Ғафур Ғулом. Суянгудай тоғларим бор (1965)

Мирмуҳсин ҳақида Шу йилнинг ўзида беш ўзбек ёзувчисининг олтмиш ёшга кирганликлари нишонланиб, юбилейлари ўтказилди. Булар — Ойбек, Уйғун, Собир Абдулла, Назир Сафаров, Фатҳуллин ўртоқлар. Шоирамиз Зулфияхоним бўлсалар эллик ёшга кирдилар, яқинда юбилейларини ўтказамиз. Орада яна озгина фурсат ўтади, саломатлик бўлса, давоми…

Аҳмад Аъзам. Чашмалардан йиғиладиган наҳрул ҳаёт (2013)

Ўзбек тили Марказий Осиёда катта бир ҳудудни қамраб олган, бугун у қирқ миллион, балки кўпроқ одамларнинг она тили. Адабий тил унинг ичида – мисоли давлат ичидаги давлат, бу давлатнинг асоси эса Ўзбекистонимиз, қўшни давлатлардаги ўзбеклар асосан ўз шева ва лаҳжаларида давоми…

Эркин Воҳидов. Устоз Ғайратийни эслаб (1987)

Эллик биринчи-эллик иккинчи йиллар эди. Биз олтинчи-еттинчи синф ўқувчилари Лабзакдаги Островский номли пионерлар саройига қатнашиб юрар эдик. Саройнинг катта майдони айниқса ёзда гавжум бўларди. Драма тўгараги қатнашчилари сиектакллар қўйишар, футбол, волейбол, шахмат мусобақалари ўтказиб туриларди. Уста Маҳмуд Усмоновнинг ганчкор шогирдлари давоми…

Абдулла Орипов. Қорақалпоқ достони (1999)

Ҳар бир халқнинг ўзига муносиб шоир-ёзувчилари бор. Азалдан сўз санъатига иштиёқи баланд туркий халқларда эса, ким кўп — ёзувчи кўп, шоир ундан кўп! Лекин ҳар бир халқнинг шундай адиблари борки, уларни ўзи мансуб халқнинг пешонасига битган тонг юлдузи деса арзийди. давоми…

Муҳаммад Али. «Ўз-ўзингни англаб ет…» (1988)

Буюк файласуф олим ва донишманд Афлотуннинг «ўз ишингни қилгину, ўз-ўзингни англаб ет» деган машҳур гапи бор. Бу гапнинг маъноси жуда терандир ва бу теранлик хусусида кўп баҳслар юритиш мумкин. «Ўз ишингни қилгин» сўзларида ҳаёт, тақдир сенинг зиммангга юклаган вазифани, бурчна давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Ҳаёт ҳодисасидан бадиий тўқимага (1965)

Жўн нарсаларни билиб олишга мураккаб йўл билан эришади киши. Кўплар қатори мен ҳам ўз тажрибаларим, шахсий таассуротлар адабий асар учун энг қимматли материал эканини тушуниб олгунимча «ёзувчилик»да кўп сарсон бўлганман. Буни билиб олганимдан кейин болалик чоғимда кўрганим одамлар, ёшлигимда содир давоми…

Ғафур Ғулом. Адабий оила (1965)

Кишилар умид билан оила қурадилар. Келажакдан тоғ-тоғ орзулари бўлади. Йигитлар, қизлар ўз муносиб жуфтларини қидирадилар. Терешкова билан Андриакнинг муносиб жуфтлиги ҳаммага мақбулдир. Адабиёт тарихида ҳам бундай садоқатли жуфтлар кўп. Шоирамиз Саида билан адибимиз Саид Аҳмадларнинг ҳаётий иттифоқи ҳам шундай маъқул давоми…

Эркин Воҳидов. Қарздорлик (1986)

Бир ёзувчининг адабиёт даргоҳига кириб ундан ўз ўрнини олиши учун минг бир шарту шароитнинг тажассуми керак бўлади. Ўша минг бирнинг бири адабий муҳит ва бу муҳитдаги одамларнинг хайрихоҳлигидир. Абдулла Қаҳҳор биз энди адабиётга қадам қўйган давр муҳитининг марказида турган шахс давоми…

Абдулла Орипов. Ўзбекнинг ўз шоири (1993)

Халқимиз ўзининг ардоқли фарзанди, XX асрнинг забардаст шоирларидан бири Ғафур Ғулом таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлади. Ғафур Ғуломнинг номи, босиб ўтган ҳаёт йўли, серқирра ижоди барчамизга яхши маълум. Шоирнинг ўзи бир шеърида фахру ғурур, эркалик билан айтгани сингари: Ғафур Ғулом давоми…

Бегали Қосимов. Янги тафаккур: изланишлар, машаққатлар (1989)

Яқинда таниқли файласуфлардан И. Жабборовнинг «Руҳий олам: жаҳолат ва камолат» деган китоби қўлимга тушиб қолди. Ўтган йили чиққан. Ҳажми салкам 22 босма табоқ. Руҳий оламнинг икки қутби олинибди-да, деган ўй билан варақлай бошладим. Сарлавҳаларга кўзим тушди: Жангларда синалган ғоялар; антикоммунизмнинг давоми…