Абдулла Қодирий. Бир чимдим билдириш (1923)

Кўчада учраган ҳар бир елкаси яғирнинг чопонини ўғурлаб олмоқ одатим бўлмағани учун ҳар кимга ўхшаб бекорга кучана бергим келмайдир.

Ўқувчи ўртоғим, маълуминг бўлсинки, ман ҳар вақт санинг кўнглингга қараб жиннилик қила бермайман; қалам деган нарса ҳам ўқлоғи эмас. Аммо отамни партияга киргизиб олиб унинг «ҳа бер»идан қутулуб олсам, ундан кейин хурсанд қилиш меним вазифамдир. Ҳозирча хайр, ўртоғим!

Жулқунбой

«Туркистон» — 1923 йил, 1 феврал, 53-сон