Файзулла Қиличев. Исловатхона “маликалар”и (1988)

Ёки фоҳишабозлик ҳақида айрим мулоҳазалар Аёллар ҳақида салбий сўз айтиш жуда оғир. Халқимизда азалдан ўзига хос одат бор. Ўғил фарзанд вояга етгач уни уйлантириш ота-она қарзларидан бири ҳисобланиб келинган. Одатда бўлажак қудалар ўзаро келишиб олишганларидан сўнг маълум муддат (ойлар, ҳатто давоми…

Саидраҳмон Мирзаев. Оролни қутқариш мумкин (1988)

Орол ҳавзаси экономикасида сув бойликлари ҳал қилувчи аҳамиятга эга, Совет йилларида бу ерда кенг миқёсли ва кўп планли сув хўжалиги тадбирлари амалга оширилди. Аммо бу медалнинг бир томонидир. Унинг иккинчи томони эса инсоннинг хўжалик фаолияти билан табиат ўртасидаги қонуний зиддият давоми…

Икром Расулов. Қайта қуриш ва муаллим (1988)

Ўқитувчига бўлган муносабатни ҳеч пайсалга солмай ва иккиланмай, қатъий равишда тубдан ўзгартирмоқ керак. У икир-чикир васийликлардан халос этилсин, уларнинг изланишлари ва янги топган усулларига шубҳа-гумон билан қарашга чек қўйилсин. Муаллимлик меҳнатига тўғри келмайдиган вазифалардан озод қилинсин, унинг вақти ва кучи давоми…

Абдулазиз Абдураҳмонов. Ахлоқий тарбия ва миллий қадриятларимиз (1990)

Миллатларнинг гуллаб-яшнаши ва ўзаро яқинлашиши, уларнинг қўшилиб, байналминаллашиб кетаётганлиги, иқтисодий, маданий, сиёсий ва ғоявий жиҳатдан манфаатлари бир бўлган совет халқининг вужудга келганлиги тўғрисидаги ҳавойи, пуч гапларни зўр бериб такрорлай бериш турғунлик йилларида одатга айланган эди. Аслида Совет Иттифоқидаги кўпгина миллатларнинг давоми…

Энвер Хуршут. Абдулла Қодирий ва тарихчи Ҳакимхон тўра (1987)

Атоқли адиб Абдулла Қодирийнинг «Ўтган кунлар» ва «Меҳробдан чаён» каби Қўқон хонлиги давридан ҳикоя қилувчи тарихий романлари муаллифнинг кенг кўламли тарих билимдони эканидан дарак беради. Ёзувчи яна «Амир Умархоннинг канизи» номли учинчи тарихий роман ёзишни ҳам ният қилади, лекин бу давоми…

Юнусали Султонов, Аҳмаджон Исоқов. Жароҳат (1990)

Фарғона водийсидаги атроф муҳитнинг ҳолати ҳақида Фарғона водийсини тарихий ва иқтисодий жиҳатдан ўзига хос ноёб ўлка деб аташга асос бор. «Бобурнома»да бу ўлка қишлоқлари шаҳарларга туташиб кетган, бепоён боғ-роғлари ва яйловлари, бой наботот ва ҳайвонот дунёси бўлган водий деб таърифланган. давоми…

Тоҳир Қаҳҳор. Жамиятни тоблайдиган куч (1989)

Ҳақиқат, ҳақиқат тўғрисидаги билимлар одамларни, жамиятни тоблайди, бирлигини кучайтиради, фақат олға етаклайди. Билимсизлик ва жаҳолат эса жамиятни мустабидлаштиради, одамларнинг бир-бирига зулмини оширади, тараққиётга тўсиқ бўлади. Шу боисдан, шаклланган давлатлар ўтмишда ҳам, бугунда ҳам иқтисод билан бир қаторда маънавиятни ривожлантиришга катта давоми…

Абдулла Қодирий: Иймоним тазйиқи остида сўзлайман (1988)

Ҳалол одамни таъқиб этиш мумкин, аммо уни бадном қилиб бўлмайди. Ф. ВОЛЬТЕР. …Минг тўққиз юз йигирма олтинчи йилнинг марти. Қантар оғган маҳал. Изғириннинг дами қайтган. Саф-саф ястанган майсалар аёзнинг «муваққат қаҳрига» исён кўтаргудай. Ариқлардан оқаётган сув ўзидан оппоқ буғ чиқарганча давоми…

Гулжаҳон Мардонова. Алпомишни билган борми! (1989)

«Барчин ўн минг уйли Қўнғиротнинг йигитидан ўн йигитни сайлаб олди, отасининг тўқсон тўқай йилқисидан ўн отни сайлаб олди, отларни совутиб бўлди. Сўнг шундай ариза ёзди: «Мен Барчин олти ойлик йўлга, Қалмоқнинг элига келдим, зўр ёвнинг қўлида қолдим, олти ойлик муҳлат давоми…

Сирожиддин Саййид. Сариосиё осмонлари (1988)

1965 йилнинг 25 май тонги. Мактабдаги анъана бўйича ҳар йили ёзги таътилдан олдин бошланғич синфларни экскурсияга олиб чиқишарди. Манзил — қўшни боғдорчилик совхозининг қишлоғимиздан бир чақирим юқорида, канал бўйига жойлашган қуюқ дарахтзори. Биз — биринчи синфни битирганлар учун илк қаникул, давоми…