Омон Мухтор. Катта билан кичик муносабати (2007)

Мактабда ўқиб юргандаёқ адабиётга қизиқиб, юрагимда нималардир ёзиш ҳаваси уйғонганидан, кўп адиблар исми шарифи-ю, улар ёзган асарлардан маълум даражада хабардор эдим. Лекин биринчи меҳрим тушиб, ҳаётда этагини тутгим келган шоир мен учун — Султон Акбарий эди.Бўрон бўлиб, ғанимларингниҚояларга кўтариб отсам… давоми…

Нурбой Абдулҳаким. Дил фаслининг чечаклари (2007)

Истеъдод Худодан берилади. Ҳар қанча меҳнат ва заҳмат маҳсули бўлмасин, истеъдоддан бебаҳра ижод маҳсули юксак мақомга кўтарила олмайди. Чинакам иқтидор соҳиби илк асариданоқ кўнгилларга йўл топади. Дастлабки ижод намуналари биланоқ эътироф қозонади, назарга тушади. Сирожиддин Саййид ана шундай салоҳият эгаларидандир.Шоирнинг давоми…

Муҳаммаджон Холбеков. Бадиий таржима: муаммо ва ечим (2007)

Жаҳон цивилизацияси тарихида XX аср таржима асри деган ном олди. Минг йиллик тарихга эга бўлган ўзбек таржимачилиги ҳам ўтган асрда катта натижаларга эришди, жаҳон адабиётининг шоҳ асарлари билан халқимизни таништирди. Чўлпоннинг Шекспирдан (“Ҳамлет”), Усмон Носирнинг Лермонтовдан(“Демон”), Ойбекнинг Пушкиндан(“Евгений Онегин”), Эркин давоми…

Ғулом Карим. Халил Султон таҳсини (2007)

X—X асрларда Самарқанд Қорахонийлар давлатининг марказий шаҳарларидан бири эди. Қорахоний ҳукмдорлар, Шарқий Туркистонда бўлгани каби, Мовароуннаҳрда ҳам илм-фан ва маданиятнинг ривожланишига ҳомийлик қилдилар. Масалан, Тамғочхон Иброҳим томонидан Самарқандда қурдирилган йирик мадрасадан кўплаб олимлар етишиб чиққан.Қорахонийлар даврида Самарқандда илму фан билан давоми…

Исмоил Бекжон. Навоийга йўлланган мактуб (2007)

Алишер Навоийнинг “Мажолис ун-нафоис”, Хондамирнинг “Ҳабиб ус-сияр” ва Зайниддин Восифийнинг “Бадоеъ ул-вақоеъ” асарларида Навоийга замондош мавлоно Абдулвосеъ мунший номи ҳам тилга олинади. “Мажолис”да мавлоно Абдулвосеънинг иншо фанида моҳирлиги, соддадил кишилиги учун эса доимо “ҳазилкашлар мутойибаси ўқига дучор” бўлиб юрувчилиги ҳамда давоми…

Мақсуд Ҳамроев. Тафаккур эҳтиёжи (2007)

Деди: ҳар ишки қилмиш одамизод,Тафаккур бирла билмиш одамизод.Алишер НАВОИЙ Рангларни, товушларни секин-аста фарқлай бошлаган гўдак қуралай кўзчаларини гоҳ катта-катта очганча, гоҳ узун-узун киприкларини пирпиратиб, атрофга чексиз қизиқиш ва ҳайрат ила боқади. Бу — Олам ва Одамни англаш сари илк интилиш! давоми…

Пирмат Шермуҳамедов. Эзгулик яшайверади (2007)

Бир воқеани аниқ эслайман. 1968 йилнинг 6 апрел куни. Кафедрада ишлаб ўтирибман. Кибриё опа қўнғироқ қилиб қолди:— Пирмуҳаммад, имкон топсангиз, шу бугун кечқурун бизникига кириб кетсангиз?— Тинчликми, Кибриё опа?!— Тинчлик… тинчлик… Абдулла акангиз Сизни йўқлаяптилар…Кибриё опанинг овозларида ташвишми, нотинчликми, ҳарқалай, давоми…

Анвар Обиджон. Жаннатни ўзингдан қидир (2007)

Илгаритдан одат шу — даврага ширин кайфият бахш этиш учун Саид Аҳмад домла гапни доимо қувноқ оҳангларда бошлайди. Бу гал ҳам шундай бўлди. Гурунг Азиз Абдураззоқнинг сигарет сўраш тактикалари-ю, Толиб Йўлдошнинг хотиндан пул яшириш усуллари борасидаги мутойибаларила бошланган эса-да, сўнг давоми…

Муҳаммадали Қўшмоқов. “Иссиғдир сўзинг, ўйлаким, юлдузинг!..” (2007)

Тошкентда гарчи кўбтур шоиру шеърхонлар,Онларни(нг) барчасидан ҳам нуктадон Хислат. Доим савоб ишиға ургай ўзини ўтдек,Қайда гуноҳ бўлса, андин ниҳон Хислат. Мирмуҳсин Шермуҳамедов (1913 йили ёзилган.) Шундай ижодкорлар бўладики, улар адабий-маданий анъаналарни ўзида мужассам этиб, муайян давр адабий муҳити руҳини йўналтиришга давоми…

Ҳафиз Абдусаматов. “Ўқишли китоб гўзалликдир…” (2007)

Меҳнат ва маҳорат уйғунлигидан яралган жозибали асарлари билан машҳур бўлган атоқли адибимиз Абдулла Қаҳҳор адабиёт назариясига оид қимматли мерос қолдирган. Маданиятимиз ривожига улкан ҳисса қўшган Абдулла Қаҳҳорнинг мероси жиддий ўрганишга лойиқдир.Маълумки, адибнинг ижодий фаолияти шўро даврида кечди. Шундай бўлишига қарамай, давоми…


Мақолалар мундарижаси