Ёқуббек Яквалхўжаев. Дарёсини йўқотган қирғоқ (1990)

Ҳар қандай асар китобхонда муайян таассурот қолдиради. Китобхон ёзувчи тасвирлаётган воқеаларга ишониши ёки ишонмаслиги, эътироз билдириши ёки ундан қониқмаслиги ҳам мумкин. Эркин Самандаровнинг «Дарёсини йўқотган қирғоқ» романи шу жиҳатдан китобхонда бирмунча яхши таассурот қолдиради ва мунозарали фикрларни уйғотади, эътирозларга ҳам давоми…

Александр Файнберг. Келажакни ўйлаб (1989)

Олдиндан айтиб қўя қолай, Ўзбекистонда ҳаёти кечаётган ҳар бир одам республика туб аҳолисининг миллий тилини ўрганиши керак, деб фикр билдираётганларнинг сўзларига тўла қўшиламан. Лекин шу билан бирга кўнглимда туғилган баъзи фикрларни ҳам айтишим зарур, деб биламан. Миллий муносабатлар масаласида тил давоми…

Янгиланиш умиди (давра суҳбати, 1990)

Ўзбек адабиётшунослигининг бугуни ва келажаги кўпчиликни қизиқтиради. Қуйида эътиборингизга ҳавола қилинаётган суҳбатда Ўзбекистон Фанлар дорилҳикмаси Тил ва адабиёт институтининг ёш олимлари иштирок этадилар. Сувон Мели, филология фанлари номзоди: — Илм-фан нисбатан қотиб қолган соҳа. Бу айниқса турғунлик даврида янада газак давоми…

Иброҳим Ғафуров. Нажот ҳақиқатда (1989)

Бир газетчи каби бугунги одамларнинг кайфиятлари ҳақида кўп ўйлайман. — Ҳозир кишиларнинг кайфиятларини нима белгилайди? — деб ўзимга ўзим савол бераман. — Бу кайфиятларга нималар кўпроқ таъсир қилади? Нималар кўпроқ бошқаради? Бу саволларга ўзимча шундай жавоб топмоқчи бўламан: — Одамларнинг давоми…

Ҳусан Мақсудов. Сўзчи ҳолин боқма, боқ сўз ҳолина

Биз кунда минглаб сўзларни ишлатамиз, гоҳида турли мақол ва топишмоқлар айтамиз. Аммо кўпчилигимиз доим ишлатиб юрадиган сўзларимиз маъносини билмаймиз, эҳтимол, билишга интилмаймиз. Қуйида кунда-кунора истеъфода қилинадиган айрим сўзларнинг этимологияси (келиб чиқиши) хусусида сўз юритамиз. Анор ва қозон Жаҳон Отин Увайсийнинг давоми…

Муҳаммад Аҳмедов. Мақоллар — жавоҳирлар (1990)

Халқимиз асрлар давомида яратган ранг-баранг достон, эртак, қўшиқ, афсона, ривоятлар сингари мақол ва маталлар ҳам миллий оғзаки ижоднинг энг қадимий ноёб дурдоналаридан ҳисобланади. Узоқ йиллар мобайнида оғиздан-оғизга, наслдан-наслга кўчиб, пишиб, халқ донолигини ўзига сингдириб, янада сайқал топиб келган бундай тафаккур давоми…

Норбой Худойберганов. Дарднинг давосини излайлик (1989)

Яқинда Тошкент давлат университетининг рус тили ва адабиёти факультети битирувчиларига ҳозирги ўзбек адабиёти ҳақида маъруза қилишга тўғри келди. Гапнинг очиғи, маъруза олдидан бир оз ҳаяжонландим. Ўзингиз ўйланг: рус тили ва адабиётидан бўлғуси мутахассислар ўзлари ўқиб, яшаб турган жойга мансуб ёзувчиларнинг давоми…

Нуриддин Муҳитдинов. Усмон Юсупов (1992)

Кўплар Усмон Юсуповнинг миллати ва ижтимоий келиб чиқиши билан қизиқишади. Унинг онаси Ойнисо опа — ўзбек, тошлоқлик ҳунарманд-тўқувчининг қизи бўлган. Отаси Юсуф ака эса — тожик, Каптархонадаги вақф ерда батраклик қилган. Усмон Юсупов 1900 йилда туғилган. Ота-онаси фарзандимиз халифа Усмондай давоми…

Умарали Норматов. Тошқин пайтидаги сокинлик (1989)

Апрель ойининг охирида Қўқон шаҳрида студентларнинг ўзбек тили ва адабиёти бўйича анъанавий рвспублика олимпиадаси бўлиб ўтди. Бу — Бутуниттифоқ миқёсида «Студент ва илмий-техник прогресс» шиори остида ўтадиган тадбирнинг бир қисми сифатида муҳим аҳамиятга эга. Авваллари бундай тадбирлар университет ва пединститутлар давоми…

Асад Асил. Умрни увол қилманг!

Доно халқимизнинг ҳаётдан келиб чиқиб тўқиган сермазмун мақол ва маталлари бис­ёр. “Ўтган кунингни унутма, хом чориғингни чиритма…” Сал дағалроқ бўлса ҳам бу топилма айнан ҳақиқатнинг ўзи. Ҳаёт синовларидан ўтмай, бойвачча ота-боболарининг эркатойи бўлиб ўсган, ҳалол нон топиш машаққатини бошидан кечирмаган давоми…