Шу ҳам инсофданми?

Бироқ азиз ўқувчилар томонидан шу нашрларга, уларда чоп этилаётган табаррук каломларга муносабат ачинарли аҳволдадир. Дейлик, рўзномани кўнгилдагидек кўнгилга зиё ташувчи элчи сингари қарамаймиз. Унда берилаётган ҳадислар ёки бош­қа табаррук ёзувларни эҳтиётлаш ўрнига уларни дуч келган жойга ташлаймиз.

Оёқ ости қиламиз. Теваракка назар ташласак, рўзномаларни қаэрларда учратамиз. Кунига семичкафурушлару пистафурушлар қўлида, ахлатхоналарда оёқ остида хор бўлиб ётади. Шу ҳам инсофданми?

Газета ва журналларни мунтазам равишда олиб турадиган инсон аслида қанча маънавий бойликка эгалик қилади? Улар орқали дунёдан хабардор бўлиб турамиз, маслаҳат ва йўл-йўриқлардан баҳраманд бўламиз. Бундан ташқари, матбуот нашрларида ота-оналаримиздан эшитмаганларимиз — кўпдан кўп маслаҳатларни, доно ўгитларини ўқиб, қалбимизга жо қиламиз. Шу жиҳатдан олганда бу нашрларнинг вазифаси жуда эътиборга лойиқ. Рўзномалар саҳифаларида ҳадис ва оятларнинг бериб турилиши сўзга уланган сўзнинг ҳам, сўзлар муҳрланган қоғозларнинг ҳам қимматини ўстиради.

Бироқ азиз ўқувчилар томонидан шу нашрларга, уларда чоп этилаётган табаррук каломларга муносабат ачинарли аҳволдадир. Дейлик, рўзномани кўнгилдагидек кўнгилга зиё ташувчи элчи сингари қарамаймиз. Унда берилаётган ҳадислар ёки бош­қа табаррук ёзувларни эҳтиётлаш ўрнига уларни дуч келган жойга ташлаймиз. Оёқ ости қиламиз. Теваракка назар ташласак, рўзномаларни қаэрларда учратамиз. Кунига семичкафурушлару пистафурушлар қўлида, ахлатхоналарда оёқ остида хор бўлиб ётади. Шу ҳам инсофданми?

Шу ўринда бир масалани ойдинлаштириб олмоқ керак. Ёки одамлар онгига газета-журналларда муқаддас каломлар босилаётганини етказишга эришиш керак ёки ҳадису оятларни бўлса-бўлмаса қоғозларга нусха кўчириб тарқатавермаслик зарур деб ўйлайман. Менимча, республикамизда чиқарилаётган барча рўзномаларда ҳам бу борада жиддий ўзгариш ясаш керак. “Ислом нури” жаридасининг бир чеккасида мана шундай сўзлар битилган: “Жаридамизда оят ва ҳадислар борлигидан уни ҳурматлашингизни, нолойиқ жойларга ташламаслигингизни сўраймиз”. Бир оддий муштарий сифатида барча газета ва журналларда ҳам шундай доимий изоҳ албатта бўлишини истардим. Токи матбуот нашрларига муносабат масаласида одамларда масъулият ҳиси шаклланиб борса, нур устига аъло нур бўлар эди.

Аннамурод Жумақулиев
«Ҳуррият» газетасидан олинди.