Эргаш Умаров. Қомуслар — маданий бойлигимиз (1990)

Туркий халқлар ичида ўзбекларнинг маданий мероси энг бой ҳисобланади. Мавжуд қўлёзмаларнинг бир қисмини қадимги қомуслар ташкил қилади. Тбилиси, Ленинград, Боку, Тошкент шаҳарларидаги қўлёзма хазиналаридаги Фатҳ Алихоннинг «Китоби луғати атрокийа», Толе Ҳиравийнинг «Бадое-ул-луғат», Муҳаммад Хуйиннинг «Хулосаи Аббосий» ва бошқа луғатлар ана давоми…

Норбой Худойберганов. Тафтишсиз ўсиш бўлмайди (1990)

Эътибор беринг-а, инсон қишда иссиқни, ёзда эса соя-салқинни қўмсайди. Ваҳоланки, одамзотнинг яхши яшаб, соғлом турмуш кечириши учун ўз пайтида ёз ҳам, қиш қам жуда-жуда керакдир. Керакли нарсалар эса, бамисоли қаҳратон қишдай ёки жазирама иссиқдай ёқимсиз бўлишини негадир «ҳазм» қилолмаймиз. Жумладан, давоми…

Абдужаббор Яҳёев. Тошкентнинг ўн икки дарвозаси (1990)

Мовароуннаҳрнинг энг қадимий шаҳарларидан бири бўлган Шош (Тошкент) ўзининг узоқ ва қизиқарли тарихида ўзаро феодал урушлар ҳамда хорижий босқинчилар истилоси натижасида неча бор бузилиб, неча бор қайта тикланган. Шарқ мамлакатларида, жумладан, Ўрта Осиёда йирик шаҳарлар қўрғон билан ўраб олинганлиги, уларнинг давоми…

Комилхон Каттаев. Шердор (1990)

Умри боқий, ғоятда нафис, жозибадор обидалар неча асрлардан буён кўҳна Самарқанд кўркига ярашиб турибди. Не бахтки, бугунги авлод улар билан ҳақли равишда фахрлана олади. Хориждан ташриф буюрган ҳар бир сайёҳ эса, бу обидаларни бир бор кўрмоқ, улуғ боболар қадамжоси бўлган давоми…

Гога Ҳидоятов. Отамнинг ёрқин сиймоси (1990)

Отам оламдан кўз юмганига ўттиз йил бўлди, бироқ мен ҳамон биз бирга бўлганимиз ўша кунлар ёди билан яшайман. У маним учун ҳалоллик ва садоқат билан халққа хизмат қилишнинг ҳамишалик ёрқин намунасидир. Ўз навбатида халқимиз уни меҳр ва ихлос туйғуларига чулғади. давоми…

Масъуд Абдуллаев. Отамнинг қабри қаерда? (1991)

1937 йилнинг 31 декабри хонадонимизда бир умрлик ўчмас армон қолдирди. У кун дадамиз билан видолашув куни бўлади деб сира ўйламаган эдим. Дадамнинг биз билан хайрлашаётиб: «Менда ҳеч бир айб йўқ. Худо хоҳласа, тез кунда дийдор кўришамиз», деганлари ҳали-ҳануз қулоғим тагидан давоми…

Амриддин Бердимуродов. Амир Темур битиги (1991)

Эрмитажда ватанимизнинг қадимий тарихи, маданияти ва амалий санъатига оид кўплаб осори атиқалар сақланади. Нафис санъат асарларию ҳайкаллар, тангаю суратлар, битиктошлар тарзида етиб келган айни меросда буюк боболаримизнинг нозик дид ва иқтидорлари, эътиқод ҳамда тафаккурлари муҳрланиб қолган. Шулардан бири диёримизнинг темурийлар давоми…

Шуҳрат Ризаев. Халқдин ёрлиқ истарман… (1990)

Тарихимизнинг гувоҳлик беришича, XX асрнинг бошларида — инқилобга қадар ва ундан кейинги дастлабки йилларда Туркистонда юздан ортиқ шоиру адиб ижод этган. Бу рўйхатнинг аввалида Қодирий, Чўлпон, Беҳбудий, Фитрат, Авлоний, Ҳамза, Нозимахоним, Сидқий Хондайлиқий, Сўфизода… қатори самарқандлик шоир Сиддиқий-Ажзий ҳам туради. давоми…

Ҳамид Зиёев. Ўзбек халқининг шаклланиши (1990)

Бамисоли бир дарахтнинг шохлари ҳисобланган ўзбеклар, тожиклар, қозоқлар, туркманлар, қирғизлар ва қорақалпоқлар асрлар мобайнида Ўрта Осиёдаги моддий-маданий бойликларни яратишда, маҳаллий золимларга ва чет эллик босқинчиларга қарши курашда қўлни-қўлга бериб баҳамжиҳат ҳаракат қилдилар. Улар бир дарёдан сув ичиб, бир заминда яшаб давоми…

Суюн Қораев. Шаҳар ичи атамалари (1990)

Ўзбек тили давлат тили мақомини олди. Энди уни фан тилига айлантириш устида ўйлашимиз керакки, тилимиз фан-техниканинг барча соҳаларига оид сон-саноқсиз истилоҳ (термин)ларни ўз лисоний воситалари ёрдамида бемалол ифодалай олсин. Бу эса мураккаб вазифа бўлиб, вақт ва катта куч-маблағ талаб қилади. давоми…


Мақолалар мундарижаси