Абдулла Қаҳҳор. Тўйлар муборак… (1963)

Тўй абадий ҳаёт тантанасидир. Тўйда икки ёш аҳд-паймон қилиб, бир-бирига қўл беради, мурод-мақсадига етадигина эмас, ўтган аждодимиз билан келажак авлодимизни бир-бирига боғлайдиган олтин ҳалқа, гўзал ва хушахлоқ кишиларни етиштирадиган тарбия ўчоғи вужудга келади. Шунинг учун тўй ниҳоятда улуғвор, ниҳоятда гўзал давоми…

Ғафур Ғулом. Қалбимга — қардошларимга (1962)

Жон ўртоқлиги, виждон ўртоқлиги, имон ўртоқлиги ва кишиликка хос бутун имкон ўртоқлиги. Шу ният белгисида ақлу идрок баркамолдир, ҳаёт безаволдир. Мен-ку шу ёзма сўзимнинг охирида инсонларнинг инсонларга бўлган қардошлик, биродарлик, дўстлик, юксак камолоти тўғрисида айтаман. Айтажак сўзим саратондаги меҳнаткаш манглайининг давоми…

Эркин Воҳидов. Чақмоқ умри (1982)

Усмон Носир ҳаёт бўлганида етмиш ёшга тўлган бўларди. Лекин бу мўътабар ёшга етиш ҳассос шоирга насиб қилмади. Йигирма бешга етмаган чоғида у ижод оламини тарк этди. Шафқатсиз қисмат халқни олов юрак фарзандидан жудо қилди. Усмон Носир лаҳзалик қисқа умрида ўша давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Шакл ва мундарижа ҳақида (1963)

(Ёзувчилар союзи партия ташкилотининг назарий семинаридаги нутқнинг тезиси) Сўнгги 25—30 йил мобайнида бирон киши шакл ва мундарижа бирлиги тўғрисида мунозара қилганини билмайман. Шакл ва мундарижа бирлиги бизнинг учун энг оддий ҳақиқатдир. Лекин халқда «яқиндагини бўри емайди», деган мақол бор — давоми…

Абдулла Орипов. Анингдек инсон бўл… (1985)

Муҳтарам зотлар ҳақида гапириш ҳамма замонларда ҳам фахр ҳисобланган. Лекин бундай гапириш ҳуқуқининг баъзи муҳим жиҳатлари бор: масалан, устоз Ойбек билан турли вазиятларда учрашганлар камми? Улар жуда кўп. Самимий ва ростгўй одамларнинг устози ҳақидаги хотиралари ҳамиша қимматлидир. Ойбек адиб ва давоми…

Ғафур Ғулом. Талант ва маҳорат (1962)

Мен ёш қаламкашлар ҳақида бир-икки оғиз сўз айтишни кўпдан буён ўйлаб юрган эдим. Киши қариган сари ўринбосарлар тўғрисида кўпроқ ташвиш тортадиган бўлиб қолар экан. Ахир, ҳамма касбда бўлганидек, бадиий ижодда ҳам ўринбосарлар, меросхўрлар бўлади, бусиз адабиёт ўсмайди. Мен ижодкорлик заҳматини давоми…

Эркин Воҳидов. Сергей Есенин (1980)

Ёшликда орттирилган дўст умрнинг кўрки, қалбнинг суянчиғи бўлади. Киши шодлигини ҳам, дардини ҳам аввало у билан баҳам кўргиси келади, ҳар гал учрашганда бамисоли ёшликнинг беғубор оламига қайтгандек бўлади. Тасаввуримда Сергей Есенин шеърияти менинг шундай — ёшлик дўстим. У билан мен давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Шижоат ҳақида (1963)

Агар ёзувчининг ахлоқ кодекси тузиладиган бўлса, мен ҳалоллик билан шижоатни биринчи модда қилиб қўяр эдим, чунки ёзувчининг бошқа ҳамма хислатлари унинг қай даражада ҳалол, нақадар шижоатли зеҳнига боғлиқдир. Санъат асарида яхшини яхши деб одамларга ибрат қилиш, ёмонни ёмон деб одамларни давоми…

Ғафур Ғулом. Толстой ва ўзбек адабиёти (1960)

Жаҳонга машҳур бўлган адиблар орасида улуғ рус ёзувчиси Лев Николаевич Толстой алоҳида ўрин тутади. Толстой киши руҳининг энг нозик сезимларини чуқур ҳис эта олган, инсоннинг мураккаб ички кечинмаларини моҳирлик билан тушуна олган, замонасининг энг тўлқинлантирувчи масалаларига қизғин муносабатда бўлган, ижтимоий давоми…

Эркин Воҳидов. Шарқ юлдузи (1984)

1954 йил. Сира ёдимдан чиқмайди. Ўшанда тўққизинчи синф ўқувчиси эдим. Менинг илк шеърий машқларимдан бири «МГУга» номи билан «Шарқ юлдузи»да босилиб чиқди. Ўша кунлардаги қувончимни таърифлашга сўз камлик қилади. Синфдошларим, тўгаракдошларим олдида гердайиб юрганларим, журнал сотилаётган дўконлар олдидан кетолмай турганларим, давоми…