Мирзо Кенжабек. Юрагимда оёқ изи бор (1989)

Қайта қуришнинг уч-тўрт йили Ўзбекистонда етилган муаммоларни англаш, мудҳиш сунъий муаммолар яратиш, турли курашлар билан ўтиб кетди. Янги сиёсатнинг илк аниқ натижаси шуки, ниҳоят, бизнинг жумҳуриятимизда ҳам ошкоралик руҳи қарор топа бошлади. Бироқ бу ошкоралик фақат давраларда мажлис ва бошқа давоми…

Эркин Воҳидов. Янги авлод овози (1980)

Шеъриятимизга янги авлод кириб келди. Оҳиста, ийманиб, улуғлар қошида чўчинқираб эмас, шахдам, дадил, бамисоли тўйхонага келган ўспирин куёвнавкарлардек олатасир ва сурон билан кириб келди. Биз бу «босқин»ни кўпдан кутган эдик, интизорлик билан пойлаган эдик. Шундай кун келди. Куни кеча комсомол давоми…

Абдулла Орипов. Шарққа мафтун шоир (1999)

Жаҳондаги ҳеч бир халқ маънавияти ва адабиёти фақат ўз доирасида чегараланиб қолмайди. Чегараланиб қоладиган бўлса, ўзига ёмон! Миллий маҳдудлик ҳеч кимга фойда келтирган эмас. Ўз миллий заминида қатъий турган ўзбек маънавияти — азалдан очиқ маънавият. Маънавий ҳудудимизга бизни руҳий жиҳатдан давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Ҳиндистон хотираларидан (1966)

Мен бу ажойибот ва ғаройиботлар мамлакати бўлмиш Ҳиндистонга икки марта — 1955 йилнинг охирида ўзбек санъаткорлари делегациясига бошлиқ бўлиб, 1961 йилнинг бошида сайёҳ бўлиб бордим. 1955 йилнинг декабрь кунлари эди. Бизда дарахтлар булдуруқдай оппоқ: Афғонистонда қора совуқ, изғирин; уч ярим давоми…

Ўткир Ҳошимов. Мантиқ қани? (1989)

Бир мухбир ўндан ортиқ ёзма савол билан мурожаат этиб, Ўзбекистон қишлоғининг бугунги аҳволи, турли муаммолар ҳақида мулоҳазалар айтишимни илтимос қилди. Бир саволни ўқиганимда беғараз кулдим. «Биринчи марта қишлоққа борганингизда Сизда қандай таассурот қолган?» Ўзим қишлоқда туғилган бўлсам, болалигим қишлоқда ўтган давоми…

Ғафур Ғулом. Буюк устоз (1966)

Бугун буюк шоир ва олим, донишманд ва халқнинг энг меҳрибон дўсти улуғ Алишер Навоийнинг туғилганига 525 йил тўлди. Мана шу мўътабар кунни дўстлар доирасида нишонлаш аллақачон ажойиб традицияга айланган. Мана шундай тарихий шароитда мен сизларни, мўътабар, дўстларим, совет халқининг яна давоми…

Эркин Воҳидов. Устоз билан видолашув (1981)

Улкан, эҳтиросли шоирнинг ёниқ юраги уришдан тўхтади. Куни кеча бизнинг орамизда бўлган, дилбар суҳбати билан, тунда ёзган янги шеъри билан дилларни яйратган, ўзининг борлиги, салобати билан давраларга файз бериб турган устоз бир лаҳзада тарихга айланди қолди. Ақл бовар қилмайди, кўнгил давоми…

Абдулла Орипов. Буюк эпосга эҳтиром (1999)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг улуғ эпосимиз — “Алпомиш” достонининг катта тўйини нишонлаш тўғрисидаги тарихий қарори халқ оғзаки ижодига, буюк меросга юксак эҳтиромнинг ёрқин ифодаси бўлди. Ушбу қарорда “Алпомиш” достони аждодларимиз ижодий даҳосининг улкан бадиий ёдгорлиги сифатида жаҳон халқлари этник ижодиёти давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Талант — халқ мулки (1965)

Бир куни таниш бир режиссёрга эргашиб қотма ва қорача бир йигит келди. Режиссёр билан суҳбатимиз давомида бу йигит чурқ этмади, қадимги муллаваччалар сингари қўлини қовуштириб ўтирди ва режиссёр кетмоқчи бўлиб ўрнидан қўзғалганда менга тортиниброқ бир даста қоғоз узатиб: — Фурсатингиз давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад. Давр, Мафкура, Шахс (1989)

I Инсон ички дунёсининг Қалъаси бўлмиш «мен» тинимсиз шаклланиб, юксалиб, бойиб ва вазият тақозосига кўра емирилиб туради. Бундай жараёнларнинг тез ё суст кечиши кўп омилларга боғлиқ. Жамият «мен»ида шиддатли ўзгаришлар юз бераётган — бир-биридан чигал муаммолар кўндаланг бўлаётган, хилма-хил янгиликлар давоми…