Бегали Қосимов. Муҳими англаш ва англатиш (1997)

Алишер Навоий ижоди миллатнинг тарбиясида улкан бир мактабдир. Шундай бир мактабки, миллатнинг ўтмишини ҳам, ҳозирини ҳам, келажагини ҳам усиз тасаввур қилиб бўлмайди. Чунки Навоий ўзигача бўлган Шарқ илм-фани ва Шарқ маданиятида акс-садо топган жаҳон маънавияти ва маърифатини атрофлича ўрганиб, ундан давоми…

Абдулла Орипов. Илм ва ижод мартабаси (2000)

Қашқа воҳаси азалдан илм-маърифат масканларидан бўлиб келган. Қадимий Кешни Шарқ фузалолари “илм ва адаб қуббаси”, деб таъриф қилган бўлса, Насаф Ўрта Осиёдаги тўртта ҳадисшунослик мактабларидан (Марв, Бухоро, Самарқанд) бири саналган. Ростдан-да, бу маъвода Касби, Фазли, Фудина, Яккабоғ, Китоб, Чироқчи, Қамаши давоми…

Абдулла Орипов. Шарққа мафтун шоир (1999)

Жаҳондаги ҳеч бир халқ маънавияти ва адабиёти фақат ўз доирасида чегараланиб қолмайди. Чегараланиб қоладиган бўлса, ўзига ёмон! Миллий маҳдудлик ҳеч кимга фойда келтирган эмас. Ўз миллий заминида қатъий турган ўзбек маънавияти — азалдан очиқ маънавият. Маънавий ҳудудимизга бизни руҳий жиҳатдан давоми…

Абдулла Орипов. Буюк эпосга эҳтиром (1999)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг улуғ эпосимиз — “Алпомиш” достонининг катта тўйини нишонлаш тўғрисидаги тарихий қарори халқ оғзаки ижодига, буюк меросга юксак эҳтиромнинг ёрқин ифодаси бўлди. Ушбу қарорда “Алпомиш” достони аждодларимиз ижодий даҳосининг улкан бадиий ёдгорлиги сифатида жаҳон халқлари этник ижодиёти давоми…

Абдулла Орипов. Қорақалпоқ достони (1999)

Ҳар бир халқнинг ўзига муносиб шоир-ёзувчилари бор. Азалдан сўз санъатига иштиёқи баланд туркий халқларда эса, ким кўп — ёзувчи кўп, шоир ундан кўп! Лекин ҳар бир халқнинг шундай адиблари борки, уларни ўзи мансуб халқнинг пешонасига битган тонг юлдузи деса арзийди. давоми…

Абдулла Орипов. Ўзбекнинг ўз шоири (1993)

Халқимиз ўзининг ардоқли фарзанди, XX асрнинг забардаст шоирларидан бири Ғафур Ғулом таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлади. Ғафур Ғуломнинг номи, босиб ўтган ҳаёт йўли, серқирра ижоди барчамизга яхши маълум. Шоирнинг ўзи бир шеърида фахру ғурур, эркалик билан айтгани сингари: Ғафур Ғулом давоми…

Абдулла Орипов. Сўз сеҳри (1992)

Мана, бир неча ўн йиллардирки, биз дилбар бир шеъриятнинг муаттар ҳавосидан баҳраманд бўлиб келаётирмиз. Бу — Эркин Воҳидов шеъриятидир. Она тилимизнинг ипакдек майин, камалақдек ранг-баранг шамойили, ғоят нозик лутф, беозор қочиримлар, гоҳ ҳазин, гоҳ самимий табассум уйғотувчи ташбеҳлар, ўткир хулосалар давоми…

Абдулла Орипов. Ҳайратнинг кўзлари катта бўлади… (1992)

Шеъриятга юлдуздек чақнаб кириб келган ва миллий тафаккурга ислоҳ киритган шоирлардан бири — Абдулла Орипов. Унинг солиҳ асарлари ёруғлик кўрган кун шеърият шайдолари дилида унутилмас из қолдирган. Сурур ё маҳзунлик, шоирона кайфият руҳимизни чулғаб олса, аксар ҳолларда Абдулла Орипов сатрлари давоми…

Абдулла Орипов. Инсоф ва диёнат излаб (1992)

Баъзи китобларимнинг нашр қилиниши — мен учун катта туҳфадир. Ушбу тўпламим икки бўлимдан иборат. Уларда турли мавзудаги шеърлар жамланган. Албатта, мен уларнинг ҳар бирини шарҳлаб ўтирмайман. Шиддат билан ўзгараётган давр ҳеч биримизни бефарқ қолдираётган эмас. Жумладан, “Адолат офтоби” шеърим Ўзбекистон давоми…

Бегали Қосимов. Ўзбек миллий уйғониш адабиёти (2000)

Бу мавзу доирасида бир қатор масалаларда мутахассислар билан фикр алмашиб олиш зарурияти бор. Биринчи — мазкур даврнинг етакчи тендентсиялари ва унга қандай ёндашиш масаласи. Бу давр адабиётимиз тарихининг ХIХ асрнинг иккинчи ярми — ХХ аср бошларидаги 50-60 йиллик муддатни қамраб давоми…