Асад Асил. Яхшидан боғ қолур (2000)

Одамлар борлиқдаги жамики мавжудотни, ҳатто ўзлариниям “яхши” ёки “ёмон”га ажратишади. Шу мавзуда гап кетганда, беихтиёр бир савол кўндаланг бўлади: “яхши” нимаю “ёмон” нима? Уларни қандай килиб ўзаро фарқлаш мумкин?.. Нафсиламбрини айтганда, яхши билан ёмонни фарқлаш унчалик қийин ҳам эмас. Ҳар давоми…

Асад Асил. Покизалик — азалий одатимиз (2000)

“Юрган дарё, ўтирган бўйра” дейди халқимиз. Тўғри-да, қанчалик кўп дунё кезсангиз, шунчалик ранго-ранг оламни кўрасиз, турли туман воқеаларнинг гувоҳи бўласиз. Айниқса биз – ижодкорлар учун табиат бағрида, одамлар орасида бўлиш, ҳақиқий ҳаётни жой-жойида кўриб кузатиш ҳаётий зарурат, десак муболаға бўлмас. давоми…

Мутаваккил Бурхонов. Нурли сиймолар (1991)

(ФИТРАТ ВА ЧЎЛПОН ҲАҚИДА ХОТИРАЛАР) БИРИНЧИ ҲИКОЯ Тақдир менга Абдурауф Фитратдай улуғ исонни таниш бахтини раво кўрганидан мамнунман. Мен Фитратни анча яқиндан билганмаи, унинг уйига тез-тез бориб турардим. Фитратнинг уйида кўпгина санъаткорларни, шоирларни, олимларни учратганман. Бу қутлуғ хонадондаги суҳбатлар менинг давоми…

Маҳкам Маҳмудов. Шарқнинг ҳукмдор аёллари (1991)

Москвадаги «Наука» нашриётида турк олимаси, Анқара дорилфунуни профессори Баҳрия Учоқнинг «Ислом давлатларида ҳукмдор аёллар» деган китоби рус тилида нашр этилди. Таржима муаллифи қадимий тарих билимдони, атоқли шарқшунос Зиё Бунёдовдир. Икки оғиз сўз китоб муаллифи ҳақида. Доктор Баҳрия Учоқ Туркиянинг Трабзун давоми…

Саид Аҳмад. Тоғай Муроднинг қўшиқлари (1994)

Кечагина ёш ёзувчи, бошловчи ёзувчи, деб юрган қаламкашларимиз эндиликда насримизнинг етакчи ижодкорлари бўлиб қолдилар. Тоғай Мурод ана шу ижодкор авлоднинг талантли вакилидир. Тоғай Мурод адабиётга тутаб эмас, ёниб кирди. Тоғай Мурод қиссалари соф миллий ўзбек қиссалари. Тоғай Мурод қиссаларида тасвирланган давоми…

Асад Асил. Қайга борсин, бечоралар (2000)

Ҳеч ким инкор эта олмайдиган бир ҳақиқат бор: бутун оламни, шу жумладан, ерни ҳам Буюк Аллоҳ яратган. Одамлар эса ерни ўзаро тақсимлаб, чегаралаб олишган. Одамлардан бошқа барча тирик жонлар ҳам, табиат ҳам бундан мустасно. Тоғлар, дарёлар, паррандаю даррандалар ҳеч бир давоми…

Асад Асил. Чиқитларга чўкиб боряпмиз (1992)

Атроф муҳити кун сайин оғирлашса оғирлашяптики, соғломлашмаяпти. Фақат биз – табиат ҳимоячиларимиз, деб кўкракларига уриб юрганлар фаолиятда сустлашдик, холос. Бундан руҳланган табиат кушандалари “фаолият”ларини ҳар қачондагидан-да кучайтирмоқдалар. Улар ўз қилмишларини хаспўшлаш, содда дилларни овунтириб қўйиш учун қоғозбозликка, сохта ҳужжатларни тўлдиришга давоми…

Асад Асил. Хонбалиқлар, шоҳбалиқлар… қани (2000)

Куни кеча Республика Вазирлар Маҳкамаси “Чимён-Чорвоқ минтақаси табиий бойликларини сақлаш ҳамда ҳудудни ўзлаштиришга комплекс ва изчиллик билан ёндашишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди. Бу ҳужжат кенг жамоатчилик, айниқса табиат ихлосмандлари томонидан қизғин маъқуллаб кутиб олинди. Минтақанинг махсус муҳофаза қилинадиган давоми…

Асад Асил. Топтаганга тоғ чидамас (2000)

Аслида халқ орасида бу ибора: “Ётиб еганга тоғ ҳам чидамас” , деб юритилади. Қаёққа қарамайлик, Аллоҳ яратган наботот оламини, дориворлару табиат бойликларини ўз билганларича босиб – янчиб, очофатларча топтаб ўзлаштиришларнинг гувоҳи бўлмоқдамиз. Шундай ёвузликларга ўзларини ураётганларнинг деярли барчаси табиблик ниқобини давоми…

Асад Асил. Тоза сув, тоза ҳаво – соғлом муҳит (1999)

Олий Мажлиснинг ХIV сессиясида “Ўрмон тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокама қилинади. Табиатнинг бир бутунлигини, биз ҳам унинг бир парчаси эканлигимизни англасак, бу қонуннинг аҳамиятини тўлароқ ҳис қилишимиз мумкин. Ўрмон дегани эса соф табиат дегани. Аммо биз унга салбий таъсир қилмаяпмизми? Бугун давоми…