Мурод Абдуллаев. Баҳри муҳитга мадад ёхуд оби ҳаётни тежовчи уч лойиҳа (2008)

Орол денгизини қуришга маҳкум этган шўролар салтанатининг ўзи ҳам баҳри муҳитимиз қарғишига қолди. Тузумлар, салтанатлар-ку турли сабаб ва оқибатлар боис таназзулга учраши, Ер юзидан абадий супурилиб кетиши мумкин экан. Бироқ улар гуллаган даврда дунёга келган инсон фарзандлари учун яйдоқ дашту давоми…

Охунжон Ҳаким. Биз киприклар эдик… (2008)

Адабиёт олами деб аталмиш сеҳрли дунёга атак-чечак қадамлар билан кириб келаётган пайтларимда каминангизга мадад қўлини чўзган, тўғри йўл кўрсатган, руҳимни кўтариб турган устозларимни бот-бот эслаб тураман. Улар берган маслаҳатлар ҳали-ҳамон қулоқларим остида жаранглаб тургандай бўлади. Масалан, устоз Ғафур Ғулом эллигинчи давоми…

Нодир Рамазонов. “Узумни ёнчғондин сўнгра…” (2008)

Алишер Навоий ғазалиётида мукаммал ишланган мавзулардан бири май мавзусидир. Май Навоий лирикасида ёрга етиштирувчи восита сифатида талқин этилади. “Хазойин ул-маоний”га кирган 2600 ғазалнинг етмишга яқини бошдан охиригача май мавзусидадир. Бундан ташқари, яна 800га яқин ғазалда май мавзуси қаламга олинган. Одатда, давоми…

Абдусаид Кўчимов. Дилкаш лаҳзалар (2008)

Ёши улуғларни зиёрат қилиб, пиру бадавлат оталар дуосини олиш кўнгилга ёруғлик сочадиган савоб иш. Халқимизнинг бу гўзал урф-одати ҳамиша маъанавий ҳаётимизни нурлантириб туради. Биз ҳам — Пирмат ака, Муҳаммад Али ака ва камина учаламиз шу удумга амал қилиб, янги йил давоми…

Мўмин Қаюм. Нодирабегим қурдирган карвонсарой (2008)

1952 йил эди. Саккизинчи синфда ўқиб юрган кезларимда мактабимизнинг директори, марҳум Юнус домла Нурмуҳамедов бошчилигида бир неча синф ўқувчилари Оҳангароннинг Қуруқсой мавзеидаги ғаллазорга манак териш учун бордик. Бу ерда буғдой майсаларини ғаллага офат келтирувчи манакдан тозалаш учун наинки Оҳангарон, балки давоми…

Мурод Абдуллаев. Оролқум: денгиз тубидаги хазина (2008)

Бир пайтлар бу кўз илғамас кенгликларда кўм-кўк денгиз мавжланиб ётарди. Балиқчи кемалар кўкка сапчиётган мовий тўлқинлар оша денгизбўйи элининг туз-насибасини қирғоққа ташишдан чарчамасди. Энди эса балиқларгина эмас, қумга тиқилиб ётган кемалар қолдиғи ҳам онда-сонда учрайди. Фақат денгиз тўлқинланиб ётган ўша давоми…

Саъдулла Сиёев. Олтин зангламас… (2008)

Миртемир домла шогирдларини эркалаб “киприкларим” деб атарди. Халқимизнинг яна бир суюкли шоири устоз Шуҳрат ака, ёшлар менинг қанотим, шулар бор экан кўнглим тўқ, ташвишим йўқ, деб қўяр, биздек шогирдларини қучиб бағрига босарди. Шуҳрат аканинг меҳри дарё эди, яхшиларга ҳамиша дастурхони давоми…

Тўхтасин Ғафурбеков. Илҳом… Шарқдан (ўзбек мавзулари хориж муаллифлари ижодида) (2008)

Бундан неча минг йиллар аввал Ғарб цивилизациясининг қоқ маркази — “мангу шаҳар” Римда “Lux viene dell’ Oriente!” (Нур — Шарқдандир!) деб аталмиш ҳақиқат илк бор янграган. Асрлар ўтиб, бу доно фикр айни Европанинг ўзида бот-бот такрорланиб келмоқда: “Пер Булезнинг “Alea” давоми…

Матназар Абдулҳаким. “Йироқларга етаклади мени бир сурон…” (2008)

Адабиётшунослигимизда, янглишмасам, ижод психологияси алоҳида фан сифатида ажралиб чиқмаган. Бироқ ижод ғалаёнига қаттиқ берилган шоирки бор, бадиий ижод кечинмаларининг шуурий ҳамда ғайришуурий жиҳатларига ўз шеърларида муайян даражада тўхталмай иложи йўқ. Айниқса, ижод жараёнининг бу тафсилотлари улкан тарихий эврилишлар билан бевосита давоми…

Алишер Отабоев. Қўлёзмалар нега ёнмайди? (2008)

Такрорланмас асарлари билан жаҳон адабиётини безаган улуғ ёзувчилар, бир қарашда, кўзбойлоғичларга ҳам ўхшашади. Кўзбойлоғичнинг антиқа томошаларини ҳайрат билан кузатасизу, у қўллаган “сеҳр-жоду” сирини била олмайсиз. Худди шу каби улуғ адиблар асарларини тўла англаш, мағзини чақиш жуда қийин. Одатда, бундай асарларда давоми…