга ўтар кечаси. Қоронғи осмонда юлдузлар ҳам, ой ҳам аранг кўзга ташланади. Атрофдан эса онда-сонда дайди итларнинг овози эшитилиб қолади. Бунга яқин ўртада жойлашган кўлмакдаги қурбақаларнинг қуриллашию чиргирткаларнинг тинимсиз чириллашлари жўр бўлади. Пастак деворнинг ҳовли томонидан кимнингдир давоми…

Тоғай Мурод. Кундалик дафтардан

ИЛМИЙ-ТЕХНИКА ТАРАҚҚИЁТИ ҲАҚИДА ЎЙЛАР Ўзбек  адабиёти… халқ оғзаки ижодидан бино бўлган. Ўз оти ўзи билан – оғзаки ижод.  Асар оғизда яратилган. Тилда яратилган. Асар оғиздан тил орқали чиқиб, ҳар ёққа  тарқаб-тарқаб кетган. Оғиздан чиққанни кўз билан тутиб бўлмайди, токчага чиқ(ар)иб давоми…

Ўринбой Усмон. Чойхонадаги бола (ҳикоя)

Чойхонада нима боракан-а, бу одамларга? Уйингда оёғингни узатиб, телевизорга тикилиб ётмайсанми? Убайнинг дадасидек «Ҳўй, хотин, чой опке, аччиқроқ дамласанг, асаканг кетадими!.. Ҳўй, ҳаммасини қулоғингга чертиб туришим шартми, бирваракай новвот опкесанг ўласанми!», дея қўшёстиққа ёнбошлаб ётмайсанми нақ Худоёрхоннинг ўзидек. Уларни қара, давоми…

Менглибой Муродов. Уйғониш (икки пардали драма)

Қатнашувчилар: Олим Салимович. Туман санэпидстанцияси бошлиғи Зарофатхон. Унинг аёли Ёқубжон. Аввал хўжалик ишлари бўйича бўлим мудири, кейин тадбиркор Ойсанам. Унинг аёли Ўринбой ота. Ёқубжоннинг отаси Хуршида ая. Ёқубжоннинг онаси Хосият ая. Олим Салимовичнинг онаси Умида. Олим Салимовичнинг кенжа қизи Бахтиёр. давоми…

Қўчқор Норқобил. Юракдаги юк (ҳикоя)

— Майдадан катта чиқса замбаракнинг ўқи бўлар. Каттадан майда чиқса итялоқнинг юқи бўлар! Ҳе, ўл-а! Сени одам деб оғзимнинг ҳовурини шамолга олдириб ўтирибман-а! Холли чиноқнинг жазаваси жавзони қовураяпти. Аламидан тош чайнаб, ўзича ғудраниб-ғудраниб ҳоварга лорсиллаб-лорсиллаб кетмон ураяпти, худди ернинг жонини давоми…

Неъмат Арслон. Альмаматер дарахтининг меваси (новелла)

1 …Мен Оверда кутиб турардим. Таважжуҳ ҳолатида. Атрофда одам кўп, аммо мен ёлғиз. Аслида таважжуҳ сўзининг мазмуни бироз бошқачароқ. Бу ҳолатга кирган одам ёлғиз бўлади ва у ҳеч нарсани эшитмайди, ҳеч нарсани кўрмайди деган тасаввурдаман. Начора, мен шундай бўлишини хоҳлайман. давоми…

Уйғун Рўзиев. Ёлғиз дарахт (ҳикоя)

Катта йўл ёқасидаги ёлғиз тут дарахти узоқдан кўзга яққол ташланади. Бу кенг адирда бошқа биронта ҳам дарахт йўқ. Турли-туман дарахтлари шовуллаб турган тоғ этагидаги қишлоққача эса икки чақиримча масофа бор. Шаҳарга отланганлар автобусга чиқиш учун тўғри шу тутнинг ёнига келаверишади. давоми…

Наргиза Асад. Кўзмунчоқ (ҳикоя)

У қизи билан уйга кирибоқ стулга ҳорғин чўкди. Бугун иш ҳар доимгидан ҳам кўп бўлди. Ўзи йил якунида ҳисоботлар йиғилиб қолади. Деразанинг бир табақасини очди. Хонага кирган кузнинг салқин ҳавоси юзларига хуш ёқди. Енгил тин олиб, қизариб ботаётган офтобга, ёрилган давоми…