Ҳамид Зиёев. Тўфон (1992)

Халқ исёни салтанатни йўқ қилди, Халқ истади: тож ва тахтлар йиқилди… Халқ истади, озод бўлди, бу ўлка, Кетди унинг бошидаги кўланка. Чўлпон Аввало, шуни айтиб ўтиш керакки, ўзбек халқи ўзининг кўп асрлик тарихи давомида хорижий давлатларнинг тажовуз ва ҳукмронлигига қарши давоми…

Исломжон Турсунов, Ҳайдарали Узоқов. Тилшунос олим фожиаси (1992)

Ғози Олим Юнусов — биринчи ўзбек тилшунослик профессори, таржимон, фольклоршунос, олий ўқув юртида форс ва араб, ўзбек ва рус тилларидан дарс берган мураббий ҳамда ажойиб ташкилотчи раҳбарлардан бири эди. У 1929—1930 йилларда Ленинграддаги Шарқшунослик институтида илмий ходим ва илмий котиб давоми…

Абул Бозоров. Аждодингизни биласизми? (1991)

Ўзбеклар Ўрта Осиёдаги энг қадимий халқлардан саналади. Ер юзидаги барча миллатлар, элатлар, қабилалар сингари, ўзбек улуси ва унинг кўп сонли уруғ-аймоқлари ҳам ўзига хос хусусиятларга эга бўлган. Шулардан энг диққатга сазовори ўз аждодларини — етти пуштини унутмасликдир. Ўтмишда ўзбеклар бобокалонларининг давоми…

Исломбек Турсунов. Жумҳуриятимиз жаҳон бозорига чиқадими? (1991)

Туркистон ўлкасининг мустамлакага айлантирилиши туркий тилда сўзлашадиган халқларни зўравонлик билан икки қисмга бўлиб ташланишига олиб келиб, бир қисми Россия империяси доирасида, иккинчи қисми унинг ташқарисида қолди. Шу пайтгача Туркистон тарихи қўрқа-писа ёзиб келинди, шунинг учун ҳам у бузилган, чала, хулосалари давоми…

Шониёз Дониёров. Мухторият қисмати (1991)

Туркистонда мухторият тузиш ғояси, февраль инқилоби берган озодликдан сўнг пайдо бўлган эди. Бу фикр дастлаб 1917 йилнинг 12 ноябрида «Шўрои уламо» жамиятининг раҳбари Шерали Лапин раҳбарлигида Тошкентда бўлиб ўтган «Мусулмон жамоаларининг бирлашган йиғини»да расман ўртага ташланган. Бу таклифни миллий савдо давоми…

Алишер Назар. Эҳтиёж (2000)

Кеча бўлган, бугун бўлаётган, эртага бўлиши мумкин бўлган ҳамма фожеалар ёмон фикрининг “болаларидир”. Энгельс бизни боплаб алдади: “Ота-боболаримиз маймундан ажралган. Биз асли меҳнат қилавериб, меҳнат қилавериб маймундан оламга айлаганмиз”, деди. Биз ишондик. Чунки у пайтлар “доҳийлар” фикрига шубҳа билдириш осийлик  давоми…

Алишер Назар. Художўйлик даъвосидаги худосизлик (2000)

Ўтган ХХ асрнинг энг катта яраларидан бири “…изм”лар эди. бу асрни айнан мана шу “..изм”лар қаритди. Лекин улар ҳеч кимга ўзлари ваъда қилган бахтни бермади. Аксинча, нацизм миллионлаб оламларни бошини еди. Социализм “тенглик” ниқоби остида ҳақиқий халқлар турмахонасига айланди. Коммунизм давоми…

Алишер Назар. Миннатдан қўрқаман (1999)

Журналист тушунмаган ҳақиқатни милиция тушунадими? “Толстой бўлсанг ўзингга, мен ҳам шоирман”- деган экан Твардовский. Бу гап шоир Твардовискийнинг шартакилигидан дарак бермайди. Аксинча, бу дунёда фақат толстойлар эмас, твардовискийлар ҳам яшаяпти, демоқчи шоир. Демак, гап фикр ҳақида кетаяпти. Аслида фикр айтган давоми…

Тоғай Мурод. Ёш қаламкашларга тилакларим (1993)

Биродар, сизга айтажак уч оғиз гапим бор. 1. Биродар, фақат ёлғиз одам асар излайди. Фақат ёлғиз одам асар топади. Фақат ёлғиз одам асар яратади. Ана шу ёлғиз одам Ёзувчилар  уюшмаси остонасидан кириб келади. У зот ўйчан ҳам ғамгин бўлади. Мағрур давоми…

Собиржон Тошканов. Ҳажв тиғи (1992)

Ажойиб ҳажв устаси Саид Аҳмад яқинда бир адабий учрашувда қизиқ бир фикрни айтиб қолди: «Эркин Воҳидов ҳажвиясини ёқтираман»,— деди у. Кулги устасининг кутилмаганда билдирган бу эътирофи кишини сергак торттирмай қўймайди. Ахир шеърият ихлосмандлари Эркин акани лирик шоир сифатида эъзозлайдилар, севадилар. давоми…