Абдулла Қодирий. Нима қаёққа кетадир (1923)

Ишчининг топқани хўжайиннинг халтасиға кетади. Совдагарнинг топқани ўғул тўйисиға кетади. Тошканд кўнчиларининг топқани қишлиқ тўкма билан ёзлиқ гапка кетади. Қиморбознинг топқани гарткам билан тўртта ошиққа кетади. Беданабознинг топқани тариққа кетади. Муриднинг топқани эшонга кетади. Эшоннинг топқани саккизта хотунға кетади. Хотунларнинг давоми…

Абдулла Қодирий. «Таваккалту алоллоҳ»ни деган эр — на талқону на қалқоннинг ғамин ер (1923)

Мана бу бир жуфт байт, ўзимизнинг ота-бободан қолиб келган ҳалол молимиздур. Ушбуни ҳам ким маники, деса боши ўлумда, моли талондадур. Агар қўни-қўшниларнинг кўз олайтиришларидан қўрқмай, доирани кенгайтириброқ юборсақ бу байтдан бутун Шарқни ҳам насибадор қила оламиз. Аммо бошқаларға йўл-йўруқ йўқдур. давоми…

Абдулла Қодирий. Ит урушдириш ишлари (1923)

Кўкча даҳаси билан Бешёғоч даҳаларининг ораларидағи сиёсий муносабат қутулмаган жойда бузилиб кетиб, сан-манга боришиб қолдилар. Бу бузилишнинг ибтидоси Кўкчанинг Чиғатойи билан Бешёғочнинг Чақаридан ит урушдириш масаласидан чиқди. Чиғатойнинг ўн йилдан бери сув ўрниға сут бериб, зўрайтириб келган олапарини Чақарнинг аҳамиятсиз давоми…

Абдулла Қодирий. «Муштум» поччамизга арз (1923)

Почча! Биздан ҳол-аҳвол сўрасангиз, биз Тошканд деган бир шаҳарда турамиз. Шаҳримизни баъзи кексалар «Шош» деб, газетчилар «Туркистон маркази» деб ҳам атайдирлар. Биз, мана шу «ойнабандлиқ» шаҳарнинг «Эшонгузар» отлиқ маҳалласида туруб ярим белдан лой кечамиз, лой, почча! Маҳалламизга тош терилса биз давоми…

Абдулла Қодирий. Саломнома (1923)

—      Отқа қоққан тақадек, сувдан чиққан бақадек, бир мирилик чақадек— маъориф шўросига сало-о-ом! —      Ўзи четка буқинуб, шахсиятка тўқинуб, аллакимга чўқинуб — ўғри ушлаганга сало-о-ом! —      Кўрунган ер оқ салла, оқ бўлса ҳам бўш калла, оқу қора ҳам малла — давоми…

Абдулла Қодирий. Сиёсат майдонларида (1923)

Сарлавҳани ўқуғач, Пуанқаранинг лўттисидан[1], Керзўннинг Туркияга қилаётқан олифталигидан эшитамиз, деб кўнглингиз айнар. Воқиъан бу тўғрида кўнглингиз айнаб, ҳазми қийин бўлған Ёврупо йиртқичларининг куракда турмаған сиёсатларини «воқ» этиб қусуб юборишға ҳам ҳақлидирсиз. Тўғриси ҳам бу ит эмганларнинг тутқан сиёсатларини ҳар қандай давоми…

Абдулла Қодирий. «Муштум» таърифида (1923)

Тарихга бир айланиб қаралса, муштнинг аҳамияти зоғора нондек бўлиб кўз ўнгида гавдаланур. Аммо холи ҳозирамизга ҳам кўз қирини ташланса, мушт деган ҳайвони ғайри нотиқнинг сиёсатда подшоҳ, иқтисодда авлиё, фанда кимё ўрнини ишғол этканини кўрилур. Буларни ҳам бир ёққа қўя туриб, давоми…

Абдулла Қодирий. Чиқиб бозор аро пошшойи танга кириб ўлтурди кеткан жон-танга (1924)

Кичкина фелетўн Ана энди туфлаб тугадурған пуллар ҳам чиқди… Отангга раҳмат, дадаси кўрган! Ман-ку, ҳали тангани ушлаб кўрганим йўқ, аммо ўша моянахўрлар янги пошшойи тангадан йигирматасини бир қўлға ушлаб иккинчи қўлға қатор тушурсалар борми, жиринғ-жиринғ, шалдир-шулдир-да![1] Тусингдан айланайнинг кўрими ҳам давоми…

Абдулла Қодирий. Ҳуқуқ (1923)

Кичкина фелетўн Хотун-қизларимизга бағишлаб Азбаройи Худо айтингиз-чи, ҳуқуқ деган нарса ўзи нима? Ҳуқуқ нимадан иборат? Гуваламики, уни биз майдалаб ҳожатимизга яратайлик?! Нима ахир? Бунинг жавобини — «ҳуқуқ» деган дарди бедавони бўйнига осиб олғанлардан сўраймиз. Шўролар ҳукумати ҳар бир чоти айри, давоми…

Абдулла Қодирий. Қурбон байрами (1923)

Ҳангама Бойларникида имлама, хасисларникида димлама. Бу кун қуввати келган ҳар бир «мусулмони комил» ўзлариға ўхшаған бир ҳайвонни қурбон қиладир. Қурбонлиқ қилған мусулмонларға охиратда бўладирған имтиёзлардан қуруқ қолмайлиқ, деб машҳур сиёсий тулки лорд Керзўн ҳам бу ҳайит Лондон халқи учун бир давоми…