Феруза Ҳудойқулова. Сериалсевар болалар

Холамнинг уйига меҳмонга боргандим. Эшик очилиши билан шўх-шодон жиянларим югуриб чиқишди. Соғинганимдан меҳрим товланиб, бирма-бир бағримга босдим. Бу вазиятни жияним Отабек зимдан кузатиб турган экан, ўз фикрини дабдурустдан баён этди: — Опа, сиз бизни ўпманг. Биз сизнинг жиянингизмиз-ку, севишган йигит-қизлар давоми…

Бахтиёр Ризо. Ҳам таҳдид, ҳам таҳқир

Ҳеч шубҳа йўқки, бизда хушхулқли, одобли, иффатли, ҳаёли хотин-қизлар миллатимизнинг бебаҳо бойлиги, соғлом келажакнинг асоси ҳисобланади ва эъзозланади. Дискотекалар эса мана шу бойлигимизга раҳна соладиган, қадриятларимизни эмас, қадримизни ҳам ҳавога совурадиган маскандир. 2008 йилнинг “Ёшлар йили” деб эълон қилиниши барча давоми…

Қадам Саид Мурод. Бугун эртак керакми?

Эсимда ўша дамлар – Ўзи учар гиламлар, Тоҳир-Зуҳра, Ёрилтош, Ойни уялтирган қош… Ҳамид Олимжон Бундай кескин савол кўпчиликка эриш туюлиши мумкин, албатта. Лекин шундай саволни кўндаланг қўйиш пайти келган аллақачон. Мутахассис олимлар, яъни фольклоршунослар ушбу саволга: “Эртак – ҳамиша керак!” давоми…

Гулчеҳра Жамилова. Яхши сўзнинг қудрати

Эрталаб уйдан чиқаётиб, пастдан қаттиқ-қуруқ товушларни эшитдим. Биринчи қаватда эшиклари рўпарама-рўпара бўлган икки қўшним йўлакни супурмаганликда бир-бирини айблашарди. Зинапояда тўхтаб қолдим. Уйга қайтиб кирай десам ишга кечикаман. Пастга тушай десам, икковиям мени тўхтатиб “дарди”ни тўкиб солишади (илгари бундай ҳолатлар кўп давоми…

Зуҳриддин Исомиддинов. “Донишмандлардан бири…”

Санаторийдаман. Бу курорту санаторий деганлари зерикарли жой, азизлар. Хусусан, ёшинг ўтиброқ қолиб, диққинафасликни ёзишнинг бирдан-бир чораси сифатида кафтдеккина радиога кунинг қолган бўлса, жуда билинаркан. Ҳали у қулоғини бурайсан радиони, ҳали бу қулоғини. “Ўзбекистон”, “Машъал”, “Пойтахт” каналларига тушиб қолсангизу хўбу-хўб. Лекин давоми…

Кўришишнинг ҳам одоби бор

Ҳурматли таҳририят! Газета cаҳифаларида эълон қилинаётган маънавиятимиз, урф-одатларимиз, халқимиз миллий қадриятларига доир чиқишларни ўқиб, кўпдан буён таажжубга cолиб келаётган бир муаммо ҳақида фикрлашгим келди. Агар эътибор қилган бўлcангиз, қишин-ёзин, иccиғу cовуқ кунларда ҳам тўй мароcимларида айрим кишиларнинг тўй эгаcию бошқа давоми…

Эркин Усмонов. Китоб кўтарган одам

Атоқли шоир Ҳамид Олимжоннинг барчамизга ёд бўлиб кетган шундай сатрлари бор: Болалик кунларимда, Уйқусиз тунларимда, Кўп эртак эшитгандим, Сўйлаб берарди бувим. Эсимда ўша дамлар, Ўзи учар гиламлар, Тоҳир — Зуҳра, Ёрилтош Ойни уялтирган қош. Сезяпсизми, болаликда ошно бўлган эртакларини эслаяпти давоми…

Эҳтиёт бўлинг, велосипедчилар!

Велосипед жуда фойдали транспорт воситаси. Ундан фойдаланган инсоннинг танаси соғлом, руҳи тетик бўлади. Яна бир муҳим жиҳати, велосипед атроф-муҳит учун зарарсиз, моддий тарафдан эса қулай ва ихчамдир. Бундан ташқари, велосипедни ҳордиқ воситасига ҳам киритиш мумкин. Шунинг учун ҳозирги кунда велосипеддан давоми…

Дунё Зода. Аёл бахти… кўчада эмас

Одамлар орасида қачондан бошлаб “мардикор аёл” деган ибора муомалага кирди. Бу сўз қулоққа чалинганида уй-рўзғор, бола-чақа, бозор-ўчар юкини нозик елкаларига ортмоқлаб кетаётган ожизаю муштипар кўз ўнгимизда гавдаланади. Яна аёл бозорга чиқадими ёки йўқми, деган муаммолар ҳақида ҳам тўхталаверамиз. Бироқ, баъзи давоми…

Қачон велосипед минамиз?

Йирик корхонада раҳбар бўлиб ишлайдиган, салобатли қўшнимизнинг негадир на шахсий ва на хизмат машинасидан фойдаланмай қўйгани, “дом”имиздан беш-олти бекат наридаги ишхонасига яёв қатнаётганини кўрган қўни-қўшнилар бу ҳолни ўзларича изоҳлай бошлашди. Бироқ кўп ўтмай унинг ўзи барча “миш-миш”ларга чек қўядиган асл давоми…