Абдураззоқ Каримов. Сўзлашув одоби ҳар жойда керак

Қадимдан бозорлар кишиларнинг фақат моддий эҳтиёжини қондирадиган маскан бўлибгина қолмай, уларнинг дунёқарашини кенгайтирадиган, маънавиятини бойитадиган, маданиятини юксалтирадиган жой ҳам бўлиб келган. Айниқса, ўтмишда Моварауннаҳр бозорларида боболаримиз сўзлашув маданиятига алоҳида эътибор берганлар. Тилимиздаги нозик иборалар, гўзал таъриф ва тавсифлар, юксак мақтов давоми…

Камола Алибекова. Нега ичасиз?

Одамзот дунёга бахтли яшаш учун келган, десак адашмаймиз. Дунёдаги жамики мавжудотларга берилмаган онг ва ақлнинг айнан инсонга туҳфа этилгани бунга асос бўла олади. Лекин баъзи иллатлар борки, ўз бахти томон одимлаётганларни лоҳас қилади, силласини қуритиб, ҳаётдаги мақсадини унутиб қўйишга сабаб давоми…

Дамин Жумақулов. Алдов дарди

Бировни дўст билиб, унга ишониб, оқибатда ҳоли забун бўлган, тўғрироғи, алданган киши, шубҳасиз, моддий ва маънавий зарар кўради, сиқилади, соғлиги ёмонлашади. Аммо озроқ вақт ўтгач ишлари ўнгланади, соғлигини тиклайди, дард-у аламларини унутади. Баъзилар эса қисматимда шундай кўргилик бор экан, деб давоми…

Иномжон Абдиев. Сериаллар ортидаги иллат

Бир пайтлар буюк ҳинд адиби Робиндранат Тагор «Минбаъд бу заминга Мопассан қадам қўймасин», деб худога илтижо қилган экан. Бу ерда «Ҳиндистон виждони» буюк франсуз адибига эҳтиром сақлаган ҳолда унинг зинокорлик завқ-шавқ билан тасвирланган асарларини назарда тутгани сир эмас. Чунки инсоний давоми…

Восит Аҳматхонов. Мултфилмлар кимлар учун?

«Ойнаи жаҳон»да мултфилм намо­йиш этилмоқда. Лекин унинг томошабини – кичкинтой бошқа машғу­лот билан банд-у, катталар эса мултфилмни қизиқиб томоша қилишмоқда. Нега шундай? Чунки бугунги мултфилмларнинг аксарияти гўё катталар учун яратилаётгандай. Дарҳақиқат, мултфилмлар кимлар учун яратилади? Бугун уларни кимлар томоша қилмоқда? давоми…

Толибжон Низомов. Вақтни бўшлиққа жойлаш санъати

Англиялик Стивен Ковин деган тарбиячи аудиторияда ажойиб бир машғулот ўтказади. У 5 литрли шаффоф идиш олдига муштдек-муштдек келадиган бир неча тошни қўйиб, ўтирганлардан: «Нима деб ўйлайсизлар, шу тошлардан нечтаси бу идишга сиғаркан?» деб сўрайди. Турли фикрлар айтилгач, идишга бир нечта давоми…

Жўра Саъдуллаев. Оқ ажал исканжасида

“Кайф-сафоли ҳаёт” чўққиси — гиёҳвандлик умуминсоний қадриятларни поймол этиб, ХХI аср бошига келганда тарих қатларида кузатилмаган янги бир дард — ОИТСни келтириб чиқарди. Бу касаллик тез суръатлар билан тарқалиб, бугун инсоният уни “Аср вабоси” деб атамоқда. Бугун унга қарши бир давоми…

Муҳаббат Ҳамидова. Ҳаёсизда иймон бўлмас

Нонушта чоғида телевизордан томоша қилган иккита клипли қўшиқ дилимни хира қилди. Чуқур ўйга толдирди. Қўшиқ мазмуни (агар уни мазмун деб бўлса) ўз йўлига. Мени хонанда қизларнинг ножоиз хатти-ҳаракатлари ниҳоятда хафа қилди. Наҳотки, томошабин эътиборини шундай шармандали (узр), беҳаёларча йўл билан давоми…

Баҳодир Мўминов. “Куёв ош емади”

Ёши улуғ ота-боболаримизнинг айтишларича, бир замонлар одамлар иккита қотган нон, икки қисим жийда, агар топилса бир ҳовуч майиз билан тўй қилишган экан. Бугун эса ўзбекнинг ҳар бир куни тўй-томошасиз ўтмайди. Шукрким, бу хилдаги маросимларга борсангиз элимизнинг дастурхони тўкислигига, асалдан тортиб давоми…

Қўчқор Норқобил. Одамни нима асрайди?

Бугун Инсон шошаяпти. Лекин ҳеч нарсага улгуролмаяпти. Сабаби — вақт зиқ. Вақт йўқ. Тараққиётнинг ҳалокатли уммонида жони ҳалак. Елади, югуради. Тонг отади — кун ботади. Лаҳзада умрнинг бир куни кетади. Сивилизатсия гўёки инсоннинг оғирини енгил, узоғини яқин қилаётгандай. Ҳа, тсивилизатсия давоми…