Маҳмудхўжа Беҳбудий. Тарихи ихтирои башар (1914)

ТАРИХИ ИХТИРОИ БАШАР

Бугун кўзимизға кўринмайтургон нимарсалар аввалги замонда йўқ эди. Худонинг одамларға берган ақл ва тадбири соясинда бирин-бирин чиқорилди. Ва ҳам муни бир тоифа ихтиро қилмади, балки ҳар замонда ҳар ким тарафидан чиқорилди. Тарихдан бехабар баъзи кишилар ва ёинки душманлар мусулмонларни аввалдан охирғача нодон, ваҳший кўрсатурлар. Мусулмонлар дунёға ҳеч нима ихтиро қилмади… дерларки, ул ғалатдур. Ва ҳар бир шараф ва ҳунармандликни, букунги фарангларға иснод бермоқ ҳам тўғри эмас. Чунки дунёдан ўтганлар ўз навбатларинда ишлаб, ҳунар кўрсатиб ўтди. Ва ушбу кунги ихтиролар учун асбоб ҳозирлаб қўйди. Ва ҳозир фаранглар навбатидур. Бир замон келурки, навбат бошқаларға тегар, бул дунёнинг одатидур.

«Ойна»нинг муҳтарам хонандалариға дунёни аввалидан букунғача бани одам тарафидан ихтиро қилингон машҳур нимарсаларни арз қилмоқ учун тарих китобларидан олиб ёзмоқчи бўлдук ва мундан сўнгра «Ойна»нинг ҳар рақаминда пайдар-пай «Тарихи ихторои башар» унвони ила ёзилур. Мунда ёзилатургон нимарсалар «Тарихи умумий», «Тарихи маданият», «Маданияти исломия», «Коинот», «Тарих ва жуғрофия луғати», «Тарихи тамаддун» китоблари ва бошқа китоб ва рисолалардан нақл қилинур. Ва мунда кўрсатилган тарих уч навъ бўлуб, биринчи(си) «тарихи хилқат» аталурки «Таврот»ни баёни бўйинча дунё бино бўлганидан ҳазрати Исо алайҳиссаломни туғулгониғача 5594 санадур.

2-«тарихи милодия» ҳазрати Исони таваллудларидан ҳижрати ҳазрати пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо алайҳиссаломғача 626 санадур.

3-«тарихи ҳижрия» ҳазрати пайғамбаримизни Маккадан Мадинаға ҳижрат этганларидан бу кунғача 1332 санадурки, тарихи хилқат «X», тарихи милодия «М», тарихи ҳижрия «Ҳ» ишоратлари ила кўрсатилур. Яна замоналар «азманҳаи қабл ат-тарихия», «азманҳаи тарихия», «Қаруни аввали», «Қаруни васати», «Қаруни жадида», «Аср» деган исмлар ила баён бўлинадур. Аз-манҳаи қабл ат-тарихия—тарихи яхши маълум бўлмаган замонларни дерлар. Азманҳаи тарихия — тарихи аниқ бўлган замонларни дерлар. Қаруни аввали — хилқати Одамдан Румо давлатининг йўқ бўлушиғачадур. «Қабл аз ҳижрат» — 146 сана Қаруни авсати — Румонинг йўқ бўлушидан мусулмонларнинг Истанбулни олгониғача (баъдаз ҳижрат — 731). Қаруни жадида — фатҳи Истанбулдан замонамизғачадур.

Тарих энг машҳур ва мўътабар ҳодисалардан бошг ланур. Ҳар юз санани «аср—қарн» дерлар. Чунончи, ал-он тарихи милодиянинг 20-ва ҳижриянинг 14-асридир.

Энди асл матлабни бошлаймиз.

Зироат санъати ҳазрат Одам алайҳиссалом тарафидан чиқорилгондур. Деҳқончилик учун баъзи асбоблар 2500 (Х)да Эрон ва Мисрда ўхшатилиб кейин машҳур финикиялилар тарафидан ислоҳ қилиниб, 1280 (Х)да Оврупода ҳам баъзи мошиналар чиқорилибдур. Ал-он Амриқода оташ ила ҳаракат қилатургон мошиналар ила ерни ҳайдаб зироат қиладурлар. 200 от қувватиға баробар деҳқонлик оташ мошиналари чиқоратургондурлар.

1262 (Х)да тошларни тарашлаб, тахтадек қилиб устиға хат ёзмоқ усули ҳазрати Идрис алайҳиссалом тарафидан чиқарилибдур.

2150 (Х)да камонча сози учун гиёҳларни терисидан бир навъ маҳкам иплар ихтиро қилинибдур.

«Лиз» деган соз, ҳарфлар ила хандаса шаклларн машҳур Ҳурмуз тарафидан чиқорилибдур. Охирида юнонийлар ҳам ушбу асбобни яхши ислоҳ қилибдурлар.

2241 (X). Ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом тарафидан кема чиқарилибдурким, анинг узунлиги 300, бари 50 ва баландлиги 30 газ бўлуб, уч табақаға тақсим бўлган экан. Оташ кема эса 1078 (Ҳ)да италияли машҳур Данис Поин тарафидан, бир навъ нажжорий мошинаси ихтиро қилиниб ва кейин Жемс Вайг номлик бир тафаннун тарафидан ислоҳ қилиниб, 1114 (Ҳ)да яна Дўку деган бир фаранги тарафидан чархнинг нажжор қуввати ила ҳаракати тажриба қилинибдур.

1218 (Ҳ)да амриқоли Қўлтун номлик киши чарх ҳаракатини ислоҳ этиб, Порисда Сан нахрида тажриб қилинибдур. 1222 (Ҳ)дан бошлаб парахўдлар ишламоқға кириб, эмди ер юзинда неча юз минглар ила оташ кемалар, ўн минг киши сиғатургон катта кемалар ичида босмахона, театрхона ва корхона ва мактабликлари бўлуб, сув устинда кичик бир шаҳар ҳикматидур (бақияси бор).

«Ойна» журнали, 1914 йил, 28-сон, 531534-бетлар.