Иззат Султон. Устод сабоқлари (2009)

Атоқли адабиётшунос олим ва драматург Иззат Султоннинг илмий ва ижодий фаолияти марказида Алишер Навоий мавзуи турган эди, десак муболаға бўлмайди. Буюк ўзбек шоирига бағишланган, ўзбек кино ва театр санъатларининг дурдоналари ҳисобланган асарларнинг майдонга келишида унинг ҳам ҳиссаси оз эмас. У давоми…

Иброҳим Ғафуров. Қиз юраги нималар дейди? (2009)

Ижодкор қизларнинг китобларини ўқияпман. Уларнинг талантлари бугун уйғонган. Мана, Гулжамол Асқарованинг «Уйғотувчи алла»си. Аллани бола тинчиб ухласин, яхши тушлар кўрсин, ёстиғига ола-бўжилар яқинлашмасин деб, маъюсона хиргойи этиларди. Алланинг маъноси болани ухлатиш, унинг мурғак руҳига ором ва сакина ато этиш эди. давоми…

Муҳаммаджон Холбеков. Шекспир бепоён (2009)

Дарҳақиқат, буюк немис шоири Иоҳанн Вольфганг Гёте таърифлагандек, “Шекспир бепоён” — унинг мероси, мана, тўрт асрдирки дунё халқларини ўзига ром қилиб келмоқда. Ватанимиз Ўзбекистонда ҳам Шекспир номи, унинг машҳур асарлари китобхон ҳамда томошабинлар қалбидан чуқур жой олган. Яқинда “Фан” нашриёти давоми…

Суйима Ғаниева. “Умрум узанар, жамъиятим ортар…” (2009)

Озарбойжон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, филология фанлари доктори, профессор Ҳамид Маммадтағи ўғли Орасли 1909 йилнинг 23 февралида қадим Ганжа шаҳрида дунёга келган. Аввал Ганжа мадрасаси, дорул-муаллиминда ўқиди, битиргач, адабиётдан дарс берди. Кейин Озарбойжон давлат педагогика давоми…

Умарали Норматов. Устознинг бир ижодий жасорати (2009)

Истиқлол арафасида республикамизнинг янги раҳбарияти ташаббуси билан адабий таълимни тубдан янгилаш ҳаракати бошланган эди. Айни шу мақсадда тузилган ишчи гуруҳининг ХХ аср ўзбек адабиёти тарихи билан шуғулланувчи аъзолари – О. Шарафиддинов, Н.Каримов, Б.Назаров, Қ.Йўлдошев ва камина зиммасига ғоят жиддий, масъулиятли давоми…

Низомиддин Маҳмудов. Сўз шайхининг мўъжизалари (2009)

XX аср ўзбек адабиётининг забардаст намояндаси Мақсуд Шайхзода, шубҳасиз, халқимиз қалбидан чуқур жой олган атоқли сўз санъаткорларидан биридир. Шайхзодани бундай шарафга ноил қилган омилларнинг бошида унинг сўзга эътиқоди ва эҳтироми туради. Ана шу эътиқод ва эҳтиром боис у сўзга шайхлик давоми…

Хосият Бекмирзаева. “Ҳурлар келур эрдилар анга…” (2009)

Ўз салтанатида ободончилик ишларини бошлаб юборган Бобур подшоҳ салафлари изидан бориб, ҳаммомлар қурилишига алоҳида эътибор беради. Чунки Ҳиндистонда “ҳаммом йўқ” (“Бобурнома”, Тошкент, 1989) эди. Бу юртда ҳаммом маданиятини Бобур подшоҳ жорий этган, деб иккиланмай айтиш мумкин. “Ҳиндустоннинг яна уч ишидан давоми…

Анбара Отамуродова. Отаниёзовнинг отаси — шоир, хаттот ва мударрис (2009)

Боболаримиз меросига янгича нигоҳ билан қараб баҳо бериш имконияти, сўз эркинлиги ҳаётимизга истиқлол нурлари билан кириб келди. Зеро, Муҳаммад Раҳимхон иккинчи — Феруз (1865 — 1910) даври адабиёти намояндалари ҳаёти ва ижоди мустабид шўро ҳукмронлиги даврида минг бир ҳадик билан давоми…

Афтондил Эркинов. “Гар Навоийдин адо сўзини ўткарса…” ёки Адо Навоийдан устун бўлмоқчимиди? (2009)

Ўзбек адабиётшунослигида ХIХ аср аввали Қўқон саройи адабий муҳитида ижод қилган Адонинг қуйидаги байти жуда машҳур: Гар Навоийдин Адо сўзини ўткарса не тонг,Шоҳ Умар афзалму ё Султон Ҳусайни Бойқаро. (Агар Адо сўзда (шеърда) Навоийдан ўзиб кетса нима қилибди,(Ахир) шоҳ Умархон давоми…

Комил Аваз. Ишқнинг турфа ранглари (2009)

Алишер Навоий ҳазратларининг: Хилъатин то айламиш жонон қизил, сориғ, яшил,Шуълаи оҳим чиқар ҳар ён қизил, сориғ, яшил — мисралари билан бошланадиган ғазалини узоқ муддат мутолаа қилдим. 7 байт, 96 сўздан иборат ушбу ғазалда 5 тагина сўз изоҳ талабдир: хилъат — давоми…