Энахон Сиддиқова. Бедорлик саодати (2013)

Болалигим, беғубор ва бегидир йилларим ҳақида ўйласам, ширин энтикиб кетаман. Раҳматли отам Абдурашид Эркабой ўғли оддий деҳқон, онам Жўрахон Дадахон қизи тарбиячи эдилар. Эътиборлиси шундаки, бу зотлар рўзғордан тўрт танга пул ортди дегунча мени китоб дўконига югуртирардилар. Менинг ўқишимни, илмли давоми…

Исажон Султон. Интернет адабиёти (2013)

Йигирма биринчи аср сўнггида инсониятга тақдим этилган ҳайратланарли восита – Интернет маданиятимизга, санъатимиз ва адабиётимизга қай даражада кучли таъсир қила олади, у таъсир яхшими-ёмонми, деган баҳслар анчадан бери давом этиб келмоқда. Модомики, гап Интернетнинг адабиётга ва адабий муҳитга таъсири ҳақида давоми…

Амир Файзулло. “Жаҳон адабиёти”да таржима асарлар (2013)

Ижоднинг турлари кўп. Таржима ана шу турлар ичида энг долзарблиги билан ажралиб туради. “Энг” деб урғу бераётганимнинг сабаби шундаки, таржимасиз бирон-бир маданият ўз-ўзидан тараққий топмаган ва топмайди ҳам. Ўзбек адабиётининг энг олис тарихидан то ҳозирги кунга довур юз берган тараққиётга давоми…

Сайди Умиров. Бадиий публицистика (2012 йил таҳлили) (2013)

Мен “Тафаккур”, “Шарқ юлдузи”, “Жаҳон адабиёти”, “Ёшлик” журналларида, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” ҳафталигида ўтган йилда босилган бадиий публицистика намуналари, нашриётларда чоп этилган бир қатор катта кичик китоблар билан танишиб чиқдим. Публицистика “ижтимоий” деган сўздан олинганини биламиз. Лекин унинг бадиий публицистика давоми…

Cанобар Тўлаганова. Танқид эмас, таҳлил этмоқ зарурати (2013)

Адабиётшунослик ва адабий танқиднинг бугунги ҳолати, даражасини таҳлил этиш, имкон доирасида баҳолаш, умумтасаввурни ойдинлаштириш учун 2012 йил нашрлари “Тафаккур”, “Жаҳон адабиёти”, “Шарқ юлдузи”, “Ёшлик” журнали ва “ЎзАС”га мурожаат этдик. Танқидчилик адабий жараёндан орқада қолиб кетган ёки мудраш палласида, деган таъналар давоми…

Каромат Муллахўжаева. Мумтоз адабиёт — бугуннинг нигоҳида (2013)

Мумтоз адабий меросимизни ўрганиш бўйича 2012 йили олиб борилган изланиш ва тадқиқотлар натижаси, асосан, илмий жамоатчилик эътиборига ҳавола этилган мақолалар, монография ва рисолаларда ўз аксини топган. Улар хусусида фикр юритар эканмиз, кўнгилдан, аввало, шу давр мобайнида назарий жиҳатдан бақувват, янгиликка давоми…

Баҳодир Карим. Адабий танқид — жиддий ижод (2013)

Бировларнинг талабларига эмас, балки ўз қалбингизга қулоқ тутинг.                                         И.Гёте Яхши китоб яхши одамга ўхшайди. Биласиз, яхши одамнинг эзгу амаллари хотирага муҳрланади. Яхши одамнинг номи умуман инсониятга, Ғарб ва Шарққа бирдек дахлдор бўлади. Яхши одамнинг кашфиётлари, эзгу амаллари дунё кезади. давоми…

Сафо Матжон. Ижодий индивидуаллик, уcлубий ранг-баранглик (2013)

Ижодий давраларда бадиий адабиётнинг маълум бир даврдаги тараққиётини баҳолашда кўп ҳолларда қисса, роман, драма каби йирик жанрдаги асарларни меъёр қилиб олиш таомилга айланган. Лекин бу хилдаги қараш ҳамиша ҳам ўзини оқлай олмаслигини Болалар адабиёти мисолида кўриш мумкин. М.Аъзам, Т.Адашбоев, А.Обиджон давоми…

Нурбой Абдулҳаким. Янги замон шеърияти: тамойиллар, изланишлар (2013)

Орзудан маҳрум қолган инсон тубанлик сари қулашга маҳкум бўлгани сингари идеалдан бебаҳра жамият ҳам таназзул гирдобига тушиши муқаррардир. Инсон орзуси, жамият идеали эса адабиётда акс этади. Адабиёт миллий шаклда намоён бўлар экан, нафақат алоҳида шахсларнинг, миллатнинг орзу-идеалларини ифодалайди. Бу ҳол, давоми…

Қозоқбой Йўлдошев. Ўзгаришлар доимийлиги (2012 йил шеърияти таҳлили) (2013)

Туйғу ифодаси бўлмиш шеърда яратилган давр кишисининг ҳиссиёти акс этади. Ҳозирги шеърларни туймоқ ва англамоқ учун миллатнинг айни дамдаги етакчи туйғуси нималигини билмоқ лозим бўлади. Синчиклаб қаралса, ҳозир миллат миқёсида шиддат билан индивидуаллашиш, шахслашиш жараёни кечаётгани кўринади. Одамларда бошқаларга ўхшашдан давоми…